ОЛТИНЧИ АСОС.
Аниқ қилиб ажратиб олиш керак. 29. Т а б и а т я р а т г а н бирор буюмни ишлатиш қанчалик хилма-хил бўлса, табиат унинг қисмларини ҳам шунчалик кўп ажратган бўлади.
Масалан, хайвоннинг гавдаси қанчалик кўп қисмларга ажратилган бўлса, унинг ҳаракатлари шунчалик хилма-хил бўлади; от бу соҳада хўкизга нисбатан, калтакесак эса шиллиқ қуртга нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Илдизи чуқур жойлашиб, новдалари кўп ва ўзун бўлиб ўсган дарахт мустаҳкам ва чиройлироқ бўлади.
Бунга тақлид қилиш керак. 30. Шунинг учун ҳам ёшларни ўқитиш пайтида хамма нарсани шунчалик аниқ қилиб ажратиш лозимки, ўқитаётган хам, ўқиётган ҳам қаерда эканлигини ва нима қилаётганини ҳеч қийналмасдан билиб олсин. Демак мактабларда қўлланилаётган барча китоблар табиатнинг бу қонунларига қатъий риоя қилган холда тузилса, ўқитиш учун катта аҳамиятга эга бўлади.
ЕТТИНЧИ АСОС.
Нарсалар доимо олдинга қараб ҳаракат қилади. 31. Табиатнинг ҳаракати доимо илгарилаб боради, у ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, бошлаган ишини охиригача етказмай, янги нарсага ўтмайди, балки олдин бошлаган ишини давом эттиради, кучайтиради ва охиригача етказади.
Масалан, эмбрион ҳосил бўлганда ривожланиш бош, оёқ, юрак кабиларнинг шаклланишидан бошланади ва кейинчалик нихоясига етказилади. Кўчат қилиб экилган дарахт биринчи чиқарган новдаларини улоқтириб ташламайди, балки у новдалари озиқлантириб туради ва улардан янги новдалар ўсиб чиқади.
32. Шунингдек мактабларда ҳам:
Бундан ташқари. I. Барча ўқув машғулотлари шундай таксимланиши лозимки, кейинги дарслар олдингиларига асослансин, олдинги дарсларни кейингилари мустақкамлаб борсин.
II. Бола ўқиб тўғри тушуниб олган илмларнинг ҳаммаси унинг хотирасида ҳам мустаҳкам сақланиши керак.
Хотирани кўпроқ ёшлик даврда ўстириш ва мустаҳкамлаш ҳақида. 33. Бу табиий усулда олдин ўтилган дарслар кейин ўтиладиган дарслар учун асос бўлиб хизмат қилар экан, демак ўтилган дарсларнинг хаммасини ўқувчилар пухта ўзлаштирган бўлиши зарур. Пухта ўзлаштириш учун эса бола дарсни албатта яхши тушуниб, англаб олган бўлиши, мустақкам эсда қолдириши керак Кивинтилианнинг гаплари хақ: «Илм эгаллаш хотирага боғлик, эшитган(ёки ўқиган) ларимиз эсдан чиқиб кетаверадиган бўлса, беҳуда кетади». Людвиг Вивес ҳам шуни таъкидлаб ўтган: «Хотирани ёшликдан ўстириш керак у ўзлуксиз машқ қилдириш орқали ўткирлашади. Унга кўп нарсаларни эҳтиёткорлик билан ишониб топшириш керак. Ёшлик даврида хотира чарчаш нималигини хам билмайди. Демак у ҳеч бир қийинчиликсиз кенгаяверади ва истаган нарсани қамрай олади». («Фанларни ўқитиш ҳақида», 3-китоб.) Шунингдек «Донишмандликка кириш»номли асарида «Хотирани бекор қўймаслик керак Хотирадек меҳнат қилишни хуш кўрадиган, меҳнат туфайли ўткирлашиб бораверадиган бирорта ҳам нарса топилмайди. У ҳар куни ниманидир ўзлаштириб туриши лозим; унга қанча кўп ўргатсангиз, шунча ўткирланаверади, қанча кам ўргатсангиз, шунча пасаяверади». Бу фикрнинг жуда, тўғрилигини табиат ходисалари ҳам кўрсатиб турибди. Масалан, дарахт ўзига намни қанча кўп олса, шунча тез ўсади ва, аксинча, қанча тез ўсса, намни шунча кўп олади. Ҳайвонларда ҳам худди шундай: агар ҳайвон озуқани қанча кўп ҳазм қилса, шунча тез ўсади, катта бўлган сари озуқани кўп ейди ва тез ҳазм қилади. ҳамма нарса ҳам шунга ўхшаб мутлақо табиий равишда ўса боради. Демак ёшлик даврида болани асрайман деб вақтни бекорга кетказиш ярамайди (фақат ўйлаб, оқилона иш қилинса, бас). Бу даврда кишининг келажакдаги бутун ҳаёти учун пойдевор қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |