Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet88/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

ИККИНЧИ АСОС.


Материал шакл беришдан олдин ҳозирланади. 11. Табиат бирор шакл беришдан о лдин ўзига материал ҳозирлайди. Масалан, қуш бола очишдан олдин ўзининг қон томчисидан она қушнинг ичига урчитадиган уруғ (уруғлантирадиган тухум) юборади, сўнгра уя ясаб, тухум қўяди, ниҳоят тухумни босиб қизитади, қуш боласи тухум ичида шаклланиб, сўнгра уни очиб чиқади.
Тақлид қилиш. 12. Шунга ўхшаш тадбиркор архитектор бинони қура бошлашдан олдин, ёғоч, тош, охақ темир ва бошқа зарур материалларни ҳозирлаб қўяди, акс ҳолда материаллар етмаганидан қурилиш ишлари тўхтаб қолиши ёки бино мустаҳкам қурилмаслиги мумкин.
Шунингдек рассом ҳам сурат солишдан аввал полотно (мато) топиб, уни рамкага тортади, фон бериб чиқади, буёқларни тайёрлаб, кичкина чўткаларни қулай жойга тахлаб қўяди ва сўнгра сурат чиза бошлайди.
Боғбон хам кўчат ўтказишдан олдин ерни текислаб, пархиш1,(1Ўсимликдан ажратилмасдан илдиз олдириш учун бир кисми ерга кўмилган новда, шох) кўчат ва зарур асбобларни ҳозирлаб қўяди, акс ҳолда иш бошланган вақтда зарур нарсаларни топиб келиш учун овора бўлиб, кўчатларни қуритиб қўйиши мумкин.
Қоидани бузиш. 13. Мактабларда бу асосий қоидани бузиш ҳолларини қуйдагилардан кўриш мумкин.
Биринчидан, кўпчилик фойдаланиши зарур бўлган барча қуроллар: китоб, доска, модел, буюм намунаси ва бошқалар олдинроқ ҳозирлаб қўйилмайди. Ўқитишдан натижа чиқавермаган (айниқса муаллим тажрибасиз ва ўқувсиз бўлса, одатда бундайлар тўлиб-тошиб ётибди) тақдирдагина бирор зарур курол кидира бошланади, ташкил этилади, мажбур қилинади, кўчириб ёзилади ва хоказо. Бу— касалга дори ичириш зарур бўлган пайтдагина табиб далага ва ўрмонга қараб чопиб, доривор ўсимлик ва ўсимлик илдизларини йиғиб келишга, уларни қайнатиб, сузгичдан ўтказишга киришганига ўхшаб кетади. Ваҳоланки, ҳар эҳтимолга қарши дори-дармон олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.
14. Иккинчидан, хатто мактабларда қўлланилаётган китобларда ҳам шаклдан олдин материал берилиши лозим бўлган табиий тартибга амал қилинмайди. Деярли ҳамма жойда бунинг тескарисини (аксини) учратамиз, нарсаларнинг тартиби нарсадан олдин баён қилинади, ваҳоланки тартибга келтириладиган нарсанинг ўзи бўлмаса, уни тартибга тушириб хам бўлмайди. Буни тушунтириш учун қуйидаги тўртта мисолни келтирамиз.
15. (1) Мактабларда нарсалардан аввал сўзлар ўргатилади, чунки бир неча йиллар давомида боланинг фикри тил илми билан банд этилади ва ниҳоят сўнгра (ким билсин қачон) реал фанлар: математика, физика кабилар ўқитилади. Вахоланки нарса, бу моҳият, сўз эса тасодиф, нарса тана бўлса, сўз — кийимдир, нарса мағиз бўлса, сўз — унинг қобиғи, жилдидир. Демак бўланинг иккаласини ҳам бирданига ўргатиш керак лекин ўрганишни билиш ва нутқ объекти сифатида аввало нарсанинг ўзидан бошлаш лозим.
16. (2) Сўнгра тилларни ўргатишнинг ўзи хам нотўғри олиб борилади; чунки тил ўрганиш бирорта авторнинг асари ёки яхшироқ тузилган луғатни ўрганишдан эмас, балки грамматикани ўрганишдан бошланар эди, ваҳоланки авторнинг бирор асари ва луғати тил, нутқ учун материал бўлиб хизмат қилади; граммати­ка эса унга фақат шакл беради, сўз ясаш қонунларини, уларнинг жойланиш тартиби ва боғланишларини ўргатади.
17. (3) Учинчидан, фанлар доирасида ёки энциклопедияларда1 ҳар доим, аввало санъат баён этилиб, сўнгра анчадан кейин фан ва билимга ўтилади, ваҳоланки фан нарсаларнинг ўзини, санъат эса уларнинг шаклини ўргатади.
18. (4) Ниҳоят, қоидалар мавҳум долина ўргатилиб, сўнгра мисоллар келтириб тушунтирилади, ваҳоланки ёритиладиган нарсадан аввал ёруғлик бўлиши керак.
19. Бундан келиб чиқадики, ўқитиш методини тубдан яхшилаш учун:
I. Китоб ва бошқа ўқув қуролларини олдинроқ ҳозирлаб қўйиш зарур.
II. Тил ўргатишдан олдин боланинг фикрини ўстирши керак.

  1. Тал ўргатишни грамматикадан эмас, балки ёзувчиларнинг енгилроқ асарларини ўқишдан бошлаш лозим.



1 Бу ерда гап қадимги греклар одатига биноан ўқитилиши зарур бўлган фанлар ҳақида боради, хар бир ўқимишли киши бирор мутахассисликни эгаллашдан олдин бу фанларни ўрганиши зарур эди.


IV. Формал (тил) фанлардан аввал реал фанларниўрганиш зарур.
V. Аввал мисоллар келтириб, сўнгра улардан қоидалар чиқариш керак.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish