2021 йил март ойида “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилган “ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАРИ” китоби бўйича муаллиф иштирокида ўтказиладиган ТАҚДИМОТ
С Ц Е Н АР И Й С И
Ўтказиш жойи: Jizzax Politexnika Instituti мажлислар зали.
Ўтказиш санаси: 2021 йил 08 апрель, payшанба.
Бошланиш вақти: соат 11:00да
Зал саҳнасига катта стол, унга “ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАРИ” китоблари, сув, микрофон қўйилади ҳамда олиб борувчилар учун учта стуллар жойлаштирилади.
Тақдимотни олиб боради: Book.uz do‘konining Jizzax dileri
Қатнашади: “ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАРИ” китоби муаллифи Жуманазар Кушбаков.
Таклиф этилганлар: O‘qituvchilar, китобхонлар, талабалар.
Китоб муаллифи Жуманазар Кушбаков кутиб олинadi. Тақдимот учун таклиф этилганлар ҳозир бўлгач, барча иштирокчи – қатнашувчилар мажлислар залига таклиф этиладилар, зал ўриндиқлари кетма-кетликда тўлиқ эгалланиши керак.
_______________________________________
Тақдимотнинг бошланиш, кириш қисми:
Тақдимотни бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар! Бугунги тадбиримиз қатнашчилари!
Барчангизни shu yerda кўриб турганимиздан бениҳоя ҳурсандмиз! Ўзингизга маълум “Янги аср авлоди” нашриётининг ижодий ходимлари ҳамда унинг таянч қаноти бўлган “Ёшлар матбуоти” босмахонаси ходимлари меҳнати ҳосиласи натижасида нашр этилган китоблар тақдимотини бу ерда ўтказиш ажойиб одатга айланди десак адашмаймиз.
Бугунги тақдимотимизда март ойида нашр этилган сотувларни ўстириш бўйича эксперт, бизнес ва муваффақиятлар тренери, тадбиркор, муаллиф Жуманазар Кушбаков билан ижодий ҳамкорлигимиз меваси сифатида “ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАРИ” китоби ҳақида унинг яратилиши ва қўлланилиши бўйича фикрлашмоқчимиз. Марҳамат, тақдимотда ҳаммангизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Бу китоб нима учун керак? Қисқача айтганда, ходимларни ўқитиш учун компаниянинг ички академияси сифатида фойдаланишда, сотув ходимларини ўқитиш системаси сифатида, раҳбарнинг вақти тежалиши ва натижа тезлашиши учун муҳимлиги кўрсатилган.
Ҳурматли тақдимот қатнашчилари, тадбиримиз тартибини келишиб олсак, аввало йиғилишимизни ушбу китоб муаллифининг ўз фикр-мулохазалари, китобни ёзишга туртки бўлган омиллар, уни яратилиши, мўлжалланиши ва бошқалар бўйича батафсил ўзларидан эшитсак-да сўнгра китобни ўқиб улгурган китобхонларнинг муносабатларини эшитсак.
Ҳурматли тақдимот қатнашчилари, чиқишлардан сўнг китоб бўйича қизиқтирган саволларингизни муаллифга ёки уни тайёрлашда иштирок этган ходимларга беришингиз мумкин. Мақсадимиз, бугунги тақдимот орқали бу китоб китобхонларга. Фойдаланувчиларга тезроқ етиб борсин, суҳбатимизни долзарб, мазмунли, фойдали, фаол ва уюшқоқликда ўтказишдан иборат.
Мен мамнуният билан дастлабки сўзни “ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАР” китоби муаллифи Жуманазар Кушбаковга бераман, марҳамат!
(Кейинги сўзга чиқувчи бўлса у таништирилади ва унга сўз навбати берилади)
Сўзга чиқувчилардан кейин:
Бошловчи: Марҳамат, ушбу китоб бўйича кимда қандай саволлар бор, ўзингизни таништириб саволларингизни беришингиз мумкин.
(Шу тақлид давом эттирилади)
Я К У Н Л А Ш:
Бошловчи: Ҳурматли тақдимот қатнашчилари, ўйлайманки бугунги айтилган фикрлар ҳаммамиз учун ҳам фойдали бўлди, дам олиш кунимизни зое ўтказмаганлигимиз аниқ. Бошқа фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлмаса шу билан тадбиримизни якунлаймиз.
“ТОП СОТУВ СЕКРЕТЛАР” китоби муаллифи Жуманазар Кушбаковга келгусида янги ижодий зафарлар, китоблар яратилишида, бизнесда ва тадбиркорликда муваффақиятлар тилаймиз!
Тақдимотимизнинг сўнггида “Воок.uz” китоб дўкониning Jizzax dileri bilan aloqaga chiqinh deymiz. бу ерда вақтингизни бекорга ўтказмайсиз, маънавий дунёингизни бойитасиз деб умид билдирамиз! Дидингизга, қарашларингизга мос китоблар бизда албатта топилади!
Ҳаммага раҳмат, хайр, cаломат бўлинглар!
(Муаллиф ва меҳмонларни кузатиш)
Do'stlaringiz bilan baham: |