ТИЛЛАРНИ МУКАММАЛ ЎРГАНИШ
Тилларнинг иккитадан ортиғини мукаммал ўрганишнинг ҳеч зарурати йўқ. тилларни ўрганиш тўрт босқичга бўлинади. 17. Шу бобнинг бошланишида биз хамма тилларни бирдек мукаммал ўрганиш шарт эмаслигинн айтиб ўтган эдик фақат она тили ва латин тилларига кўпроқ эътибор бериб, уларни тўлиқ ўрганиш керак. Тилларни ўрганишни ўрганиш тўрт тўрт даврга бўлинади:
Биринчиси — болалик гулдираб гапириш даври, унда бола пойма-пой гапиришни ўрганади.
Иккинчиси — ўсмирлик етишиб келаётган давр, унда тўғри гапиришни ўрганади.
Учинчиси— ёшлик жўшқинлик даври, унда чиройли гапиришни ўрганади.
Тўртинчиси — йигитлик етуклик даври, бунда ифодали гапиришни ўрганади.
Нега шундай? 18. Ахир бирор сохада олға қадам ташлаш учун изчилликка риоя қилиш талаб зтилади!, акс ҳолда, кўпчилигимиз ўз тажрибамиздан кўриб турганимиздек ҳамма нарса аралашиб, чалкашиб, бузилиб кетади. Лекин бу тўрт босқичга амал қилинса ва уларнинг ҳар бири учун махсус қўлланмалар (яъни, ихчам қилиб, ўқувчилар учун дарслик, муаллимлар учун методик қўлламмалар) тузиб чиқилса, тилларни ўргатиш осонлашади
Тилларга доир тўрт хил дарслик. 19. 1. Эшиколди, 2. Эшик, Сарой, 3.Хазина.
Булар тил (масалан латин тили) дарсликлари ва унга доир қўлланмалардир.
1.Эшиколди. 20. «Эшиколди» (муқаддима) болаларнинг нутқини ўстириш учун материал бўлиб хизмат қиладиган бир неча юз сўзни ўз ичига олади, бу сўзлар ҳикматлардан иборат бўлиб, турланиш ва тусланишга доир жадваллар хам берилади.
2. Эшик. 21. «Эшик» тилда ишлатиладиган хамма сўзларини ўз ичига олади. Бундай сўзлар саккиз мингга яқин бўлиб нарсаларни табиий холида ифодалаган қисқа бирикмалар шаклида берилади. Бундан ташқари, шу тилдаги сўзларни қандай ёзиш, қандай талаффуз этиш, сўз ясаш ва гап тўзишни жуда тўғри кўрсатиб берадиган грамматик қоидалар ҳам қисқа ва аниқ баён этилиши лозим.
3. Сарой 22. «Сарой» турли нарсалар хақида чиройли ибора ва сўзлардан тўзилган ҳар хил гапларни ўз ичига олиши, бу иборалар қайси муаллифнинг асаридан олинганлиги кўрсатилиши керак. Дарслик (китоб)нинг охирида ибора ва сўзларни истаганча ўзлаштириш ва мароқли килиш мумкинлигини кўрсатадиган қоидалар берилиши лозим.
4. Хазина 23. «Хазина» деганда биз классик авторларнинг турли нарсалар ҳақида ёзилган, нуткдаги «идиотизм»1 ва ўткир ибораларни қандай ясаш ва тушуниш (буниси жуда муҳим)га имкон берадиган қоидалар билан бошланган энг яхши асарларини назарда тутамиз. Бундай асарларнинг баъзиларини мактабда ўқитиш учун танлаб олиш зарур, бошқаларнинг эса рўйхатини тузиб чиқиш керак чунки, мабодо бировга кейинчалик ўқиб чиқиш зарур бўлиб қолса, ёки бир масалани билиш истаги туғилиб, ўша асарни тўлиқ ўқиб чикмоқчи бўлса, шу рўйхатдан асар ва муаллифнинг номини тона олсин.
Қўлланма. 24. Дарсликлардан тезроқ ва самаралироқ фойдаланишга ёрдам берадиган китоблар қўлланма деб аталади.
I. Чунончи: I. «Эшиколди»га қўшимча тариқасида она тилидаги сўзларни латин тилига, латин тилидаги сўзларни она тилига таржимаси берилган кичикроқ луғат тузиб чиқилади.
1 Тилшуносдикда айрим тиллардан бошқа тилга аниқ таржпмч қилиб бўлмайдиган иборалар идиотизмлар деб юритнлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |