Гнетумсимонлар (Gnetopsida) синфи(аждод).
Бу синфга 3 та қабила (қизилчанамолар - Ephedrales, Велвичиянамолар -Welwetschiales, Гнетумнамолар-Gnetales) 3 та оила, 3 та туркум ва 70 дан ортиқ тур киради. Улар Ўрта Ер денгизи атрофидаги чўлларда, Жанубий Осиё, Ўрта Осиё, Шимолий-Жанубий Америка, Кавказ, Сибир, Жанубий-Ғарбий Осиё, Америка ва Жанубий Американинг тропик зоналаридан тақалган.
Ҳаётий шакли жихатдан бу синф вакиллари унча катта бўлмаган дарахт, бута ва лианалардан иборат.
Бу синф вакиллари қуббасининг атрофида гулқўрғон кўринишидаги ўрамасининг бўлиши ва муртакда ҳосил бўладиган уруғнинг ташқи томонини (ярмидан зиёдини) ўраб олувчи юмшоқ этли парданинг бўлиши билан ажралиб туради. Иккиламчи ксилемасининг ҳақиқий найлари (трахея)-ларнинг бўлиши, микро ва мегостробилнинг дихотомик шохланганлиги, эркаклик айниқса урғочи гаметофитнинг редукцияланганлиги уларга хос белги хисобланади. Бу синф вакилларидан фақат қизилчанамоларда архегоний бўлади, қолган қабила вакилларидан эса фақатгина тухум ҳужайра бор. Эркаклик жинсий ҳужайраси - сперманинг бўлиши (қарағайдошларга ўхшаш), уруғининг иккита палладан иборат бўлиши унинг қарағайдошларга яқинлигини билдиради.
Қизилчанамолар - (Ephedrales) қабиласи
Қабила битта қизилчадошлар оиласи ва бита қизилча (Ephedra) туркумидан иборат. Бу туркумнинг ер шарида (айниқса Евросиё ва Америкада) 40 дан зиёд тури тарқалган бўлиб Ўзбекистонда 10 та тури ўсади. Уларга асосан бута ва баландлиги 6-8 м га етадиган айрим дарахтлар киради. Қизилчалар ташқи кўринишидан қўринишидан қирқбўғимларга ёки Австралияда ўсувчи ёпиқ уруғлиларга оид казуаринларга ўхшайди. Пояси бўғимли, барглари тангачасимон, қарама-қарши ёки халқасимон ўрнашган. Новдалари серқирра, яшил, унда фотосинтез жараёни ўтади.
Қизилчанинг стробили (қуббалари) бир жинсли ва кўпинча икки уйли. Баъзан бир уйли буталари ҳам учрайди. Яшил шохчаларининг бўғимларидаги баргларининг қўлтиқларида 2-3 тадан, баъзан 4 тадан микроспорафиллалар жойлашган. Ҳар бир микростробил 2 тадан то 8 жуфтгача қарама-қарши ўрнашган тангачасимон қоплагич баргчаларга эга. Эркаклик (чангчи) қуббасида 2-8 тагача микроспорангиялар ҳосил бўлади. Урғочи (уруғчи) қуббалар (монострабили) ҳам худи эркаклик қуббалари сингари яшил шохчаларнинг бўғимларидаги баргларнинг қўлтиқларида 2-4 тадан жойлашган. Хаар бир урғочи қуббада (мегостробилда) етилган пайтда унга шамол ёрдамида чанг келиб тушади ва урғочи гаметофитда жойлашган 2 та архегонийда биттасини уруғлантиради. Ундан кейинчалик уруғ тараққий этади. Уруғ пишгандан сўнг қуббани ўраб турувчи 4 та тангачасимон барглар ўзига шира тўплаб, қизил, сарғиш, зарғалдоқ рангдаги юмшоқ этли (мева) га айланади. Шунинг учун у қизилча деб аталади.
Қизилчалар халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан Е.equisetina, Е.intermedia номли турларидан табобатда юрак хасталиклари ва астмага қарши дорилар тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |