XXVI боб
МАКТАБ ИНТИЗОМИ
Мактабларда интизом бўлиши зарур. 1. «Интизомсиз мактаб - сувсиз тегирмон» деган чех халк мақоли жуда тўғри. Окиб турган сув келмай қолса, тегирмон шу зоҳотиёқ тўхтаб қолгани сингари, агар мактабда интизом бузилса, таълим-тарбия ишлари муқаррар издан чикади. Ўток қилинмаса, ёввойи ўтлар экинни босиб кетади. Агар дарахт бутаб турилмаса, ҳосил бермайдиган шохчалари кўпайиб, ёввойилашиб кетади. Лекин бу - мактабда болаларга ашқириш, уларни уриш, калтаклаш керак деган гап эмас; мактабда муаллимлар ҳам, ўқувчилар ҳам ҳушёр ва дикат-эътиборли бўлиши керак Ўқувчилар ҳақиқатан ҳам интизом туфайли, ўқиб билим ола олади.
Интизом ўрнатиш учун учта талабга риоя қилиш лозим. 2. Шундай қилиб, тарбиячи интизом ўрнатиш учун уни амалга ошириш йўллари ва турларини, шунингдек қанақа, қачон, нима учун қаттиқ қўллик қилиш лозимлигини билиши зарур.
1. Интизом урнатишдан мақсад. 3. Кўпчиликнинг фикрига қўшилиб биз хам, тишдан мақсад аввало, интизомни тартиб бузувчиларга нисбатан қўлланиши керак деб ҳисоблаймиз. Лекин бирор киши гуноҳ қилиб кўйгани учун эмас (чунки бўлган иш— бўлган), балки гуноҳкор келгусида бундай хатога йўл қўймаслиги учун интизомга бўйсундириш керак. Интизомни ўрнатаётган пайтда жаҳл, нафрат, ғазаб қилмаслик балки табиий ва сидқи дил бўлиш лозим, токи жазоланаётган киши жазо унинг фойдаси тариқасида берилаётганини, тарбиячининг оталарча ғамхўрлик қилаётганини англасин. Жазоланувчи жазони, доктор берган аччиқ дорини ичган сингари, қабул қилиши керак.
2. Қайси ҳолларда жазолаш керак ҳар ҳолда ўқитиш масаласида эмас. 4. Ахлақсизлик қилгани учун ўқув машғулоти чоғидагига қараганда қаттиқроқ жазо бериш керак. Ахир, ўқув иши тўғри ташкил этилса (юқорида айтиб ўттанимиздек), боланинг дикқатини ихтиёрсиз равишда ўзига тортади, хаммада ўқишга қизиқиш ҳиссини уйғотади (кишилар ўртасида аҳён-аҳёнда учраб қоладиган бирорта ярамасдан ташқари). Мабодо айрим ҳолларда шундай бўлмаса, бунинг учун ўқувчи эмас, балки ўқтувчи айбдор. Агар боланинг онгини ўқишга
1 XXIV, XXV бобларда христиан днний ахлоқи тарбиялаш йўллари баён этилган. Шунинг учун ҳам мазкур бобларни тушириб қолдиришни лозич топдик
жалб этиш усуллари санъатини билмасак, куч ишлатишдан ҳеч бир фойда чиқмайди, албатта. Уриш, калтақлаш йўли билан илга мухаббат уйғотиб бўлмайди. Аксинча, бу - болани илмдан бездиради, нафратини келтиради. Шунинг учун хам боланинг ғаши келаётгани, ўқишдан безигани сезилса, ўқувчига дўқ-пўниса қилмаслик балки ширин сўз, хушмуомила билан унинг руҳини кўтариш лозим. Бу хикматнинг тўғрилигини осмондаги қуёшнинг ҳаракати исботлаб турибди. Эрта баҳорда ёш ва нозик ўсимликларга қуёш ўзининг ўткир нурларини бирдан таратмайди ва ўз алангаси билан уларни бирданига қиритиб, куйдириб юбормайди, балки секин-аста, ерни қизитиб, ўсимликларнинг ўсиши ва кучайишига ёрдам беради ва, ниҳоят, ўсимликлар ўсиб, бақувват бўлиб, уруғ ва мева бера оладиган бўлгач, қуёш ўзининг бутун тафтини ўсимликларга сочади. Боғбонлик санъати ҳам худди Шунга ўхшайди. Боғбон ёш, нозик нихолларни авайлаб, асраб парвариш қилади, ёш ўсимликни, арраламайди, ҳамчиламайди, уриб ҳам олмайди, чунки ёш ўсимлик арра, қайчи, ўроқнинг зарбидан куриб қолиши мумкин. Агар лира, цитра ёки арфа'нинг торлари диссонанс ҳосил қилса (оҳанги бузилса), созанда-асбобни деворга урмайди ёки асбобнинг торини таёқ билан ўзмайди, балки ўзининг бутун маҳоратни ишга солиб, торларда уйғунлик ҳосил булгунча, уларни созлайди. Худди шунингдек биз ҳам агар ялқов болаларни — кайсар, бўшанг болаларни — мутлақо фаҳмсиз кишилар бўлиб етишишини истамасак ақлнинг хусусиятларини ҳисобга олишимиз, идрок билан илмни уйғунлаштиришимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |