Буюк Дедактика


Боғдорчилик ва меъморчиликда бунга тўғри тақлид қилинади



Download 3,7 Mb.
bet87/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Боғдорчилик ва меъморчиликда бунга тўғри тақлид қилинади. 8. Шунингдек боғбон хам хар ишни ўз вақтида бажаришга эътибор беради. Боғбон кўчатни қишда экмайди (чунки бу даврда ўсимликнинг шираси илдизда тўпланган бўлади ва ниҳолни озиқлантириш учун унинг танасига ёйилмайди); ёзда хам экмайди (чунки шира новдаларга тарқалиб кетган бўлади); кузда ҳам экмайди (чунки шира илдизга тўпланаётган бўлади), балки баҳор фаслида экади, чунки бу даврда шира илдиздан чиқиб тарқала бошлайди ва дарахтнинг шохлари куртак чиқариб ўсади. Боғбон нихолни қайси вақтда ва қандай парвариш қилишни, яъни гўнглаш, буташ, чопид қилиш кабиларни хам билиши керак хатто дарахтнинг ўзи ҳам маълум бир вақтда куртак чиқаради, гуллайди, барг ёяди, мева қилади... Тадбирли архитектор хам худди шунга ўхшайди; ўрмондаги дарахтларни кесиш, ғишт пишириш, (фундамент (пойдевор) қўйиш, деворни териб кўтариб ва уни шувод қилиш каби ишларни бажариш учун қулай вақтни танлаш зарур деб ҳисоблайди.
Мактабларда бу ғоялардан четга чиқилаётир. 9. Мактабларда бунга риоя қилмаслик натижасида икки хил хатоликка йўл қойилмоқда.
1. Ақлий машқлар учун қулай вақт танланмайди.
2. Машқларни маълум тартибда, хатосиз, кетма-кет бажа­риш учун улар аниқ тақсимлаб чиқилмайди.
Болани жуда кичик пайтида ўқитиш мумкин эмас, чунки хали унинг билиш қобилияти ривожланмаган бўлади. Киши қариб қол­гач, уни ўқитиш ҳам бефойда, чунки бу даврда билиш қобилияти ва хотираси заифлашиб қолади. Ўрта яшарлик даврида ҳам ўқи­тиш қийин бўлади, чунки бу даврда кишининг хаёли тарқоқ бўлиб, фикрни бир жойга тўплаш қийин бўлади. Демак ўқитиш учун ҳаёт ва ақл кучлари ўсиб турган болалик пайти қулай; бу даврда ҳамма нарса яхши идрок этилади ва узоқ вакт
эсда сақланади.
Уч хил тузатиш. 10. Демак бундан қуйидаги хулосалар келиб чиқади;
1. Инсонга таълим беришни умрнинг баҳорида, яъни болалик давридан бошламоқ керак чунки болалик — бахор, ёшлик —ёз, вояга етган давр — кўз ва қарилик — қиш ҳисобланади.
II. Ўқув машғулотлари учун эрталабки соатлар жуда қулай (чунки эрталаб, бу ерда куннинг бахор фаслига, туш пайти - ёзга, кечқурун кузга ва кечаси — қишга туғри келади).
III. Ўрганилиши зарур бўлган материал нарсалар ёш даврларига қараб шундай тақсимланиши керакки, ҳар бир даврда бола идрок қила оладиган нарсаларгина тавсия этилсин.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish