ОЛТИНЧИ АСОС.
Авволо умумий шакл ясалади. 38. Табиат аввало нареаларнинг умумий шаклини яратади ва сўнгра айрим энг муҳим аъзоларини тўлиқ шакллантиради.
Масалан, тухумнинг ичида қуш боласи яратилганда, табиат олдин унинг бошини, кўзларини, парлари ёки тирноғини яратмайди ва шакллантирмайди, балки аввало тухум ичидаги модда қизитилади ва шу иссиқлик таъсирида кичкина кон томирлари шаклланади, қушнинг умумий шакли пайдо бўлади. Сўнгра секин-аста айрим аъзолари ўсиб ривожланади ва у мукаммал қуш шаклига киради.
Тақлид қилиш. 39. Архитектор бунга тақлид қилиб ё бинонинг бутун шаклини ақл билан ўйлаб кўз олдига келтиради, ё унинг лойихасини қоғозга чизиб чиқади, ёки ёғочдан уйнинг моделини ясайди ва шунга биноан уйнинг пойдеворини қуради, сўнгра деворларини кўтаради ва ниҳоят томини ёпади. Сўнгра қолган бошқа ишларни: эшик деразаларни қуриш, зинапоя ясаш кабиларни бажариб бўлгач, уй қуриб битган ҳисобланади. Сўнгра уйни безашга киришилади, пардалар осилиб, картина ва скульптуралар қўйилади.
40. Шунингдек рассом хам одам калласининг суратини чизмоқчи бўлса, олдин қулоқ, кўз, бурун, оғизнинг тасвирини чизмайди, балки. аввало калланинг (ёки одамнинг) бутун шаклини хомаки қилиб чизади. Сўнгра тана қисмларининг пропоркияси тўғри олинган бўлса, бошнинг асосий жойларини умумий тарзда чўткача билан белгилаб чиқади. Ниҳоят, ёруғлик ва соя тўшаётган жойларини белгилаб чиққач, тана қисмларининг суратини чизади ва уларни турли ранглар билан бўяйди.
41. Худди шунингдек хайкалтарош хайкал ясаш учун нотекис ғўлани олиб тўрт томонини ҳам аввал дағалроқ, сўнгра силлик қилиб йўнади, натижада ғўла тасвирланаётган нарсага сал ўхшаб қолади; сўнгра буюмнинг айрим кисмларини нихоятда эҳтиётлик билан ясайди ва бўяб чиқади.
42. Шунга ўхшаб, боғбон дарахтнинг бир қисмини, яъни пайванд этиладиган қаламчани кесиб олади; қаламчада қанча куртак бўлса, кейинчалик ўшанча асосий шохлар ўсиб чикиши мумкин.
Қоидадан четга чиқиш. 43. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, бола ўқий бошлаши биланоқ унга ҳамма нарсани батафсил ўргатаман дейиш нотўғри бўлур эди, бунинг ўрнига ўқувчига аввало энг оддий, умумий тушунчалар бериш лозим. Бошқа фанлардан ажратиб олинган бирорта махсус фанни ўргатиб, кишини маълумотли қилиб бўлмайди.
44. Худди шунингдек ўқувчига аввал умумий элементар таълим берилмаса, унга санъат, фан ва тилларни ҳам яхши ўргатиб бўлмайди. Амалда худди шундай эканлиги менинг ёдимдан кўтарилгани йўқ Диалектика, риторика ва метафизикани энди ўқий бошлаган пайтимиздаёқ ўзундан-ўзун коидалар, коидаларнинг изохлари ва изохларнинг шархлари, авторларнинг фикрларини солиштириб чиқпш ва ҳал этилмаган масалалар билан бизни кўмиб ташлаган эдилар. Шунингдек биздан латин тили грамматикаси ва унинг изохларини, грек тили грамматикаси ва грек тили лаҳжаларини ўрганиб олишни талаб этадилар. Биз бечоралар, нималар бўлаётганини тушунмай довдираб қолардик.
Do'stlaringiz bilan baham: |