Тўғри келадиган таққослаш. 11. (Буни яна бир мисол билаи тушунтира қолайлик) Қўли гул уста болғани бир марта уриш билан чиройли шакл ясаганини ким, қаерда кўрган? Хеч ким, ҳеч қачон, хеч қаерда кўрмаган. Шаклни болга зарби билан эмас, балки қўйиб ясаш яхшироқ. Буюмнинг бирор жойи ортиқча ёки кераксиз бўлса, моҳир уста уни болға билаи қаттиқ урмайди, балки болғача билан секин-секин уриб, ажратиб олади ё арралаб туширади, ёки омбур билан узиб, ола қолади, бу ишларни у авайлаб бажаради ва, ниҳоят, ясалган буюмни ҳар доим пардозлайди, силликлайди... Биз бўлса худонинг тирик шаклу-шамойилини - юнгли мавжудотни зўрма-зўраки шакллантириш мумкин деб юрибмиз!
Бошқа ўхшатиш. 12. Ахир, балиқчи хам суви чуқур жойдан катта тўр билан балиқ тутаётганида турнинг пастки четини сувнинг остигача тушириш учун унга кўғошин боғласа, турнинг юқори чети сувнинг ботмаслиги учун унга енгил пўкак боғлаб қўяди. Худди шунингдек ёшларда яхши фазилатларни тарбияламоқчи бўлган киши, бир томондан, албатта, қаттиққаўлиги билан ёшларни ҳайиқтириши ва итоат эттира олиши керак иккинчидан, меҳрибонлик билан уларни хурсанд қилиши ва муҳаббатини қозониши керак. Ана шундай аралаш кайфиятни уйғота олган санъаткор бахтлидир. Шундай тарбиячиси бўлган ёшлар бахтли ёшлардир.
13. Буюк донишманд, теология доктори Эйльгард Любиннинг фикри ҳам шунга тааллуқли. У, грек, лотин ва немис тилларида нашр этилган «Янги Васият» (Новый Завет) асарининг кириш қисмида мактаб ишини яхшилаш ҳақида фикр юритиб, қуйидагиларни айтган эди:
«...Иккинчидан, - ёшларнинг «савиясига мослаб ўргатиладиган нарсаларнинг барчаси улардан ўз хохишига қарши ва мажбуран бажармасликни, балки, аксинча, иложи борича ҳамма нарсани ихтиёрий равишда, завқланиб мустақил бажаришни талаб этиши лозим. Шунга кўра, биз чивиқ ва уриш, яъни эркин кишиларга мутлақо тўғри келмайдиган бу қулчилик воситалари Мактабларда қўлланилмаслигини ва улар мактаблардан мутлақо четлаштирилишини қатъий талаб этамиз. Чивиқ ва уриш фақат мақбусларга ва ярамас ёвуз кишиларга нисбатан қўлланилиши керак. Бундайлар ўзининг хулқи билан мактабда дарҳол билиниб қолади ва кўпинча ёвуз характерига мос келадиган фаҳмсизлиги, қобилиятсизлиги учунгина эмас, шу билан бирга кўп ҳолларда табиатига сингиб кетган бузуқилиги учун тезда мактабдан четлатилиши лозим. Мабодо уларга илм ва санъат ҳам ўргатилса, унда илм ва санъат вайронгарчилик қуролига айланади, улар бу қилич билан ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам қириб ташлайди. Аммо жазонинг бошқа турлари ҳам борки, уни эркин ва аслзода ёшларга нисбатан қўллаш керак»
Do'stlaringiz bilan baham: |