Механика косблари ўз косибига яхшироқ ўргатади. 26. Таажжубки, қадимгилар ҳам буни тузукроқ тушуна олмаганлар ёки, хеч бўлмаса, яхшироқ ўргатади. кейинчалик илмий текшириш ўтказган кишилар хам бу хатони тузатмаганлар, ваҳоланки иш унмаслигининг асосий сабаби, ҳеч шубҳасиз, худди шундадир. Дарҳақиқат, бирор дурадгор ўз шогирдига уй қуриш санъатини уйни бузаётган пайтда ўргатадими? Аксинча, қандай материаллар танлаб олиш, уни ўз вақтида ўлчаб белгилаб қўйиш, кесиш, йўниш, тикка қўйиш, ётқизиб қўйиш, боғлаб қўйиш кабиларни уй қураётган пайтда ўргатади. Ахир уй қуришни билган одамга уни бузиш ҳеч гап эмас, кийим тикишни билган киши уни осонгина сўка олади ҳам. Лекин ҳеч ким ва хеч қачон дурадгорлик касбини уйларни бўзаётганда ёки тикувчилик касбини кийимларни сўкиш пайтида ўрганган эмас.
Ўқимишли кишиларнинг ўз ишларига эътиборсизлик билан қарашларининг икки ёқлама зарари. 27. Дархақиқат, ўқитиш усулининг хатолиги ва, хатто, унинг зарарли оқибатлари ҳаммага маълум. Бўлар қуйидагилардан иборат:
1) Ҳамманинг бўлмаса ҳам, кўпчилик кишиларнинг билими номенклатурадан иборат, тўғри. улар бирор санъатга доир термин ва қоидаларни айтиб бера оладилар, лекин амалда уни дурустроқ қўллана билмайдилар; 2) бирор кишининг ҳам билими илмларнинг яхлит йиғиндисидан иборат эмас, яъни бу илмлар бири иккинчисини кувватлаб, мустаҳкамлаб бойитиб бормайди, балки, аксинча бир-бири билан зўрма зўраки боғлангандир, яъни у ердан бир шингил, бу ердан бир шингил олинган бўлиб, бири иккинчисига боғланмаган ва тузукроқ фойда ҳам келтирмайдиган илмлардир. Ахир, турли муаллифларнинг фикр ва хулосаларидан иборат бўлган бундай илм қишлокда ўтказиладиган байрам пайтларида янги қурилган уйларнинг олдига келтириб, безатиб қўйиладиган дарахтга жуда ўхшайди-ку, гарчи бундай дарахтга шохчалар, гул ва мевалар осиб, ҳатто турли нақшлар ва гулчамбарлар билан безатилса ҳам, лекин буларнинг ҳаммаси дарахтнинг ўз илдизидан ўсиб чиқмагани учун ўзоқ турмайди ва кўпая олмайди. Бундай дарахт мева бермайди, унга илиб қўйилган новдалар қуриб қолади ва тушиб кетади. Асосли илм олган киши ўз илдизидан ўсиб, ўз ширасидан баҳраманд бўлаётган ва шунинг учун ҳам кундан-кунга борган сари кўпроқ улгайиб, кўкариб, гуллаб мева бераётган дарахтга ўхшайди.
Тузатиш. 28. Хулоса қуйидагича бўлади: шундай ўқитиш керакки, кишилар илмни иложи борича китобдан эмас, балки, ер ва осмондан ўргансин, яъни нарсалар ҳақида фақат бошқаларнинг фикри ва кузатишларини эмас, балки нарсанинг ўзини билиб, ўрганиб олсинлар. Шунда биз қадимги донишмандлар йўлидан борган бўламиз, чунки улар илмни бирор манбадан эмас, балки нарсаларнинг ўзидан ўрганиб олганлар. Қуйидаги конун-қоидаларга албатта риоя қилиш зарур:
I. Барча илмлар барқарор нарсаларнинг ўзидан келтириб чиқарилсин.
II. Ҳеч нарсани фақат бирор донишманднинг гувоҳлигига асосланибгина ўргатмаслик керак аксинча, ҳамма илмларни ташқи. сезгилар ва ақл асосида исботлаб ўргатиш лозим.
III. Илмни фақат биргина аналитик метод билан ўқитмаслик керак балки кўпроқ синтетик1 метод билан ўқитиш лозим.
1 Диалектик логикага биноан, билиш ва тафаккур проқессида бу мстодлар биргалнкда қулланилади.. «Тафаккур,— деган эди Энгельс, ~ қанчалик опг объектларини уларнинг элементларига бўлишдан иборат бўлса, шунчзлик ўзаро бир-бирига этдош элсментларни бвтта рқилиб бирга қупшшдан иборатдир. Анализ бўлмаса синтез ҳам бўлмайдн». (Энгельс, Анти-Дюринг, 1928, 36- бет.)
Do'stlaringiz bilan baham: |