Буюк Дедактика


Соғ-саломатлик бу уч шартга тўғри риоя қилишга боғлиқ



Download 3,7 Mb.
bet84/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Соғ-саломатлик бу уч шартга тўғри риоя қилишга боғлиқ. 13. Бу уч нарсага меъёрида овқатланиш, жисмоний машк ва дам олишга амал килинса, киши соғлом бўлади ва ўзоқ яшайди, фақат худонинг амри билан содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларгина бундан мустаснодир. Демак мактабларни яхши ташкил этиш кўп жихатдан мехнат ва ҳордиқ чиқаршини ёки машғулот, бўш вақт ва дам олишни тўғри уюштиришга боғлиқ бўлади.
Иш вақтини тўғри тақсимлаш керак. 14. Меҳнатга сарфланадиган вақтни оқилона
тақсимлаш хақида хам гапириш лозим. Ўттиз йил! Бу айтишга осон. Лекин у бир неча ой, юзлаб кун, минглаб соатлардан иборат. Олдинга қараб юрган ҳар бир киши, ҳатто у жуда секин юрса ҳам, албатта бу давр ичида анча илгарилаб кета олади. Дарахтларнинг ўсиши бундан далолат беради. Жуда эҳтиётлик билан кузатган киши ҳам дарахтнинг ўсишини сеза олмайди, чунки ўсиш доимий ва жуда секин содир бўлади. Лекин бир ойдан сўнг қаралса, дарахтнинг анча ўсиб қолганини кўриш мумкин, ўттиз йилдан сўнг эса шохлари осилиб турган улкан дарахтни кўрасиз. Инсон танасининг ўсиши ҳам худди шунга ўхшайди: боланинг ўсаётганини сезмайсиз, лекин унинг улғайиб қолганини кўрасиз. Нарсалар хақида билим тўплайдиган инсон ақли хам шунга ўхшаса ажаб эмас. Куйидаги мақол бундан далолат беради:
Оз-оздан ўрганиб доно бўлур,
Қатрадан кўпайиб, дарё бўлур.
Ҳаракатнинг олдинга қараб йўналиш кучи жуда ажойиб. 15. Ҳаракатнинг олдинга қараб йўналиш кучини яхши билган киши буни ҳам тез пайқаб олади. Дарҳақиқат, ҳар йили дарахтдаги ҳар бир куртакдан фақат биттадан шохча ёки кўз ўсиб чиқса, ўттиз йил давомида минглаб катта ва кичик шохчалар пайдо бўлади, барг, гул ва меваларни ҳатто санаб ҳам бўлмайди. Наҳотки инсон шунчалик меҳнатсеварлиги билан йигирма ёки ўттиз йил ичида хоҳлаган чуқкисигача чиқа олмайди, деб хисоблаш мумкин бўлса? Буни бир оз батафсилрок кўриб чикайлик.
Илм хазиналарини эгаллаш учун етарли бўлган вақтни тўғри тақсимлаш. 16. Бир сутка - йигирма тўрт соат. Агар буни хаётий эҳтиёжга қараб уч қисмга бўлсак бундан саккиз соати уйқуга, саккиз соати ҳар турли ишларга (яъни ўз танасини парвариш килиш, овқатланиш, кийиниш ва ечиниш, оқилона хордиқ чиқариш, бошқалар билан суҳбатлашиш кабиларга) сарфланса, ниҳоят яна саккиз соати муҳим ишларни завқ-шавқ билан бажариш учун қолади. Демак ишлаш учун бир ҳафтада (еттинчи кун бутунлай дам олишга қолдирилса хам) 48 соат, бир йил давомида 2495 соат ажратилади; бу ўн, йигирма, ўттиз йилда қанча соат бўлади?.
17. Демак инсон ҳар бир соатда, ҳеч бўлмаса, бирор фаннинг бир қоидасини ёки санъат техникасинннг бирорта қоидасини ёки адабиётдан бирорта кичик воқеани ёки бирорта вазиятни ўрганиб олса (буни хеч бир қийналмай бажариш мумкин), қанчалик кўп нарсани билиб олган бўларди?
Хулоса 18. Шундай қилиб, С е н е к а нинг гаплари хақ: умр қиска эмас, агар биз ундан фоидалана олсак эди, хамма нарса тўғри ташкил этилганда эди, умр энг буюк ишларни бажаришга ҳам етган бўлур эди.) ҳамма гап вақтдан тўғри фойдаланиш масаласига эътибор беришимизга боғлик. Энди буни текшириб кўриш керак



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish