Буюк Дедактика


Санъатларни ўқитишга фандан кўра кўпроқ эътибор бериш керак



Download 3,7 Mb.
bet139/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Санъатларни ўқитишга фандан кўра кўпроқ эътибор бериш керак. 1. Вивес айтганидек назария қисқа ва ўқитишга фандан осон бўлиб фақат ишда қулайлик туғдиради; уни турмушга татбиқ этиш эса қийин ва кўп вақт талаб этадиган ишдир, лекин у катта манфаат ҳам келтиради. Шунинг учун ҳам санъатлар деб аталадиган амалий маҳоратни ёшларга осонроқ ўргатадиган усулларни мукаммал ишлаб чиқиш лозим.
Санъатнинг дастлабки учта талаби. 2. Санъат, аввало, уч нарсани талаб этади: андаза ёки режа. уста шунга караб буюмни ясаиди; 2) материал, чунки буюм шу материалдан ясалади; 3) асбоблар, чунки буюм шу асбоблар ёрдамида ясалади.
Буюмни ясаш жараёнида ҳам учта талабга риоя қилиш лозим. 3. Лекин санъатни эгаллаб олиш учун (асбоб, материал, андаза мавжуд бўлгач) бундан ташқари;
1. Тўғри ишлатиш (асосларни),
2. Оқилона йўналтириш.
3. Кўпроқ машқ қилдириш талаб этилади.
Бу ўқувчига ана шу талабларнинг ҳар бирини қаерда ва қандай бажариш кераклигини ўргатиш, бола иш бажараётганда уни кузатиб, хатоларини кўрсатиб, тузаттириб бориш; ниҳоят, буюмни хатосиз, тез ва осон ясашни ўрганиб олгунча такрор-такрор бажартиравериш деган гап.
Бунинг учун ўн бир қоида мавжуд. 4. Бунга доир ўн бир қоидани кўрсатиб
тўғри бажартириш учун олти қоидага, оқилона, йўналтириш учун уч қоидага, кўпроқ машқ қилиш учун икки қоидага риоя қилиш лозим.
I. 5. Ишни амалда бажариб ўрганиш керак. Усталар ўз шогирдларига фақат назарий фикрларни ўргатиб, уларни овора қилмайдилар, балки дарҳол амалий ишга ўтиб, тақа қоқишни ўргатиш учун тақа қоқтиради, ўйма нақшлар ясашни ўргатиш учун нақш ўйдиради, рассомликни ўргатиш учун сурат чиздиради, рақсни ўргатиш учун рақсга туширади ва ҳоказо. Шунга ўхшаш мактабда ҳам ёзувни ўргатиш учун болага хат ёздириш, нутқни ўстириш учун гапиртириш, ашулани ўргатиш учун қўшиқ айттириш, хулоса чиқаришни ўргатиш учун хулоса чиқартириш лозим, токи мактаблар ҳам иш қизғин бораётган устахонага ўхшасин. Шу тариқа одамни меҳнат чиниқтиради, деган хикматнинг чинлигини хар ким ўз тажрибасида кўриб билади.


1 «Санъатларни ўқитиш методи» дейилса, тўғрироқ 65'ларди. Бу ерда ку1--пинча орзэки ва ёзма нутқни ўстиришдан иборат бўлган традикион санъатлар (грамматика, риторика диалектика) ўзкида зикр этилади.
II. 6. Ҳамма вақт бажартириладиган нарсанинг бирор андазаси ва намунаси мавжуд бўлиши
керак.
Албатта, ўқувчи бошқа кишининг изидан юриб боргандек андазага қараб иш қилиши керак Чунки ҳали у нимани ва қандай ясашни билмагани учун ҳеч нарсани мустақил бажара олмайди; демак унга йўл-йуриқ кўрсатиш лозим: вахоланки, нима демоқчи эканингизни у тушунмаса хам айтганимни бажартираман деб туриб олиш; ёки чизғич, тўғри бурчак циркул бермасдан ва бу асбобларни қандай ишлатишни тушунтирмасдан туриб тўғри чизиклар ўтказиш, тўғри бурчақлар, доиралар чизишни талаб этиш нотўғри бўлур эди. Шунинг учун ҳам мактабларда бажариладиган хамма ишларнинг ҳақиқий, аниқ, оддий, тез тушуниб, тез ўрганиб олинадиган шакли ва намуналари, ҳамма нарсаларнинг ўзи ёки сурати, чизмаси ёки уни қандай бажариш тўғрисида йўл-йўриқ ва машқлар тўплами бўлиши масаласида жиддий ғамхўрлик қилиш зарур. Шундагина кўздан ёруғликда кўришни, бемалол тикка турган одамдан — юришни, асбобларни ишлата оладиган кишидан ишлашни талаб этиш мумкин бўлур эди.
7. Асбобларни кандай ишлатишни сўз билан тушунтиргандан кўра, амалда кўрсатиш афзал, яъни қоидалар билан тушунтиргандан кўра, мисоллар билан ўргатиш яхшироқ.
К в и н т и л и а н: «Қоидалар орқали тушунтириш оғир ва мушкул иш, мисоллар билан тез ва осон тушунтириш мумкин».— деб айтганидан буён жуда кўп вақт ўтди. Минг афсуски, мактабларда бу қоидани деярли унутиб қўйганлар! Хатто грамматикани эндигина ўргана бошлаган ўқувчини ҳам қоида ва изоҳлар билан мустасно ва иловалар билан шунчалик машаққатга қўядиларки, кўпинча улар нима қилишни билолмай коладилар, бирор нарса­ни тушуниш у ёқда турсин, аксинча ҳеч нарсани англай олмайдиган бўлиб коладилар. Лекии усталар ҳеч қачон бундай қилмайди, улар янги олган шогирдларига қоидаларни ёдлатмайди. Уста шоғирдини устахонага олиб боргач, ўзи ишлаётганда караб, кузатиб боришни айтади ва шогирди унга эргашмоқчи бўлса (ахир, инсон тақлид қилувчи мавжудот), унинг қўлига асбобни бериб, қандай ушлаш ва ишлатишни ўргатади; сўнгра шогирд-хато қилса уста унинг хатосини кўрсатади ва бу хатони тузатишни фақат айтибгина қолмасдан, кўпинча амалда кўрсатиб ҳам беради. Тажриба ҳм бу усулнинг тўғрилигини кўрсатиб турибди. Немисларнинг: «Яхши намуна яхши тақлид қилувчини ҳам тонади» деган ибораси жуда тўғри айтилган. Теранцийнинг: «Юравер, мен изингдан бораман» деган гапи ҳам шунга мос келади. Шунингдек болалар ўзундан-ўзоқ қоидаларсиз, фақат тақлид қилиш йўли билан юришни, чопишни, гапиришни, турли ўйинларни билиб оладилар. Аслида, қоидаларни ўзлаштириш анча қийин бўлиб, уни тушуниш учун кучли дикқат ва ўткир зеҳи керак. Мисоллар эса ҳатто жуда зеҳни паст ўқувчиларга ҳам қўл келади. Хеч ким ва ҳеч қачон бирор тил ёки санъатни фақат қоидалар ёрдамида ўргана олган эмас; булар, одатда тажриба асосида, хеч қанақа қоидаларсиз билиб олинади.
IV. 8. Машқ қилишни ишнинг ҳаммасини бажаришдан эмас, балки унинг элементларини бажаришдан бошлаш лозим.
Ахир дурадгор шогирдига бирданига минора ва сарой қуришни ўргата бошламайди, балки аввало, болтани тўғри тутиш, ёғоч кесиш, унинг юзини йўниб текислаш, тўсинларни пармалаб кавлаш, мих қоқиш, ёғочларнинг учларини бирлаштириш кабиларни ўргатади. Рассом хам ўз шогирдига бирданига одам расмини чизишни буюрмайди, балки олдин буёқ тайёрлаш, чўткачаларни ҳозирлаб қўйиш, чизиқлар ўтказиш; сўнгра хомаки суратлар чизишни ўргатади. Болага савод ўргатмокчи бўлган киши ҳам бир­данига китобдаги катта бир текстни ўқитмайди, балки аввало харф ва унинг элементларини, бугинларни ва сўзларни, сўнгра гапларни, кичик-кичик текстларни ўқишни ўргатади. Демак грам­матикани ўрганишга эндигина киришган ўқувчи ҳам олдин айрим сўзларни ўзгартиришни, сўнгра сўзларни иккитадан бириктиришни, кейин бир бўлақли, икки бўлакли, уч бўлакли гапларни тузиш ва ўзгартиришни ўргансин; секин-аста қўшма гаплар тузиш ва бутун бир нутқни тузиб чиқишни билиб олсин. Диалектикада хам худди шундай: аввал ўқувчи нарса ва тушунчаларни жипс ва тур белгиларига қараб ажратишни ўрганиб олсин, сўнгра нарсалар орасидаги боғланишларни (ҳамма нарсалар бир-бири билан қандайдир бир боғланишда бўлади) аниқлаб чиқсин, кейин нарса ҳақида тушунча ва таъриф берсин, сўнгра тушунчаларни турли йўллар билан бирлаштириб, нарса­лар ҳақида фикр юритишни ўргансин: нима ва нимага тааллуқли, нима тўғрисида ва нима учун айтилган, қанақа белгиси (муҳим ёки-номухим) кўрсатилган. Ўқувчи бундай машқларни бажариб, етарли малака ҳосил қилгач, сўнгра (берилган асосларга биноан, ёки бирорта асоси тушириб қолдирилган бўлса ҳам) хулосалар чиқаришни ва, нихоят, мулоҳаза юритиш ёки бир темани изоҳлашни ўрганади. Риторикада (нотиклик санъатида) ҳам шундай килинса, иш анча енгиллашади: ўқувчи аввал сўзларнинг синонимини топишни бир оз машқ қилсин, сўнгра от, феъл, равишларга эпитетлар кўшиб айтишни ўргансин ва дарҳол унга зид сўзларни келтира олсин, кейин бир иборанинг маъносиии берадиган бошқа ибораларни ишлатишни ўргансин, сўнгра иборанинг ўз маъносини англатадиган образли сўзларни топсин, бир-бирига ўхшаган гапларни ажратиш оддий гапларни истиорали гапларга айлантиришни ўргансин; нихоят ўқувчи буларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида ва жуда тез бажара оладиган бўлгач, чиройли нутқ сўзлашни ўргатиш лозим. Хамма жойда иш шу тариқа секин-аста ташкил этилса, шубҳасиз, натижа яхши бўлади. XVII бобнинг IV асосида бу масаланинг моҳияти ёритилган,
V. 9. Дастлаб, ўқувчига таниш бўлган материал асосида машқ қилдириш лозим.
Бу қоида XVII бобнинг IX асосида ва IV асоснинг VI пунктида баён этилган. Бунинг маъноси шуки, ўқувчининг ёшига, зехнига, савиясига тўғри келмайдиган нарсаларни ўргатмаслик керак у кучи етмайдиган ишга уриниб, бекордан бекорга овора бўлмасин. Масалан, савод чиқараётган поляк болага латинча, грекча ёки арабча харфларни ўргатмаслик керак балки фақат ўз она тилидаги ҳарфларни ўргатиш лозим, чунки нима иш бажараётганини унинг ўзи тушунсин. Ўқувчи диалектиканинг қоидаларини қўлла-на олишни ўргансин десак машқ ишлатиш учун мисолларни Виргилий ёки Цицерон асарларидан ёки илоҳиётдан, шунингдек сиёсат ва медикинага доир асарлардан олмаслик лозим, балки болага таниш бўлган: китоб, кийим-кечак дарахт, уй, мактаб кабиларни мисолга олиш керак. Шу билан бирга, биринчи қоидаки тушунтирган мисоллар билан кейинги қоидаларни ҳам тушунтириш лозим. Диалектикага доир машқ ишлатиш учун дарахт тушунчасини мисолга ола қолайлик унинг жинси, тур белгилари, ҳосил бўлиш ва ўсиш сабаблари, муҳим ва номухим сифатлари кўрсатилади, таъриф берилади, бу бўлинишлари айтилади, сўнгра қайси усуллар билан дарахт тушунчаси хақида бирор фикр айтиш мумкинлиги тушунтирилади, кейин дарахт тушунчаси ҳакида айтилганларга асосланиб, хулоса чиқариш воситаси билан бошқа фикрни қандай исботлаш мумкинлиги ўргатилади ва ҳоказо. Шундай қилиб, ўқувчи қоидани ўзига таниш бўлган бир, икки, уч мисолларга қўллана олса, бошқа ҳолатларда ҳам у ҳеч қийналмай худди шундай килаверади.
VI. 10. Дастлаб, худди ўргатилгандек қилиб,аниқ бажариш керак кейинчалик бир оз эркин бажариш мумкин. Бирор янги буюм ясаётгганда ташқи кўринишига қанча кўп эътибор берилса, буюмнинг шакли шунча аниқ ясалади. Масалан, бир қолипдан чикқан тангалар ўз шаклига ва бир-бирига жуда ўхшайди. Босмадан чикқан китоблар ҳам, мум, ганч, металлдан қўйилган буюмлар ҳам бир-бирига жуда ўхшай­ди. Демак кишининг ақли, нутқи, қўли яхши ўрганиб, эркин ва мустакил бажара оладиган бўлгунча, бирор ишни имкони борича худди кўрсатилганидек қилиб бажариш керак. Масалан, хат ёзишни ўргатиш учун юшқа, тагидаги ҳарфлар кўриниб турадиган оқ қоғоз олиб, унинг остига ўрганиш лозим бўлган ҳарфни қўйиб, устидан ручка билан ёздирилади, ўқувчи бу ишни осонгина бажара олади. Ёки рангли бўёқ билан (оч сариқ, жигарранг) босма қилиб ёзилган ҳарфларнинг устидан смех билан ёздириб, ўқуввчига шу шаклдаги харфларни ёзиш ўргатилади. Стилистик машқларни бажаришда ҳам худди шундай қилиш мумкин, яъни хоҳлаган бир муаллифнинг гап тузиши, гапи, кўшма гапини олиб, худди шунга ўхшаш бошқа конструкция, гап, кўшма гап туздирилади. Масалан, «дивес орим» (маблағи кўп) деган иборанн олиб, ўқувчига худди шунга ўхшаш: «дивес нумморум» (тангаси кўп)
«дивес песуниае» (пули қўп), «дивес песорис» (моли кўп), «дивес винеарум» (токзори кўп) каби бошқа иборалар тузиш топширилади.
Цицеронниаг: (донишмандларнинг фикрича, Эвдем астрологияда шубхасиз, энг буюк олим), деган гапини намуна учун айтиб, худди шунга ўхшаш (нотиқлик санъати соҳасидаги донишмандларнинг фикрича. Цицерон нотиқуш санъатида, шубхасиз, энг биринчиси), (барча черков аҳлининг фикрича, Павел, шубхасиз, хаворийлар орасида энг биринчисидир) каби гаплар туздирилади ва хоказо. Логикада ҳам худди шундай машқларни бажартириш мумкин: ҳар қанақа зид фикрларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб, ўқувчига шулардан бирини танлаб олишни ўргатиш: «иккаласидан бири бўлиши мумкин: ё кеча, ё кундуз; ҳозир — кеча, демак ҳозир кундуз эмас». Ўқувчи шунга ўхшатиб: «у ё жоҳил, ё донишманд; у —жоҳил, демак у донишманд эмас». «Каин («Хоин»1) — с диёнатли, ё диёнатсиз киши бўлган; лекин Каин диёнатли киши эмас эди; демак у...» каби хулоса чиқаришни ўрганиб олади.
VII. 11. Намуна жуда мукаммал бўлмоғи лозим,ундан фойдаланиб бажарилган иш ҳам жуда аниқ ва мукаммал бўлсин. Чунки қийшиқ чизғич ишлатиб, ҳеч ким тўғри чизиқ чиза олмаганидек хато қўл ёзмадан кўчирилган нусха ҳам ҳеч қачон тўғри бўлмайди. Шунинг учун хам мактабда, қолаверса турмушда ҳам, бажариладиган барча ишларнинг аниқ, қулай, оддий, осон бажариладиган намунаси мавжуд бўлсин, бу-нарсаларнинг модели, сурати, чизмаси ёки энг қисқа, энг аниқ, тушунилиши осон, истисноларсиз тўғри қўлланма ва қоидалардан иборат бўлиши мумкин.
VIII. 12. Биринчи ўргатаётганда жуда аниқ бажартириш,асл нусхадан ҳатто заррача ҳам четга чиқмаслик лозим.
Албатта иложи борича шундай қилиш керак. Бинобарин, шун­дай қилиш зарур, чунки олдин бажарилган иш кейингилари учун асос бўлиб хизмат қилади. Пойдевор мустаҳкам бўлса, бинонинг бошқа қисмларини ҳам пишиқ қилиб қуриш мумкин бўлади; пойдевори бўш бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлмайди. Ошқозон касалликлари икки, уч марта такрорланганда тузатиб бўлмаслигини врачлар. кўзатганидек бошқа соҳаларда ҳам дастлаб йўл қўйилган хатоларнинг кейинги ишларга зарари тегади. Шунинг учун ҳам музика муаллими Тимофей бошқа муаллимдан музика сабоғи олган болаларнинг ота-онасидан ўқиш ҳақини икки марта кўп талаб қилган, чунки, —дер эди у, —олдин аввалги хатоларни


1 Диний афсонага кўра, Одам адайхуссаломнинг ўз биродари Авелни ўлдирган ўғли-Хоин.
тузатиш ва сўнгра тўғри ўргатиш лозим, бунга меҳнат икки марта кўп сарфланади. Шунинг учун ўқувчининг ўрганаётган нарсасини жуда аниқ билиб олишга эришмоқ лозим. Жангда шаҳарнинг дарвозаси эгаллаб олингач, бутун шаҳар ғолиб кишининг кўлига ўтиб қолганидек дастлабки қийинчиликлар бартараф этилса, кейингилари ўз-ўзидан бартараф этилаверади. Шунинг учун ҳам шошма-шошарликка йўл қўймаслик керак: биринчи темани пухта, ўзлаштирмагунча ҳеч қачон иккинчисига ўтмаслик лозим. Йўлдан адашмаган киши манзилга тез боради. Дастлаб тўғри тишга кетган вақт кейинги ишларни тезлатиш ва енгиллатишнинг энг яхши гаровидир.
IX. 13. Ўқувчининг хатосини муаллим дарҳол тузатиши ва бу хатонинг сабабларини қоида ва қоиданинг изохларига асосан кўрсатиб бериши лозим.
Юқорида биз санъатни қоидадан кўра мисоллар ёрдамида ўргатиш маъқулроқ, деган эдик энди яна шуни айтишимиз керакки, мисоллар билан бир қаторда қўлланма ва қоидалардан ҳам фойдаланиш лозим, чунки қўлланма ва қоидалар хато қилишга йўл қўймайди, ишни нимадан бошлаш, қандай бажариш, кандай тугатиш, ҳар бир ҳаракатни нега айнан шундай бажариш лозимлигини аниқ кўрсатиб туради. Бу ўрганилаётган нарсани мустаҳкам билиб олишга, ишни аниқ ва ишонч билан бажаришга имкон беради.
Лекин қоидалар, иложи борича қисқа, жуда аниқ бўлиши, нокулайлик туғдирмаслиги керак бир марта ўрганиб олингач, улар (ҳатто бу қоидаларга кейинчалик бевосита мурожаат қилишга тўғри келмаса ҳам) ўз аҳамиятини йўқотмайди. Масалан, юришни ўрганаётган болага махсус мослама асбоб катта ёрдам беради, вахоланки, кейинчалик унга бу асбоб мутлатқо керак бўлмайди.
X. 14. Санъатни ўқитишнинг энг мукаммал усули синтез билан анализни бирга олиб боришдир. XVIII бобнинг бешинчи асосида табиат ва ме­ханик санъат соҳасида келтирилган мисоллар асосида синтезнинг аҳамияти катта эканлигини ва аналитик машқлардан олдин синтетик машқлар ўтказиш зарурлигини кўрсатиб ўтган эдик бундан ташқари, қуйидаги фикрлар хам буни исботлайди. Ҳар доим энг осондан бошлаш керак: бошқа никидан кўра ўзимизникини осон тушунамиз. 2. Бошқа муаллифлар атайлаб, сир бой бермасликка ҳаракат қладилар, биров ихтиро қилган нарсани бир марта куриш билан ўқувчи унинг маъносини билиб ола қолмайди, балки ҳеч нарса тушунмаслиги ҳам мумкин. Лекин, бир оз қўполроқ бўлса ҳам, ўқувчининг ўзи ижод этиб машқ қилса, у бунинг маъносига тущунади. 3. Нимага кўпроқ интилсанг, ўшани кўпроқ бажариш керак. Биз фақат тайёр нарсаларни ишлатишга одатланиб қолмасдан, балки санъат билан шуғулланиб, янги нарсалар ихтиро қилишга интиламиз. (XVIII бобнинг IV асосида айтилган гапларга қаранг.)

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish