ОЛТИНЧИ ПРОБЛЕМА.
Қандай қилиб бир ҳаракат билан икки ёки уч хил ишни бажариш мумкин?
Табиат бир харакат билан бир неча хил ишнинг бажарилиши мумкинлигини кўрсатади. 42. Табиат бир вақтнинг ўзида бир ҳаракат билан хилма-хил ишларни бажариш намуналарини кўрсатади. Масалан, дарахт бир вақтнинг ўзида юқорига ҳам, пастга ҳам, ён томонларига қараб ҳам ўсади, шу билан бирга, унинг пўстлоғи ҳам, мағзи ҳам, барглари ҳам, меваси ҳам ўсади. Буни ҳайвонларда ҳам кўриш мумкин, уларнинг ҳамма органлари баравар ривожланади ва ҳар бир органи бир неча вазифани бажаради. Масалан, одамнинг оёғи ўтириш, тикка туриш, орқага ё олдинга юриш кабиларни бажаришга имкон беради. Оғиз организм учун ё ҳам эшиқ ҳам тегирмон, ҳам керак вақтда овоз чиқарадиган труба ҳисобланади. Ўпка бир нафас олиш билан юракни, мияли тозалайди, овоз ҳосил қилади ва ҳоказо.
Санъат бунга тақлид қилади. 43. Бу нарса санъат асарларида хам содир бўлади. Масалан, қуёш соатининг стрелкаси бир соя билан соат нечалигини, (худди бошқа соатлар сингари), шу пайтда қуёш кесиб қетаётган Бурж белгисини, кеча ва кундузнинг ўзун-қисқалигини, число кабиларни қўрсата олади. Тўрт ғилдирақли араванинг шотиси аравани юритиш, тўхтатиш, буриш учун хизмат қилади. Яхши нотиқ ва шоир айни бир вақтнинг ўзида ҳам панд-насиҳат беради, ҳам кишида меҳр уйғотади, ҳам ором бахш этади (гарчи, аслида булар уч хил бошқа-бошқа нарсалар бўлса ҳам).
Мактаблар ҳам бунга тақлид қилади, бунинг умумий қоидалари. 44. Ёшларни ўқитишни ҳам худди шундай ташкил этмоқ лозим, токи бажарилган ҳар бир иш бирдан ортиқ самара берсин. Бу ерда у умумий қоида шундан иборатки, ҳамма вақт ва ҳамма жойда ўзаро борлиқ нарсаларни биргаликда бажариш керак Масалан, нарса билан сўзни, ўқиш билан ёзишни, стилистик машқ билан ақлни ўстиришни, ўқиш билан ўқитишни, хурсандлик билан жиддийлик ва бошқаларни биргаликда олиб бориш зарур.
Бешта зарур қоида: 1.Сўзларни нарсалар билан боғлаш ва аксинча. 45. Демак винони идиши билан, қилични қини билан, ёғочни пустлоғи билан, мевани пўсти билан сотилиши, сотиб олиниши ва ташиб олинганидек сўзларни ҳам уларда ифодаланган нарсалар билан биргаликда ўргатиш зарур. Чунки сўз нарсанинг қобиғи ёки қинидир. Демақ ҳар қанақа тилни, ҳатто она тилини ўрганаётганда ҳам сўзлар билан бирга, уларда ифодаланган нарсаларни ҳам кўрсатиш керак шунингдек кўриб турган, дуч келадиган, ейилаётган нарсаларни ҳам сўзлар билан ифодалашга ўргатиш лозим, токи бунинг натижасида нутқ билан фикр доимо бирга бўлиб, биргаликда ривожлансин. Шунинг учун ҳам, тушунган нарсаларингни гапириб бер ва, аксинча, гапирган нарсаларингни тушуниб ол, деган қоидага амал қилиш керак ҳали тушуниб олмаган нарсасини ўқиб беришга ёки гапириб бера олмайдиган нарсалари тўғрисида мулоҳаза қилишга йўл қўймаслик керак. Чунки ўзининг ҳис-туйғуларини ифодалай олмайдиган одам—ҳайкалдан, ўзи тушунмай гапирадиган киши—тутиқушдан фарқ қилмайди. Ахир, биз инсонга билим беришимиз ва бу ишни энг қисқа йўл билан бажаришимиз лозим. Нарсалар билан нутқни бирга ўргатган тақдирдагина биз бу мақсадга эриша оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |