Бухоро давлат университети


Лигноптериснамолар - Lyginopteridales



Download 12,83 Mb.
bet22/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Лигноптериснамолар - Lyginopteridales
Медуллоснамолар - Medullosales
Кейтониянамолар - Caytoniales
Глоссоптеиснамолар – Glossopteridales.
Саговниксимонлар (Cycadopsida) синфи
Бу синфга битта қабила ва битта Саговникдошлар (Cycadасеае) оиласи 9 та туркум, 120 га яқин тур киради. Тур сони жихатдан бу синфга қарағайтоифа бўлимда қарағайсимонлар синфидан кейинги ўринда туради.
Синфнинг номи саговник туркумидан олинган бўлиб, саговник ёки цикас (Cycas) юнонча кукас - палма деган маънони билдиради.
Саговниклар Европа, Антарктида ва бошқа қитъаларда тарқалган. Улар табиатда якка – якка ҳолда ёки кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсади. Саговникларнинг айрим турлари ўрмонларда ўсса, масалан Австралияда эвкалипт ўрмонлари орасида ёки Америкада доим яшил эман ўрмонларида, айрим турлари эса очиқ жойларда Африка саванналарида акациялари билан биргаликда учрайди.
Саговникларнинг тропик ва субтропик ҳудудларда тарқалган турлари уларнинг энг қадимги турлари саналади ва улар мезозой эрасида кенг тарқалган бўлиб, бизнинг давримизгача етиб келган.
Кейинги маълумотлар бўйича саговниклар қуйи карбонда пайдо бўлиб, улар келиб чиқиши жиҳатдан уруғли қирққулоқлар билан боғлиқ деб қаралади. Саговниклар ҳаётий шаклига кўра асосан дарахт ва буталардан иборат, лекин пояси тўлиқ ер остида ёки танасининг бир қисмигина ер устида жойлашган турлари ҳам бор. Ер устида эса асосан барглари жойлашган. Баъзи бирларида ер усти поялари тугунаксимон шаклда бўлади.
Саговникларнинг поясининг учида жойлашган патсимон барглари уруғли қирққулоқларнинг баргларига ўхшаб кетади. Уларнинг барглари ҳам ҳар хил. Масалан: пакана (карлик) замияларнинг барглари 5-6 см узунликда бўлса, саговник туркуми ва церотазамия туркумларининг вакилларида 3 м гача, энцефаляртос туркумининг айрим вакилларида эса баргларининг узунлиги 5-6 м гача етади. Саговникларнинг барглари ксероморф тузилишга эга. Улар қалин қаттиқ кутикула билан қопланган. Саговникларнинг пояси секин ўсади. Кўпинча поясининг учида микро мегостробил ҳосил бўлгандан сўнг, ўсишдан тўхтайди. Чунки, тепа куртак стробила билан тугайди.
Сагоникларнинг пояси ўзига хос тузилишга эга. Поянинг марказида ўзак ҳужайралари бўлиб, уларни паринхима ўраб туради, ундан сўнг камбий қавати жойлашган, камбийдан ташқарида иккиламчи флоэма жойлашган, пўстлоқ паринхимаси ва ниҳоят ташқи қавати иккиламчи қопловчи тўқима жойлашган.
Саговникларда ўткавзувчи боғлам калотериал типда учрайди. Пўстлоқ паренхимаси ва ўзак қисмида шилимшиқ модда йўллари бўлади.
Юксак ўсимликларда саговниклардан бошлаб, эволютция жараёнида ўқ илдиз тараққий эта бошлаган. Айрим вакилларида у қисқа йўғон, айримларида эса 10-12 м га етади. Баъзан бош илдиз маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтаб, унинг ўрнига бир қанча қўшимча илдизлар тараққий этади. Илдизнинг учки қисмида илдиз қинчаси бор.
Илдизни ташқи томондан перидерма ўраб олган. Пўстлоқ қавати бир неча қават тирик паренхима ҳужайралардан ташкил топган. Ундан ичкарида эндодерма ва кўп қаватли перицикл жойлашган. Илдизнинг ички қисмида мураккаб ўтказувчи боғламлар бўлиб, унда 1-3 та радиал чўзилган кселемалар, флоэма билан навбатлашиб жойлашган.
Кўпчилик саговникларнинг спорафиллари қуббаларда тўпланган. Мегоспорангия уруғчи ўсимликнинг мегоспорафил деб аталувчи генеротив баргларнинг қўлтиғида жойлашган. Саговниклар икки уйли ўсимликдир. Уларнинг чангчи (эркаклик) ва уруғчи (урғочи) қуббалари бошқа бошқа ўсимликларда тараққий этади. Стробилалар (қуббалар) саговникларда поясининг учидаги барглари орасида шаклланади.
Саговникларнинг кўпайиш органлари пояларининг учида жойлашади. Уни Шимолий Осиёда (Жанубий Японияда) ўсувчи, баландлиги 3 м гача етадиган ревллута цикаси мисолида кўриш мумкин. Уларнинг узунлиги 2 м гача етади. Чангчили ўсимлик тупининг учки қисмида жойлашган чангчили қуббалари ҳосил бўлади. Уларнинг узунлиги 50-70 см. Қуббанинг учида микроспорафиллар ўрнашган. Микроспорафилларнинг пастки қисмида бир қанча микросоруслар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар қайсисида 2 тадан 4 тагача микроспорангийлар ўрнашган. Микроспорангийлар етилгандан сўнг узунасига чатнаб, улардан эллипсимон майда споралар тўкилади.
Уруғкуртакларда уруғланиш жараёни қуйидагича рўй беради. Микроспора (чанг) чанг йўли орқали чанг камерасига тушгандан сўнг унинг ичидаги вегетатив ҳужайраси ўсиб узун найчани (гаусторияни) ҳосил этади ва у нуклеус тўқимасига қадар ўсиб боради ва антеридиал ҳужайра бўлиниб спермоген ҳужайрани ҳосил қилади. Спермаген ҳужайра тез катталашиб сўнгра бўлинади ва кўп хивчинлиги 2 та сперматазоидни ҳосил этади. Сперматазоидлар эса чанг найчаси орқали келиб архегонийнинг тухум ҳужайраси билан қўшилади. Уруғланган тухум ҳужайрадан зигота, зиготадан эса кейинчалик уруғнинг муртаги тараққий этади. Шундай қилиб уруғ куртакдан уруғ ҳосил бўлади. Уруғ узилиб ерга тушгач етилади. Саговниклардан ҳар хил мақсадларда: озиқ-овқат, манзарали ўсимлик сифатида ва халқ табобатида фойдаланилади.
Очиқ уруғли ўсимликлар бир томонидан юқори спорали ўсимликларга 2-бир томондан ёпиқ уруғли ўсимликларга ўхшайди. Очиқ уруғли ўсимликлар уруғ берадиган қирқ-қулоқлардан, ёпиқ уруғли ўсимликлар очиқ уруғли ўсимлик-лардан келиб чиққан.
Очиқ уруғли ўсимликларга буталар,дарахтлар киради. Ёпиқ уруғли ўсимликлар орасида дарахтлар,буталар, ярим буталар ва ўтли ўсимликлар учрайди. Очиқ уруғли ўсимликлар асосан моноподиаль типда шохланади. Ёпиқ уруғли ўсимликлар эса моноподиаль,симподиаль ва дихатомик равишда шохланади. Очиқ уруғли ўсимликларда сув найлари бўлмайди. Сув найлари вазифасини трахеидлар бажариб туради. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг тўқимасида эса сув найлари хамда трахеидлар бўлади. Очиқ уруғли ўсимликларнинг уруғ куртаги очиқ ерда тараққий этади. Ёпиқ уруғли ўсимликларни уруғи меванинг ичида тараққий этади. Очиқ уруғли ўсимликларда эса уруғ ғуддаларда тараққий этади. Буларда мева бўлмайди. Очиқ уруғли ўсимликлардагини акси, ёпиқ уруғли ўсимликларни меваси бўлади. Очиқ уруғли ўсимликларнинг эндосперма тўқимаси оталаниш процессидан олдин ҳосил бўлади. Ёпиқ уруғли ўсимликларда эса эндосперма тўқимаси оталанишдан кейин ҳосил бўлади. Очиқ уруғли ўсимликларда қўшалоқ оталаниш бўлмайди, ёпиқ уруғли ўсимликларда эса қўшалоқ оталаниш бўлади. Очиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилиги доимо яшил ўсимлик ҳисобланади. Очиқ уруғли ўсимликлар ҳозирги вақтда 7 та синфга бўлинади:
1. Уруғли папоротниклар 2. Саговниклар 3. Беннетитлар 4. Кордаитлар 5. Гинкголар 6. Игна барглилар 7. Игнача барглилар
Уруғли қирққулоқлар
Улар ўзининг ташқи ташқи кўриниши билан ҳозирги дарахтсимон қирққулоқларга ўхшар, лекин ҳар хил спорали бўлиб, уруғ ёрдамида кўпайиши билан улардан фарқ қилади.
Унинг поясида қўш патсимон йирик - йирик мураккаб барглар бўлар, уларнинг асосий бандлари кўпинча дихотомик шохланар эди.
Поя ўзак қисмининг жуда ривожланган бўлиши ва камбий халқаси ёрдамида иккиламчи тартибда қалинлаша олгани билан ажралиб туради. Иккиламчи ёғоч, ҳозирги очиқ уруғлилардагига ўхшаш, трахеидлардан тузилган, пўстлоғи анча қалин бўлган. Liginoptenis микро-макроспоралар хосил қилган.
Саговниклар
Саговниклар ҳозир яшаб тўрган ўсимликлар бўлиб, эски (Cycas, Macrozamia, Bowenia, Encephalarthos, Stangeria каби туркумлар) ва янги дунёнинг (zamia,Microcycas, Ceratoramia, Pioon туркумлари) тропик ҳамда субтропик минтақаларида тарқалган 9 та туркуми ўз ичига олади.
Саговниклар - устунсимон оддийпояли дарахтлардан; пояси ахаён - ахёнда шохланган бўлади. Поясининг учида жуда йирик, патсимон қалин-қаттиқ барглар тождек бўлиб туради. Микроспорангийлари тангачасимон микроспорофилларнинг четида туради ёки тангачасимон макроспорофиллардан жой олган, микроспорофиллари тўп-тўп бўлиб, оталик қуббаларини ҳосил қилади. Макроспорангийлар (уруғкуртаклар) макроспорофилларнинг четида туради ёки тангачасимон микроспорофиллардан ҳосил бўлган оналик қуббаларидан жой олади. Бу тартиб Cucas (ёки саговник) мисол бўла олади.
Барча очиқ уруғликлар сингари, Cucas ҳар хил спорали ўсимлик бўлиб, макро- ва микроспоралар билан кўпаяди.
Кўпчилик Саговниклар Cуcas га ўхшаш, аксари шохланмайдиган тўғри пояли ўсимликлар бўлиб, поясининг учида узунлиги 2,5-3 м га борадиган йирик - йирик барглар чиқаради. Саговникларнинг поялари одатда метрлар билан ўлчанади. Энг қайта қопловчи барглар билан қопланиши гулнинг атрофидаги гул қўрғонини эслатади. Уларнинг чекланиши шамол ва ҳашоратлар ёрдамида содир бўлиши керак. Беннетгетларнинг уруғида муртак тўла ривожланган, озиқ моддалар икки паллада тўпланган.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish