Буюк Дедактика


III. Барча махсус тафсилотлар



Download 3,7 Mb.
bet132/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

III. Барча махсус тафсилотлар. 55. Киши атайлаб барча тафсилотларни (масалан, ўтлар ва ҳайвонларнинг барча хислатларини, косибларнинг ишларини, асбобларнинг номларини) тўла ўрганмоқчи бўлса эди, ўқиш ҳаддан ташкари зерикарли, жуда чўзилиб кетган ва чалкашиш бўлур эди. Мактаб ўқувчилари нарсаларнинг турлари ва муҳим тафовутларини тўла ва асосли равишда билиб олсалар, шунинг ўзи етарлидир, зарур бўлиб қолса бошқа тафсилотларни боланинг ўзи ўқиб олаверади. Душман устидан тез ғалаба қилмоқчи бўлган киши душманнинг унча муҳим бўлмаган бирор жойини қамал қилиб туравермайди, балки асосий ҳарбий пунктни ишғол қилишга интилади, агар у жангда ғолиб чиқиб душманнинг бош истеҳкомини кўлга киритса, қолганлари ўз-ўзидан таслим бўлади; ўқитишда ҳам худди шундай: бола илим асосларини ўзлаштириб олса, иккинчи даражали нарсаларни ўз-ўзидан билиб олаверади. Бирор тилдаги ҳамма сўзларни ўз ичига олган луғат китобларининг хам фойдаси кам. Чунки бу сўзларнинг кўпчилигини ҳеч ким ишлатмайди (қўлламайди), демак ўқувчиларни қийнаб, бу сўзларни мажбуран ёдлатиш ва эсда сақлашнинг нима ҳожати бор?
Энг қисқа ўқитиш ва ўқиш йўллари ҳақида айтмоқчи бўлган фикрларимиз ана шулардан иборат.


XX боб
ФАН МЕТОДИ


Ирмоқлар дарёга қуйилиши керак. 1. Фанларни, санъатларни, тилларни, ахлоқ ва такводорликни мохирлик билан ўқитишга доир юқоридаги кузатишларимизни амалда қўлланиш мақсадида, ниҳоят уларни бир жойга тўплайлик Мохирлик билан ўқитиш - осон, асосли ва тез ўргатишдир.
Илм ақл билан кўриш демакдир, унда ҳам кўз билан кўриш шартларига риоя қилиш лозим.
2. Илм ёки билиш-бу аслида нарсаларни ақл кўзи билан кўриш демакдир, бунда ҳам кўз билан кўриш ёки сезиш элементлари, яъни кўз, объект ва ёруғлик мавжуд болиши керак. Шу элементлар мавжуд бўлган такдирдагина кў­риш содир бўлади. Ақл кўзи- бу фаҳм ёки ақлий қобилият, объект - идрок қилинган ва ҳали идрок этилмаган нарсалар, ёруғлик—етарли даражада диққат қилиш демакдир. Лекин нарсалар кандай бўлса, уларни ташқи сезгилар ёрдамида шундайлигича кўриш учун, булардан ташқари, маълум бир сезиш усули зарур бўлганидек бу ерда ҳам нарсалар қандай бўлса, уларни шундайлигича идрок этиб, тўғри ва осон билиб олишга имкон берадиган маълум бир метод зарур.
3. Демак илм сирларини билиб олмокчи бўлган ёшлар умуман тўртта шартга риоя қилишлари керак:

  1. у соф ақл кўзига эга бўлиши;

  2. объектлар унинг кўзи олдида туриши;

  3. диққатнинг мавжудлиги ва сўнгра

4) кузатиш зарур бўлган нарсалармаълум тартибда, кетма-кет кўрсатилиши лозим. Агар бу шартлар мавжуд бўлса ва уларга амал қилинса, илмларни осон ва тез ўзлаштириб олши мумкин.
I. Қандай қилиб ақл кўзни соф асраш мумкин. 4. Кишининг табиий қобилияти инсонга боғлик худой-таолло ўз марҳамати билан тақсимлаб чиққан. Лекин бизнинг вазифамиз бу ойнани чанг бостириб, хиралаш-тириб куймасликдан иборат, Ортиқча, фойдасиз ва бекорчи маш-рулотлар эса ақлни хиралаштиради. Ахир, инсон руҳи айланаётган тегирмон тоши сингари доимо ҳаракатланиб туради: ёрдамчилар, яъни ташқи сезгилар унга ҳамма вақт материал ҳозирлаб (ва кўпинча фойдасиз, яъни ғалла ва ун ўрнига-кепак сомон, қум, кипик каби материалларни етказиб) туради. Тегирмоннинг ҳамма жойини гард босиб кетганидек акут ҳам фахмламайдиган бўлиб қолади. Демак ақлни хиралаштириб юбормаслик учун ёшларни бекорчи машғулотлардан халос қилиб, фахрли ва фойдали ишларни оқилона ўргатиш лозим.
II. Ўрганилаётган нарсаларни қандай қилиб ўспирин болага яқин қўйиш мумкин. 5. Ойнада яхшироқ акс этиш учун аввало нарсалар етарли даражада зич ва аниқ жойлари туриши зарур. Туман ва унга
яқин ўхшаш таркиби сийрак нарсалар нурни кам қайтаради ва ойнада ниҳоятда хира акс этади, йўқ нарсаларнинг эса тасвири ойнага мутлақо тушмайди. Демак ёшларга нарсаларнинг соясини эмас, балки ўзини, яъни мустаҳкам, ҳақиқий, фойдали сезгилар ва хаёлга кучли таъсир этадиган нарсаларни ўргатиш керак. Таъсир этиб, таассурот қолдириш учун нарсалар кишининг кўз олдида тури­ши лозим.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish