Ҳунармандлар бундан ўрнак олганлар 42. Шунга ўхшаш, қурувчи хам янги бинонинг пойдевори, деворларини қуритишга, уни шамол қуёш нурига билан қотиришга ҳаракат қилади. Темирчи ҳам темирни чидамлироқ қилиш ва пўлатга айлантириш учун уни бир неча марта оловда қизитиб, сувга тиқиб олади, иссиқ ва совуқ билан табиатда ва шу тариқа уни бир неча бор юмшоқ қилиш билан янада бақувват қилади.
Мактабда ўтказиладиган машқлар намунасини ҳам табиатдан излаш керак. 43. Бундан чиқадики, тез-тез ва айниқса, моҳирона уюштирилган, машқ ва такрорлашларсиз билим мустаҳкам бўлмайди. Қайси хилдаги машқлар энг яхши эканлигини бизга тирик организмларда овқатланиш жараёни,
хусусан, овқатни қабул қилиш, ҳазм этиш, бошқа органларни озиқлантириш учун ажратиш жараёнида содир бўладиган табиий процесслар кўрсатиб турибди.
Дархақиқат, ҳайвонларнинг (шунингдек ўсимликларнинг ҳам) ҳар бир органи озиқланиш учун ҳазм қилиши керак ҳазм килинган озуқанинг бир қисмини ўзига сингдирса, бир қисмини бошқа органларга ўтказади (чунки у бошқа органларга хизмат қил-ганидек бошқа органлар ҳам унга хизмат қилади, шу тариқа бутун организм ҳаракатда бўлади). Худди шунга ўхшаш қуйидаги қоидаларга амал қилган киши ўз билимини оширган хисобланади:
I. Хамма вақт маънавий озуқа излаш ва тўплаш керак.
II. Излаб тоналган, тўпланган нарсаларни чайнаб майдалаш. ҳазм қилиш лозим.
III. Ҳазм қилгач, ажратиб ёндашларга ҳам ўтказиш керак.
Буюк донишмандликнинг сири кўп нарсаларни сўраш, ўзлаштириб олиш ва ўргатишдадир. 44. Латинча бир шеърда бундай дейилган:
иложи борича кўпроқ сўра, сўраб билганларингни ўзлаштир, билиб олганларингни бошқаларга ўргат-бу уч қоидага амал қилган шогирд устозидан ўзади.
Сўраш - билмаган нарсаларни ўқитувчидан, ўртоғидан ёки китобдан ўрганиб олиш демакдир... Ўзлаштириб олиш — билиб олинган ва ўрганилган нарсаларни эсда сақлаш ва яхшиси дафтарга ёзиб олиш демакдир (чунки ҳамма нарсани хотирада сақлай оладиган, зеҳни ўткир одамлар камдан-кам учрайди). Ўргатиш — билиб олинган нарсаларни ўз навбатида ўртоқларига ёки бошқа тингловчиларга гапириб бериш демакдир. Сўраш ва ўзлаштириш усулларини мактабдагилар биладилар, лекин ўргатишни яхши билмайдилар; ваҳоланки, уни жорий этиш жуда фойдали бўлур эди. «Бировга ўргатган киши ўзи ҳам ўрганиб олади» деган гап жуда ҳам тўғри, чунки киши такрорлаш натижасида ўз билимини мустақкамлабгина қолмасдан, балки ўша нарсанинг моҳиятини ҳам чуқурроқ билиб олади. Шунинг учун ҳам буюк донишманд Иоахим Форқий ўзи ҳакида гапириб, ўқиган ва эшитганларим ҳатто бир ой ҳам ўтмасдан хотирамдан чиқиб кетади, бошқаларга ўргатган, гапириб берган нарсаларимни бешбармоқдек айтиб беришим мумкин, улар ҳатто ўлгунча ҳам эсимдан чиқмаса керак деган эди. Шунга асосан у, кўпроқ илм ўрганаман деган ўқувчи ўзи билиб олган нарсаларни бошқаларга пул тўлаб бўлса ҳам ўргатиши лозим. Бирор нарсадан кечсанг ҳам, майли, лекин тингловчи топ деган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |