III. Диққатнинг ёғдуси нимада. 12. Бу гаплар нарсаларни сезгилар воситаси билан идрок этишга тааллуқли. Агар ёруғлик бўлмаса, нарса кўз ўнгимизда турса ҳам, биз уни кўрмаймиз. Илм ўрганишда диққат ана шу ёруғликка ўхшайди, диққат мавжуд бўлса, ўқувчи илмни тез ва осон идрок этади. Қоронғи жойда ҳеч нарсани кўриб бўлмаганидек диққат қилмаётган одамга бирор нарсани кўрсатиб, тушунтириб берсангиз ҳам у ҳеч нарсани идрок этмаслиги мумкин. Баъзан киши, бошқа хаёлларга берилиб турган вақтда кўз олдида содир бўлаётган вокеаларни ҳам сезмай қолади. Кечаси бировга бирор нарсани кўрсатиш учун, албатта, чироқни ёқиш ва ёруғроқ бўлиши учун пилигини чиқариб туриш керак шунингдек, муаллим ҳам дили зулмат билан қопланган ўқувчига таълим бериш учун аввало боланинг диёнатини жалб этиши лозим, токи у илмни дикқат ва иштиёқ билан идрок этсин. Бунга қандай эришиш мумкинлигини биз XVII бобнинг асосларида ва XIX бобнинг биринчи проблемасида кўрсатиб ўтган эдик.
IV. Нарсаларни ёруғликда кузатиш методи нималарни талаб этади. 13. Ёруғлик ҳақида айтилган гаплар етарли бўлади. Энди кучли таассурот олиш учун нарса-кандай идрок этиш усули ёки методини аниқлаш керак. Бу усулнинг принципларини аниклаш учун кўз билан кўриш ҳодисасига бир назар ташлайлик бирор нарсани тўғри кузатиш учун қуйдагилар зарур: 1) ўша нарсани кўз олдига қўйиш, 2) маълум масофада, лекин жуда узоқда эмас, 3). ён томонга эмас, балки кўзнинг тўғрисига, 4) нарсани орқага қаратиб ёки чаппасига қуймаслик балки кўзга каратиб қуйиш лозим, 5) аввало нарсани бутунлигича кўриб чиқиш, 6) сўнгра ҳар бир қисмини алоҳида кўриш, 7) тартиб билан бошдан охиригача кўриб чиқиш, 8) ҳар бир қисмига алоҳида тўхталиб, 9) фарқларини аниқлаб, синчиклаб кузатиш. Бу шартларнинг хаммаси лозим даражада бажарилса, кузатиш тўғри бўлади. Агар бу шартлардан бирортаси бузилса, кузатиш ё мутлако бўлмайди, ё чала ҳисобланади. Мисол келтириб буни ойдинлаштирайлик. 14. Масалан, ўртоғимиздан келган хатни ўқиш учун: 1) уни кўзимизнинг олдига тутиш керак (ахир, хатнинг ўзини кўрмасдан, уни ўқиб бўлмайди), 2) маълум масофада—кўзга яқинроқ келтирилади (жуда ўзокда бўлса, кўзимиз ҳарфларни ажрата олнайди), 3) кўз олдига тўғри қўйиш (ён томонига қўйилган бўлса, чалкаштирнб юборилади), 4) хатни тўғри тутиш (хатни ёки китобни хеч ким қийшайтириб ёки тескари қўйиб ўқимайди), 5) аввало хатнинг муҳимроқ жойлари: кимда, кимга, қаердан, қачон келгани кўриб чиқилади (олдин шу нарсалар аниқланмаса, хатдаги фикрларни яхши тушуниб ҳам бўлмайдида),6) сўнгра хатнинг ҳаммаси, ҳеч қолдирмай, тўла ўқиб чиқилади, акс ҳолда, хатни тўла тушуниб бўлмайди, балки тасодифан энг муҳим жойи тушириб қолдирилар, 7) бир бошдан бошлаб жумлама-жумла охиригача ўқиш зарур, бир жумла пастдан, бир жумла юқоридан ўқиш ярамайди, 8) ҳар ер ҳар ерида тўхталиб, маъносини англаб бориш керак (тез ўқиб чиқмоқчи бўлган киши хатнинг бирор мухим жойини эътибордан четда қолдириб кетиши мумкин), 9) ниҳоят, ҳаммасини тушуниб олгач, хатдаги муҳимроқ фикрларни унча мухим бўлмаган гаплардан ажрата билиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |