УЧИНЧИ АСОС.
Шакл бериш учун аввало материалга ишлов бериб, у яроқли ҳолга келтирилади. 20. Табиат таъсир курсатиш учун яроқли нарсани танлайди ёки хеч бўлмаса яроқли бўлиши учун аввало унга ишлов беради.
Масалан, қуш ўзига ин қуриш учун тўғри келган нарсани ташиб келавермайди, балки тухум қўйиш ва бола очиш мумкин бўлган нарсаларни келтиради. Агар тош ёки бошқа шунга ўхшаш нарса учраб қолса, қуш уларни, фойдаси бўлмагани учун улоқгириб юборади. Сўнгра бола очиб чиққунча тухум босиб уни қизитади, айлантиради, тухум ичидаги моддани эмбрион шаклига киритади.
Тақлид қилиш. 21. Шунга ўхшаш архитектор ҳам иложи борича яхшироқ дарахтни кесиб, уни қуритади, пўстлоғини олиб ташлайди, арралайди, сўнгра қурилиш бўладиган жойин текислайди, тозалайди, янгидан пойдевор кўяди ёки эски пойдеворни қайта тиклаб, мустахкамлаб, бино қуриш учун яроқли ҳолга келтиради.
22. Худди шунингдек рассом ҳам яроқли полотно ёки бўяш учун грунт олиб, аввало, уни қирқиб текислайди, силлиқлаб иложи борича яхшилашга, тузукроқ чизиш учун уни имкони борича тайёрлашга ҳаракат қилади.
23. Боғбон ҳам шундай килади: 1) мевали дарахтнинг энг яхши пархишини танлаб олади; 2) уни кесиб олади ва боқа элтиб яхшилаб экади; 3) пархиш илдиз чиқариб ўсмагунча унга бошқа қаламчани пайванд килмайди; 4) янги қаламчани пайванд килишдан олдин, аввалги шохчани кесиб ташлайди, бундан таиқари, кунданинг айрим жойларини арралаб ташлайди, чунки дарахтнинг шираси бошқа ёққа оқмай фақат пайванд қилинганлиги қаламчани озиқлантириши керак.
Қоидани бузиш. 24. Бу асосий қоидани мактабларга зехни паст ва калтафахм болаларни қабул қилиш билангина эмас (чунки бизнинг планимизга кўра мактабга ҳамма болалар жалб этилиши керак), балки қуйидагиларга эътибор-бермаслик натижасида ҳам бузадилар:
Бу ёш ўсимликлар ниҳолхонада парвариш этилмас эди, Яъни мактаб ихтиёрига бутунлай бериб қўйилмайди, улар инсон бўлиб тўла шаклланмасдан туриб устахонадан чиқариб юборилмас эди.
Кўпинча пархиш илдиз чиқармасдан туриб илм, ахлоқ ва тақводорлик куртакларини пайванд қилишга уринар эдилар, яъни илмга нисбатан табиий интилиш уйғонмасдан туриб, ўқишга хавас қўйиш талаб этилар эди.
III. Кўчат қилиб экишдан аввал ёш ниҳол ёки пархиш тозаланмас эди, яъни руҳ уста лик билан интизом ва тартибга ўргатилиб, кераксиз нарсалардан халос этилмас эди.
Тузатиш. 25. Юқоридагиларга асосан:
I. Мактабга берилгап ҳар бир бола унда ўқишни охиригача давом эттирсип.
II. Бирор фанни ўргана бошлашдан олдин ўқувчиларнинг аҳли шу фанни ўрганшига тайёрланши керак. (Бу ҳақда кейинги бобнинг иккинчи асосида батафсил гапирилади).
III.Ўқувчига халақит берадиган нарсаларнинг барчаси унинг, кўз олдидан четлатилиши лозим.
Агар, аввало қоидани ўрганишга халақит берадиган барча нарсалар бартараф этилмаса, қоидани ўргатишнинг ҳеч бир аҳамияти қолмайди, деган эди Сенека. Бу туғрида хам кейинги бобда гапирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |