Бухоро давлат университети


Мавзу: Беннетитсимонлар синфи. Қизилчасимонлар синфи. Гингосимонлар синфи



Download 12,83 Mb.
bet23/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Мавзу: Беннетитсимонлар синфи. Қизилчасимонлар синфи. Гингосимонлар синфи
Режа:
1. Беннеттитсимонлар (Bennetittopsida) синфи
2. Гнетумсимонлар (Gnetopsida) синфи
3. Қизилчанамолар - (Ephedrales) қабиласи
4. Велвичиянамолар (Welwitschiales) қабиласи
5. Велвичиядошлар (Welwetschiaсеае) оиласи
6. Гнетумнамолар (Gnetales) қабиласи.
7. Гнетумдошлар (Gnetaсеае) оиласи.
8. Гинкгосимонлар (Ginkgoopsida) синфи (аждод).


Беннеттитсимонлар (Bennettitopsida) синфи (аждод).
Беннеттитсимонлар асосан перм даврига оид қазилма ўсимликлардир. Бўр даврининг охирларида яъни 700 млн йил илгари улар батамом қирилиб кетган. Бениттитсимонларнинг қолдиқлари Ўзбекистон (ҳисор тизмаси)дан ҳам топилган. Улар ташқи кўринишида ҳозирги саговникларга ўхшаш бўлган.
Беннеттитларнинг пояси йўғон бўлиб, тик ўсган. Барглари кўпчилик турларига мураккаб патсимон, айримларида эса оддий ва бутун бўлган. Поясида ва пўстлоқ қаватлари ривожланган, ёғочлик қисми эса кам тараққий этган. Шунингдек камбий қавати ва коллатерал типдаги ўтказувчи боғламлари бўлган.
Қуббаларидаги барглари спирал шаклда ўрнашган. Ундан ичкарида микроспорофиллар ўрнашган. Микроспоралар ҳосил бўлган. Микроспорафиллар қуббадаги тангачасимон барглари билан навбатлашиб жойлашган. Тангачасимон баргларга бўлғуси гулкўрғон деб қаралади. Микроспорафилларда уруғкуртак тараққий этган. Уруғлари кичик, яъни шоли дони катталигида бўлган. Беннеттитсимонларнинг уруғи икки палладан иборат бўлиб, уруғпаллаларида захира моддалари тўпланган.
Беннеттитсимонлар кўпинча иккита: Вилямсониядошлар-(Williamsoniaсеае) ва Беннеттитдошлар - (Benittitaсеае) оиласига ажратилади.
Вилямсония оиласининг гигант вилямсония номли турининг баландлиги 2 м гача етадиган, барглари мураккаб патсимон қуббалари асосан икки жинсли бўлган. Вилямсониялар деярли ҳамма қитъалардан топилган.
Беннеттитдошлар (Benittitaсеае) оиласи вакиллари асосан қуруқ иқлимли жойларда ўсган. Уларнинг танаси ёки шохларининг учида узун, кўпинча, патсимон ва баъзан оддий ксероморф барглар бўлган. Поясининг сирти тўкилган барглар бандининг излари билан қопланган. Беннеттитлар анатомик тузилиши жиҳатидан уруғли қирққулоқлар ва саговникларга жуда ўхшаш бўлган. Танасининг маркази бирламчи ва иккиламчи ёғочликнинг ингичка ҳалқаси биланўралган, кучли ривожланган ўзак билан тўла бўлган. Камбий ҳалқаси луб ва анчагина қалинлашган пўстлоқни бир биридан ажратиб тўрган. Уларнинг танасида иккиламчи йўғонлашиш хусусияти бўлган. Пояси йўғон ва қисқа (1 м гача) шохланмаган бўлиб, патсимон мураккаб барглари поясининг учида ривожланган. Куббалар поясининг ёнларида ўрнашган.
Бенниттитлар ҳар хил спорали ўсимликлар бўлган. Уларнинг кўпайиш органлари барг қўлтиғида ва битта гулқурғонли гулга ўхшаган, ташқи кўринишидан қубба - стробилни эслатади. Қуббанинг ўртасида сон – саноқсиз ташқи қопловчи барглар спирал шаклида жойлашган бўлиб, улар жуда кўп узун туклар билан қопланган. Бу барглардан тўгарак бўлиб микроспорафиллар жойлашган. Гулнинг марказида макроспорафиллар кўринишидаги гинецей бўлиб, у жуда ғуж, чанг йўли бор уруғкуртак билан тамомланади.
Беннеттитлар шамол ёрдамида чангланган. Уруғлангандан кейин уруғкуртакдан уруғ ривожланган. Унинг муртагида яхши етилган иккита уруғпалла бўлади. Бу тартиб вакилларининг кўпайиш органлари саговникларнинг қуббалари билан гулли ўсимликларнинг гули ўртасида оралиқ ўринни эгаллаган.
Беннеттитларнинг қолдиқлари Шимолий Америка, Ғарбий Европа, Монголия, Хиндистон, Япония ва Ўрта Осиё тошга айланган пояси эса Италиядан топилган.
ХХ асрнинг бошларида Америка олими Д.Уиланд унинг стробилини реконстукция қилиб, қадимги гулли ўсимликларнинг гулига ўхшашлигини кўрсатган.
Шундан қилиб, беннеттитлар қуббасининг тузилишига асосланиб, Англиялик палеоботаниклар Арбэр ва Паркинлар беннеттитлар гулининг келиб чиқиши ҳақидаги ўзларининг стробиляр (чингул) назариясини яратганлар. Хулоса қилиб айтганда, бенниттитлар гули ўсимликларнинг энг яқин аждодларидан ҳисодланади.
Беннетитлар ташқи кўринишидан саговникларга ўхшаб юра даврида ривожланган, ер юзини қоплаб сўнг юқори бўр даврида бутунлай йўқолиб кетган ўсимликлардир. Беннеттитларнинг ички тузилиши уруғли қирққулоқлилар билан саговникларнинг ички тузилишига жуда яқин. Уларнинг пояларида камбийлари луб ва анча қалин пўстлоқ, бирламчи, иккиламчи ёғочлик халқаларни ҳосил қилади.
Беннетитларни ғуддаси ўзидан олдинги синф ўсимлик-ларнинг ғуддасидан икки жинсийлиги билан фарқ қилади. Fудданинг ташқи томонидаги кўплаб микроспорангийларда микроспоралар етилса, ғудданинг марказдаги жуда қисқарган макроспорофитда битта уруғ куртак ривожланади. Спорофитлар ташқи томондан пўстлоғи тўқ кул ранг ва силлиқ бўлиб, кейинчалик ҳар томонга ейилиб кетадиган пирамида шох-шаббаси бор.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish