XXIII боб
АҲЛОК ТАРБИЯСИ МЕТОДИ.
Бундан аввалгиларнинг ҳаммаси асосий масала-ахлоқ ва тақвадорликдан кўра муҳим эмас. Ҳозирча илм, санъат ва тилларни қандай қилиб тезроқ ўргатиш масаласи етарлича ёритилди. Бу фанлар ҳақида Сенеканинг қуйидаги гапларини бемалол эслатиб ўқиш мумкин. (Письмо 78): «Буларнинг барчасини биз фақат ўқибгина эмас, балки ёдлаб ҳам олишимиз керак». Дархақиқат шундай, чунки фан, санъат ва тилларни билиш, улардан ҳам муҳимроқ нарсаларни ўргатишга тайёргарлик кўришдир, Сенека айтганидек булар ҳали дастлабки тажрибалар, асосий масала олдинда турибди. Асосий иш нимадан иборат? Донишмандликни ўрганишдан иборат, чунки у бизни олижаноб, жасоратли, ҳикматли қилади. Бу худди биз юқорида айтган ахлоқ ва такводорлнкнинг ўзгинасидир фақат шу фазилатлар туфайли хақикатан хам биз бошқа жониворлардан юқори, худой-таоллога яқинроқ турамиз.
Буни санъат даражасига кўтариш лозим. 2. Демак мактабларда ахлоҳ ва хақиқий тақводорликни тарбиялаш санъатини яхши ташкил этиш тўғрисида кўпроқ ғамхўрлик қилиш лозим, токи мактаблар «инсон тарбияланадиган устахона» деган номга муносиб бўлсин.
“Ахлоқ тарбияс» санъатининг ўн олти қоидаси. 3. Ахлоқ тарбиялаш учун асосан қуйидаги ўн
олти қоидага амал қилиш керак: Яхши фазилатларнинг барчаси, ҳеч истисносиз, ёшларга ўргатилиши зарур. Тўғри ва пок нарсаларнин ҳеч бирини эътибордан четда қолдирмаслик лозим, акс ҳолда хатоликка йўл қўйилади, гармония бузилади.
4. Аввало асосий, муҳим фазилатлар: донолик мўътадиллик жасурлик одиллик тарбияланиши лозим.
3. Ахир пойдеворсиз уй қуриб бўлмайди-ку. 5. Ёшлар нарсаларнинг асл тафовутлари ва
афзалликларини кўриб, яхши панд-насиҳат тинглаб доноликни эгалласип.
Чунки нарсалар ҳақидаги тўғри фикр ҳар қандай фазилат-нинг хақиқий асосидир. Вивес бу тўғрида ҳақ гапни айтган: «Чин донишмапдлик нарсалар хақида тўғри фикр юритишдан. нарсалар аслида қандай бўлса, уларни ўшандай деб ҳисоблашдан, бир чақага ҳам арзимайдиган нарсани қимматбаҳо қилиб кўрсатишга ўринмасликдан ёки, аксинча, қимматбақо нарсани хеч нарсага арзимайди деб ҳисобламасликдан, шунингдек макталадиган иш учун жазо бермаслик ва жазолаш лозим булгзн кишини мақтамасликдан иборат. Инсондаги ҳар хил янглишлик ва хатолар хам шундан пайдо бўлади ва инсон ҳаётида нарсалар тўғрисида хато фикр юритишдан кўра ҳалокатлироқ нарса йўқ. Шунинг учун ҳам ҳар ким ёшликдан бошлаб нарсалар ҳақида тўғри фикр юритишни қргансин, катта бўла борган сайин бу одат мустаҳкамлана борсин, майли, тўғриликка интилсин, адолат-сизликдаи холи бўлсин, тўғрилик одати табиатига сингиб кетсин...» ва хоказо.
4. 6. Бутун ўқиш йиллари давомида мўътадилликни ўргана борсин, ейишда ва ичишда ҳеч, ухлаш ва уйғоқлик ҳолатларида ҳам, иш ва ўйинда ҳам, гапириш ва жим туришда ҳам мўътадилликка риоя қилсин. ҳар нарсанинг ўз меъёри бор деган доно гапни ёшларга ҳар доим эслатиб туриш зарур, яъни ҳеч қачон болани бирор нарса-дан беэдириб, жиркантириб қуймаслик лозим.
5. 7. Майли, болалар ўз-ўзини тийиш туфайли, яъни ажратилган вақтдан ташқари ортиқча чопиш ёки уйиндан ўзини тута олиш, тоқатсизлик шикоят ва ғазабни жиловлай олиш билан жасурликни ўргансин.
Бунинг учун ҳар бир ишни уйлаб қилиш, ҳеч бир нарсани берилиб кетиб ёки ҳаяжон билан бажармаслик одати асос бўлиши керак. Ахир инсон ақлли мавжудот, демак у ақл билан иш тутишга, ўз хати-ҳаракатларини ўйлаб олишга, ҳар бир иш нимага, нима учун, қандай қилса тўғри бажарилишини ўйлаб олишга одатлансин, инсон ўз хатти-ҳаракатларига чиндан ҳукмронлик қилсин. Ваҳоланки болалар (ҳаммаси бўлмаса ҳам) ҳамма вақт хам ўйлаб кўриб, тўғри ҳаракат қила олиш қобилиятига эга бўлавермаганликлари туфайли уларга жасурлик ва ўзини тута билишни ўрганишнннг энг яхши усули ўз билганини қилмасди, балки бошқаларнинг айтганини бажариш, катталарга ҳар бир ишда албатта итоат этишни ўргатишдир. Отни миниб юришга ўргатмоқчи бўлган киши,— деган эди Лактанций,— аввало уни юган тақишга ўргатади, болаларга тарбия бермоқчи бўлган киши, аввало уларни буйруқни бажаришга ўргатсин. Эҳ-ҳа, бундай қилинса, яъни кишилар ёшликдан бир-бирларига ён босишни, ҳамма ишни уйлаб бажаришни ўрганса, жамиятни тулиб-тошиб ётган хатоликлардан қутқаришга кенг йўл очиларди.
6. 8. Адолатли бўлиш учун ҳеч кимни ҳақорат қилмаслик ҳар ким билан ўзига яраша муомала қилиш, ёлғон гапирмаслик ва алдамаслик хушмуомала ва ҳаракатчан бўлиш лозим. Болаларни бундай ва юқорида айтилганлардай қилиб тарбиялаш учун қуйидаги қоидаларда кўрсатилган усул ва воситаларга амал қилиш зарур.
7. 9. Ёшлар учун айниқса зарур бўлган жасурлик фазилатлари: самимий ва меҳнатга чидамли
бўлишдир. Ҳаётда одамлар билан муомала қилиш ва меҳнат қилиш керак шунинг учун ҳам болаларга ўзини кишилардан. Четга олиб юрмасликни, ҳар қандай зарур меҳнатдан қочмасликни ўргатиш керак токи улар ёввойи ёки одамови, текинхур, жамият учун оғир юк бўлиб етишмасинлар. Яхши фазилатлар сафсатабозлик туфайли эмас, балки меҳнат қилиш натижасида тарбияланади.
8. 10. Самимийлик хислати очиқ кўнгил одамлар билан кўпроҳ бирга бўлиш ва уларнинг кўз ўнгида ҳар турли топшириқларни бажариш йўли билан таркиб топади, Аристотелдан тарбия олган Александр ўн икки ёшидаёқ хар хил одамлар: подшолар ва элчилар, олимлар ва омийлар, шаҳарликлар, деҳқон ва косиблар билан тузуккина муомала қилишни билар ҳамда ҳар қанақа масала юзасидан маъноли савол ёки бамаъни жавоб бера олар эди. Бизнинг универсал тарбиямиздан ҳамма баҳраманд бўлиши учун муомала қоидаларини тузиб чиқиш лозим ва ўқувчиларнинг ҳар куни муаллимлари, ўртоқлари, ота-оналари, хизматкор ва бошқалар билан ҳар нарсалар тўғрисида суҳбатлашиб туришини, хушмуомала бўлишни қаттиқ назорат қилиб бориш керак. Ниҳоят, муаллимлар бирор кимсанинг интизомсизлигини, мулоҳазасизлиги, қўполлиги ёки қайсарлигини сезиб қолсалар, Дархол эътибор бериб, уни. Тўғри йўлга бошқариб қўйишлари зарур.
9. 11. Ёшлар доимо бирор жиддий ёки қизиқарли иш билан банд бўлган тақдирдагина меҳнат қилишга одатланадилар.
Меҳнат қилишга одатлантириш учун, киши қанақа ишни ва нима учун бажараётганидан қатъи назар, фақат бирор иш билан банд бўлса, бас ҳатто ножиддий ҳаракатлар туфайли ҳосил бўлган одат ҳам кейинчалкк имконият тўғилиб, замон ва шароит тақозаси билан жиддий фойда келтириши мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, хамма нарсани амалда бажартириб ўргатиш зарур экан, демак меҳнат малакасини ҳам ишлатиш воситаси билан ўргатиш керак токи доим бажартириладиган (лекин, муътадил), ақлий ва жисмоний меҳнат — меҳнатсеварлик фазилатига айлансин, киши бекорчиликни ёқтирмайдиган бўлсин. Қунда Сенека-айтган гап ҳақ бўлиб чиқади: «Олижаноб ақл меҳнатдан озиқ олади».
10. 12. Айниқса,болаларга одиллик фазилатининг бир қисми - бошқаларга кўмаклашишни исташ ва ёрдам қилишга тайёр туриш хислатини сингдириш зарур. Чунки инсоннинг гунохкор табиати худбинликка жуда мойил, яъни ҳар ким бошқаларнинг фақат у ҳақида ўйлашларини истайди, бошқаларнинг аҳволига эса бефарқ қараб тураверади. Бу эса турли ихтилофларга сабаб бўлади, чунки ҳар ким ўз иши битишини-кўриб, умумманфаатини эсдан чикариб қўяди. Шунинг учун ҳам яшашимиздан мақсадни ёшларга астойидил ўқтирмоқ зарур, яъни биз фақат ўзимиз учунгина эмас, балки- худой-таолло учун ҳам, атрофимиздаги кишилар учуч ҳам, бошқача айтганда, бутун-инсоният учун туғиламиз ва яшаймиз; шу эътиқодни дилга жо қилиб, ҳар ким ёшликдан бошлаб худой таоллога, фаришталарга, қуёшга ва олийҳиммат одамларга тақлид қилишга одатлансин, яъни одамларга кўпроқ фойда келтиришга ҳаракат қилсин, ўринсин. ҳамма :киши умумманфаатларини кузлаб иш қилиш истагини ўзига сингдириб олса, ҳамма жойда бир-бирларига кўмаклашишни тушунса ва билсак шундагина ижтимоий ва шахсин ҳаётда энг яхши вазият вужудга келади; Кишиларнинг буни хоҳлаши ва қила олиши мумкин, фақат одамларга шундай қилишни ўргатиш керак.
11. 13. Киши қалбини ёмон хулҳ эгаллаб олмасдан аввал кичик ёшдан бошлаб болаларда яхши хислатларни ўстира бошлаш зарур.
Ахир, ерга яхши уруғ экилмаса ҳам, бари, бир, ўт ўсиб чиқади-ку, лекин қанақа ўт ўсади? Мастак ва бошқа ёввойи ўтлар. Ерга ҳақиқатан ҳам ишлов бермоқчи бўлган киши, яхшиси бу ишни эрта баҳорда қилгани маъқул ва қулайдир, чунки ерни ўз вақтида ҳайдаб, экиб, мола босиб қўйган кишининг ҳосил олиши-дан Кўнгли тўқ бўлади. Ёшликда ўрганган одатнинг аҳамияти жуда катта, чунки «биринчи марта қуйилган нарсанинг хиди идишда узоқ вақтгача саканади».
12. 14. Яхши фазилатларга тўғрилик туфайли эришилади. XX ва XXI бобларда-кўриб ўтганимиздек билиш жараёнида билиб оламиз, юриб юришни ўрганамйз. Болялар чопиб югуришни ўрганади, гаплашиб нутқни ўстиради, хат ёзиб ёзишни ва ҳоказо билиб олади. Худди шунингдек итоат қилиб итоат қилишни, эътироз билдириб эътироз қилишни, тўғри гапириб рост гўйликни, астойдил ҳаракат қилиб тиришқоқликни ва ҳоказо эгаллаб олади; фақат ҳамма жойда сўз билан ва амалда намуна кўрсатадиган кишилар топилса, бас.
13. 15. Ота-оналар, эналар, муаллимлар ва ўртоқларининг яхши турмуши болаларнинг ҳаёт йўлини доимо ёритиб турсин.
Болалар маймунга жуда-ўхшайди: улар ниманн кўрса: яхши-ми ёки ёмонми, бари бир, ўз-ўзидан тақлид қилаверадилар. Шундай-қилиб, болалар билишдан олдин тақлид қилишни ўрганадилар. Бунда биз, ҳам турмушдан олинган ҳам тарихий мисолларни назарда тутамиз; албатта, аввало, хастдан олинганларни, улар ҳаммага тушунарли ва кучлироқ таъсир, этади, Демақ ҳаммадан аввал ота-оналарнинг ўзлари уй интизомига қаттиқ риоя қилишлари, муаллимлар эса жамиятдаги энг яхши, энг хушахлоқ кишилардан бўлмоғи керак ўқувчиларга тўғри тарбия беришнинг дурустроқ йўли-ана шу.
14. 16. Лекин XXI бобнинг IX қоидасида айтилганидек тўлид қилиш, уни тулдириш, ва мустаҳкамлаш учун мисоллар хаётдан олиниши, ўғит ва қоидалар билан изоҳланиши зарур.
Ҳаёт учун бундай йўлланмани инжил китобидан, донишмандларнинг ҳикматидан олиш керак. Масалан, қандай қилиб ва нима учун ҳасад қилмаслик лозим? Ғам-қайғу ва бахтсизликлардан қалбни қайси йўл билан асраш мумкин? Хурсандчилиндан ўзини қандай тийиш лозим? Қандай қилиб ғазабни босиш, жиноятга элтадиган ҳавасдан ўзини қандай тийиш керак? кабилар. Лекин буларнинг барчаси боланинг ёши ва камолоти даражасига мос бўлиши зарур.
15. 17. Болаларни ахлоқи бузуқ одамлар даврасидан жуда эҳтиётлик билан асраш зарур; улар бундай кишиларга эргашмасинлар.
Ахир, инсоннинг гуноҳкор табиати ёмонликни тез қабул қилади ва кўпроқ сақлаб колади. Шунинг учун ҳам ёшларни ахлоксизликка элтадиган нарсалардан, масалан, ёмон ўртоқлардан, беъмани нутқлардан, фойдасиз ва маъносиз китоблардан (чунки кўз кўрган ёки қулоқ эшитган ёмон хулқ руҳ учун заҳардир) ва, ниҳоят, бекорчиликдан бутун чоралар билан асраш зарур, чунки бекор қолса, болалар ахлоқсиз ишларни ўрганади ёки ақли заифланади. Яхшиси, болалар доим бирор нарса билан жиддий ишми ёки уйинми билан банд бўлсин, фақат, бекор юрмасин.
16. 18. Хар қанча уринсак ҳам, бари бир, ёмотликнинг бирор хислати болалар қалбига жириб олиши мумкин, шунинг учун ҳам ахлоқа тўғри келмайдиган айрим хатти-ҳаракатларга қарши интизомга риоя қилдириш мутлақо зарур. Шайтон, жим фақат ухлаган пайтимиздагина эмас, балки уйғоқлигимизда? ҳам пойлаб юради; ҳатто биз инсон қалбига яхшилик уруғини экаётган чоғимизда ҳам, у ишга аралашиб, ёмонлик урурини сепишга, ҳаракат қилади; инсоннинг гуноҳкор табиати хам ё маълум бир масалада ўзини кўрсатиб туради, шунинг учун ҳам ёмонликка куч билан зарба бериш мутлақо зарур. Қаршилик кўрсатиш учун интизомни қўлланиш, яъни шароитга қараб, танбеҳ ё жазо бериш, насиҳат килиш ё уриш керак гуноҳ содир бўлса, дарҳол бу иллатга зарба бериш, иложи бўлса, яхшиси, уни томири билан суғуриб ташлаш лозим. Демак мактабларда интизом илм ўргатишдан кўра; хам (чунки ўқитиш усули яхши йўлга қўйилса, кишининг ақли илмдан хузур қилади, озиқланади) ахлоқ тарбияси бериш учун зарур дарвоқе, қуйида, XXVI бобда интизом ҳақида гапирилганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |