Буюк Дедактика


Ҳар ҳил тилларни ўрганиш учун саккиз қоида



Download 3,7 Mb.
bet143/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Ҳар ҳил тилларни ўрганиш учун саккиз қоида. 8. Биз бу саккиз қоидада баён қилган методни ўрганиш учун асосида бир неча тилни тез ва осон ўрганиш мумкин. 9. Ҳар бир тилни алоҳида ўрганиш керак аввало, албатта, она тилини, сўнгра қушни халқнинг тилини ўрганиш, кейин латин тилини ва ундан кейин грек яҳудий ва бошқа тилларни бирин-кетин ўрганиш лозим, лекин тиллар биргаликда ўрганилса, бирини иккинчисига аралаштириб юбориш мумкин. Ниҳоят, бу тилларда гапиришни яхши ўрганиб олгач, уларни параллел луғатлар, грамматикалар ёрдамида чоғиштириб кўришнинг аҳамияти катта.


1 Латинча восаре - атамоқ, ном бермоқ; янги латинчада вокублярий — луғат демакдир.


II. 10) Ҳар бир тилна ўрганишга алоҳида вақт ажратиш лозим. қўшимча машғулотларни асосий машғулотга айлантирмаслик ва нарсаларни ўрганиш учун ажратилган вақтни сўзларни ўрганишга сарфламаслик керак. Она тилини ўрганиш онгимиз секин-аста қабул қиладиган нарсалар­ни ўрганиш билан борлик бўлгани учун у бир неча йилни, яъни 8 ёки 10 йилни, яъни болалик даврини ва ўсмирлик даврининг бир қисмини талаб этади. Сўнгра бнр йил давомида шу жойда кўпроқ қўлланиладиган қўшни халқ тилини ўрганиш мумкин. Латин ти­лини икки йилда, грек тилини бир йилда, яҳудий тилини бир семестрда ўрганиб олиш мумкин.
III. 11) Ҳар бир тилни қоидаларни ёдлаш йўли билан эмас, балки оғзаки нутқни ўстириш, яъни иложи борича кўпроқ тинглаб, ўқиб, қайта ўқиб, кўчириб ёзиб, оғзаки ва ёзма тақлид қилиш йўли билан ўрганиш яхширок бўлади (олдинги бобнинг I ва XI қоидаларида бу ҳақда ай­тилган гапларга қаранг).
IV. 12. Лекин амалий машқлар қоидалар билан асосланиши ва мустаҳкамланиши керак бу ҳақда олдинги бобнинг II ва бошқа қоидаларида хам айтилган. Бу фикр, айниқса, илм учун фақат китоблардагина ўрганиладиган тилларга тааллуқлидир; лекин жонли тилларни ўрганишда хам бу қоидага риоя қилинади. Бошқа тиллар сингари итальян, француз» немис, чеҳ, венгер тилларининг хам қоидаларини тузиб чиқиш мумкин.
V 13. Тилларнинг қоидалари фалсафий қоидалар эмас, балки грамматик қоидалар бўлиши керак. Бунинг маъноси шуки, қоидалар сўз, ибора, гапларнинг ясалиши ва алоқаларини жуда чуқур текширмаслиги керак балки нима ва қандай бўлаётганини изохлаб берса, бас нарсалар ва сўзларда мавжуд бўлган сабабият ва боғланишлар, ўхшашлик ва тафовутлар, аналогия ва нормадан четга чиқиш ҳодисаларини чуқурроқ ўрганиш - филологнинг иши эмас, балки фойласуфнинг ишидир.
VI. 14. Янги ўрганилаётган тилнинг қоидаларини тузиш (белгилаш) учун олдин ўрганилган тил­нинг қоидаларига асосланиш ва фақат улар ўртасидаги фарқ уларнигина кўрсатиш лозим.
Ахир иккала тил учун ҳам умумий бўлган қоидаларни такрорлаш фойдасизгина бўлиб қолмасдан, балки зарарли ҳамдир, чунки қоидаларнинг сонини ва фарқларини катта қилиб кўрсатиш ўқувчини чўчитиб юборади. Масалан, грек тили грамматикасини ўрганаётганда от, феълларни аниқлаш ёки келишиқ замон кабиларни, ёки олдингиларидан ҳеч фарқ қилмайдиган синтаксис қоидаларини такрор ўрганишнинг ҳеч қандай зарурати йўқ, чунки буларнинг хаммасини болалар латин тилини ўтганда билиб олган эдилар. Шунинг учун фақат грек тилининг латин тилидан фарк қиладиган жойларинигина ўргатиш лозим. Бу ҳолда грек тили грамматикасини қисқа қилиб, бир неча вараққа сиғдириш мумкин бўлади ва бу грек тилини аниқроқ, осон ва пухта ўзлаштириб олишга ёрдам беради.
VII. 15. Бирор тилни янги ўрганаётганда болага олдиндан таниш бўлган нарсаларга доир машқларни ишлатиш (бажартириш) керак.
Бунда, албатта, бирданига ҳам сўзга, хам нарсага диққат қилиш зарурати қолмайди, натижада диққат бўлинмайди ҳам, чангимайди ҳам, балки диққат фақат сўзларга қаратилиб, уларни осонроқ ва тезроқ билиб олиш имконияти туғилади. Бунинг учун болага олдиндан яхши таниш бўлган бирор асар материал бўла олади (ёки лозим топилса, бизнинг «Пойгак» ва «Эшик» асар ларимиздан фойдаланиш мумкин; кейинги асар кисқа бўлгани учун уни эсда қолдириш осонроқ, биринчиси бошқа жиҳатлардан фойдали, чунки унда текстлар такрорланиб, сўзларни бир неча марта қайта-қайта ўқиш натижасида яхшироқ билиб олинади ва эсда сақланади).
VIII. 16. Демак ҳамма тилларни бир метод билан ўрганиш мумкин. Яъни, амалий машқларни бажартириш ва энг осон қоидаларни ёдлатиш методи билан тилларни ўргатиш мумкин, шунда ҳам машқлар болага олдиндан таниш бўлган материалга асосланиб бажарилиши ва олдин ўрганилган тилнинг қоидаларидан қиладиган қоидаларнигина ўргатиш лозим.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish