Бунда (ўнбошиларнинг) вазифалари 27. Ўнбошилар, биринчидан, ҳамма болалар ўз дафтарларини вақтида ҳозирлаб кўйишини ва, иккинчидан, ҳар ким ўз хатосини бошқаларга қараб тузатиб боришини кузатиб турадилар:
28. Шундай қилиб бу метод:
I. Муаллимнинг меҳнати енгиллашади.
II. Ҳамма баравар ўрганади, чунки синфдагн болаларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда колмайди.
III.Ҳамманинг диққати кучаяди.
IV. Бир болага бирор масала бўйича айтилган гапдан ҳамма баравар манфаатланади.
V. Болалар тузган ҳар хил жумлалар ўқувчиларнинг фикрини ва нутқини бойитади.
VI. Ниҳоят (уч пар болаларнинг таржимасидаги) хатолар тузатила борган сари камаяверади ёки ҳеч колмайди. Ортиб қолган вақтда болалар ўз ихтиёрига кўйилади, мабодо бирор ўқувчи ўзи
қилган таржиманинг тўғрилигига шубҳаланаётган бўлса, ёки ўз таржимасини бошқалар таржимасидан тузукроқ деб ҳисобласа, буни ўрнидан туриб айтсин, бошқалар тинглаб, уни мухокама қилсин.
29. Таржима килишни ўргатиш машқлари ҳақида айтилган фикрни ҳамма синфларда стилистик хатоларни тузатишда, шунингдек нотиклик санъати (риторика) мантиқ илоҳиёт, фалсафани ўргатишда ҳам қўлланиш мумкин.
30. Шундай қилиб, иш юқорида кўрганимиздек ташкил этилса, бир муаллим юзлаб ўкувчига ҳеч кийналмасдан таълим бериши мумкин.
ИККИНЧИ ПРОБЛЕМА.
Ҳамма ўқувчиларни қандай қилиб айни бир дарсликдан ўқитиш мумкин.
Бунинг учун бешта шартга риоя қилиш керак бўлади. 1. Дасрга талуқли бўлмаган китобларни ишлатмаслик лозим. 31. Кишининг кўзи олдида нарсалар кўп бўлса фикр ҳар томонга тарқалиб кетишини ҳамма билади, демак сарфланаётган кучни тежаш ва дикқатни бир жойга тўплаш учун, биринчидан, болаларнинг қўлига фақат шу синф учун мўжалланган китобларнигина бериш лозим. Чунки боланинг дикқати бошва китобларга қанчалиқ; камроқ чалғиса, унинг фикрлари ўрганилаётган нарсага шунчалик кўпроқ тўпланади.
2. Шу фанни ўқитиш учун мўлжалланган китоб кўп бўлиши зарур. 32. Иккинчидан, доска, ҳарф намуналари, қўлланмалар, луғатлар, турли фан ва санъатларга, доир дарсликларни ҳозирлаб қўйиш керак. Афсуски, муаллим ўқувчиларга (одатда) алфавит таблицасини тайёрлаш, ҳарф намуналарини ўлашиб чиқиш, қоидани, текстни ёки унинг таржимасини айтиб ёздириш учун жуда кўп вақт сарфлайди. Демак ҳамма синфлар учун зарур китоблар кўп нусхада босиб чиқарилса, таржима қилиниши лозим бўлган китоблар она тилига таржима қилинса жуда яхши бўлур эди. Шундай қилиб, диктовка ёзиш, таржима қилиш учун кетадиган вақтни тушунтириш, такрорлаш ва машқ ишлашга сарфлаш имконияти туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |