Искандар зулқарнайин сингари бутун умримизни бағишламаймиз. 4. Агар умрдан тўғри ва самарали фойдаланилса, шу қисқа даврда ҳам (масалан, 50, 40, 30 ёш) жуда буюк ишларни бажариш мумкинлигини ҳатто ўзоқ умр кўрган кишилар ҳам уддасидан чиқишга ўринмаган ишларни балоғатга етгунча бажариб қўйган кишилар мисоли кўрсатиб турибди. Искандар Зулқарнайн ЗЗ ёшда вафот этди, лекин у фақат донишмандликни эгаллабгина қолмасдан, балки бутун дунёни забт ҳам этди, у ер юзини фақат қурол кучи билангина эмас, балки доно тадбирлари ва ақл бовар қилмайдиган даражада чаққонлиги,эпчиллиги билан бўйсундирди «Хеч нарсани кейинга сурмади» Иоан ПикусМирандольский (Мирандола) хатто Искандарча ҳам умр кўрмади, лекин илм-фан сохасида у бошқалардан шунчалик илгарилаб кетдики, инсон ақли нималарга қодир эканлигини кўрсатди, буни ўша даврда мўъжиза деб ҳисобладилар.
Айниқса исо пайғамбар самарали яшашни ўрганайлик. 5. Бошқаларни айтиб ҳам ўтирмайлик. Исо пайғамбар ер юзида 34 йил яшаган бўлса ҳам, ўз намунаси билан, сўзсиз кўп одамларнинг
гуноҳини ювишдек буюк ишни бажарди (чунки унга даҳлдор нарсаларнинг хаммаси сирли аҳамиятга эга), Исо пайғамбарнинг ҳаёти шуни кўрсатиб турибдики, инсон ҳар қанча оз яшаса ҳам охират учун зарур хамма тайёргарликни кўриб улгуриши мумкин.
Демак умр қисқа деб нолимаслик керак. 6. Сенеканинг шу маънода айтган олтин
сўзларини бу ерда келтирмай ўта олмайман. (Письмо 93). «Одамларга нисбатан адолатли кишиларни кўп учратдим, — деган эди у, — лекин худой-таоллога нисбатан адолатли кишини ҳеч учратмадим. Тақдирдан ёки бошқа бирор нарсадан ҳар куни нолиймиз. Бари бир, кетиш зарур бўлган жойдан тезроқ жунаб қолиш шунчалик муҳим эканми. Умр тўлиқ бўлса — умр ўзоқ деган сўз, Агар руҳ ўз ҳолатини тиклаб олса ва ўзига ўзи ҳокимлик қила олсагина умр тўлиқ ҳисобланади», яна: «Илтимос қиламан сендан Луцилий; кел, бизнинг умримиз жуда ўзоқ бўлмаса ҳам қимматбахо тошлар сингари, жуда кадрли бўлсин. Умр ўзоқлигини вақт билан эмас, меҳнат билан ўлчайлик». Сунгра: «Оз бўлса хам берилган вақтдан унумли фойдалана билган кишини мақтайлик ва бахтли деб ҳисоблайлик Ахир у ҳақиқий оламни кўради, доғда колмайди, умрни яхши ўтказади ва иззат-ҳурматга сазовор бўлади». Ва яна: «Жуссаси кичик одам пишиқ бўлгани сингари, қисқа умр кўрган киши хам баркамол бўлиши мумкин. Умрнинг ўзоқлиги ташқи безакдир. Умрнинг ўзоғи қанча бўлади, деб сўрашинг мумкин. Доноликни эгаллагунча яшаш. Доноликни эгаллаган киши энг ўзоқ ва энг олий мақсадга эришган ҳисобланади».
Икки восита 7. Демак бизнинг ва болаларимизнинг (шунингдек мактабларнинг ҳам) умри қисқа деган арз-додларга қарши қуйидаги иккита восита мавжуд:
Танани касалликлар ва ўлим хавфидан асраш.
Ақлни ҳамма нарсани турлича бошқаришга мослаштириш учун барча мавжуд чоралар кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |