12.4. Манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари ва муаммолари
Лойихадан олинадиган манфаат (фойда)ни доим хам тўлиқ миқдорий бахолаш мумкин эмас. Масалан, лойиха натижасида йўл харакати хавфсизлиги ѐки тиббиѐт
хизмати яхшиланиши туфайли ахоли соғлиғи яхшиланишини бахолаш жуда қийин. Агар лойиха умумий фойдаланиш учун қулайлик яратса (тозалаш иншоотлари, жамоат марказлари) олинадиган манфаатни алохида
истеъмолчининг тўлашга тайѐрлиги тўғрисидаги
187
маълумотга асосланиб бахолаб бўлмайди. Ресурслар худудий тақсимланишининг яхшиланиши, мамлакат ичидаги (миллий) интеграциянинг кучайиши каби лойихадан олинадиган бир қанча ўлчаб бўлмайдиган манфаатлар мамлакат ичида ресурсларни жойлаштиришда мухим роль ўйнайди.
Олинадиган фойдани миқдорий ўлчаш мумкин бўлмаган ѐки уларни сифат жихатдан қисмангина бахолаш
мумкин бўлган холларда бошқача ѐндашувлар қўлланилади. Бундай ѐндашувлардан бирига лойиха натижасида унинг яроқлилигини таъминлайдиган фойда-манфаатлар минимумини олиш эхтимолини тахлил қилиш керак. Иккинчи ѐндашув у ѐки бу хизматни кўрсатиш учун бажарилиши шарт деб хисобланган, илгаридан ўрнатилган физик ѐки қиймат меъѐртивларига асосланиш хисобланади (масалан, йўлга асфалт ѐтқизиш харажатлари 1 км га Х сўмдан ортмаслиги керак, биринчи ѐрдам кўрсатувчи пунктгача бўлган масофа У км дан ошмаслиги зарур).
Ўлчаш муаммолари тармоқлар бўйича фарқ қилади. Масалан, таълим, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш сохаларида даромадга асосланган манфаат мезонлари яроқсиз бўлиб қолади, яъни улардан фойдаланиб бўлмайди.
Бу холларда ѐки энг кам харажатлар услубидан, ѐки техник кўринишдаги муаммолар учун (масалан, мактаб қуриш учун қулай меъѐртивларни аниқлашда) харажатлар самарадорлиги услубидан фойдаланиш мумкин.
Харажатлар самарадорлиги тахлили бир неча муқобил вариантлардан қўйилган вазифа бажарилишини таъминлайдиган энг арзон лойихани танлаб олиш учун қўлланилади.
Баъзи холларда манфаатлар фақат физик кўринишда бўлади ва шу сабабли уларни молиявий харажатлар билан таққослаб бўлмайди. Бундай холларда юқоридаги услубларни қўллашдан бошқа имкон хам бўлмайди.
Харажатлар самарадорлиги тахлили қўйилган вазифани хал этишнинг энг самарали йўлини танлаш учун
қўлланилади. Бу тахлилга лойихага қилинадиган барча харажатларни тегишли яширин бахолар асосида калькуляция қилиш ва уларнинг келтирилган қийматини топиш учун олинган харажатлар оқимини дисконтлаш киради.
Бу тадбир лойихани амалга оширишнинг барча вариантлари бўйича ўтказилади. Кўзда тутилган натижаларга энг кичик дисконтланган харажатлар билан ѐки махсулот бирлигига энг кам харажатлар билан эришишни таъминлайдиган лойиха энг яхши хисобланади. Бу мезон барча лойихалар лойиха мақсадини сифат жихатларидан бир хилда қондиради, деган шартга асосланади. Агар лойиха бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатида фарқ бўлса, энг маъқул вариантни аниқлашда бу хол кўзда тутилмоғи лозим.
Истеъмол тежами
Кўпгина инвестиция лойихалари натижасида истеъмол товарлари ва хизматларининг бахолари пасаяди. Чунки бундай лойихалар таъминотни яхшилайди ва товарлар тақчиллигига бархам беради (масалан,
йўлларнинг яхшиланиши йўл харажатларини пасайтиради). Бахолар пасайишидан истеъмолчилар манфаат кўрадилар, чунки лойихани амалга ошириши натижасида тежалган ресурслардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Истеъмол тежами – истеъмолчи товар ва хизмат учун тўлашга тайѐр бўлган сумма - хақиқатдан сарфланган сумма. Истеъмол тежами қўшимча махсулот фақат унинг бахоси пасайтирилган шароитда сотилгандагина пайдо бўлади. Бундай вазият кўпроқ тартибга солинадиган бозорлар учун хос. Масалан, коммунал хизмат, электр таъминоти ва хоказо. Айрим холларда пайдо бўлган истеъмол тежамини аниқлаш осон бўлсада, кўпинча буни (масалан, умумий электр тармоғига уланган завод учун ўз электростанциясидан олинган қиммат электр энергиясидан воз кечиши хисобига олган тежамни) хисоблаш анча қийин бўлади.
189
Амалиѐтда олинган истеъмол тежами эътиборга олинмайди ва лойихадан олинган манфаат (хисоблаш осон бўлган) истеъмолчилардан олинадиган тўловларга тенглаштирилади. Аммо истеъмол тежами иқтисодий манфаатнинг мухим қисми бўлганлиги туфайли, уни хисобга олмаслик лойихадан олинадиган самарани анча кам қилиб кўрсатишга олиб келади.
Агар истеъмол тежамининг тақрибий миқдорини олишга хам имкон бўлмаса, лойиха вариантларини таққослаѐтганда бу хол эътиборда тутилиши керак. Айрим лойихаларни амалга ошириш натижасида «лойихасиз» холатга нисбатан махсулот хажми шунчалик кўпаядики, у бахоларнинг пасайишига олиб келади. Бундай холларда пасайган бахолардан фойдаланиш қўшимча махсулотдан келадиган иқтисодий манфаат етарлича бахоланмаслигига сабаб бўлади (чунки истеъмолчилар у учун кўпроқ тўлашга тайѐр эдилар). «Лойихасиз» холатга нисбатан лойиха натижасида бахолар пасайиши истеъмол тежамини оширади ва бу хол иқтисодий тахлилда эътиборга олиниши лозим. Одатда, бу фикрлар товарлар ва хизматлар умумий таклифини кескин ўзгартиришга қодир бўлган жуда йирик лойихаларга нисбатан тегишли бўлгандагина ахамиятга эга бўлади.
Ташқи самаралар
Лойиханинг лойиха доирасида харажатларга хам, манфаатларга хам кирмайдиган, шу туфайли молиявий хужжатларида акс этмайдиган натижалари ташқи самаралар, деб аталади. Аммо бундай самаралар жамиятнинг бошқа аъзоларига салбий ѐки ижобий таъсир кўрсатса ѐки мамлакат олдида турган мақсадларга эришишга хизмат қилса, уларни иқтисодий тахлилда хисобга олиш зарур.
Ташқи харажатларга мисол тариқасида тўғонлар қурилиши натижасида экин майдонларининг сув остида қолиши, атроф-мухитнинг ифлослантирилиши, суғориш
тизимининг ахоли соғлиғига ва балиқчилик хўжаликларига таъсирини келтириш мумкин. Ташқи
190
манфаатларга - ўқитиш жараѐнида олинган билимларни келтириш мумкин.
Янги технологияларни қўллаш учун бир лойиха бўйича ускуналарни импорт қилиш иккинчи лойиха учун бу жараѐнлар арзон ва осон кечишига олиб келиши мумкин. Бунга биринчи лойихада иштироқ этган мутахассисларни жалб этиш орқали эришилади. Ташқи манфаатларга шунингдек таълим даражаси ортиши натижасида туғилиш суръатларининг пасайишини, транспорт тизимининг ривожланиши натижасида ишчи кучи харакатчанлигининг кучайишини ва хоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Лойихаларнинг барча ташқи самараларини хисобга олиб ўлчаб бўлмайди, шу сабабли уларнинг энг мухимларини хисобга олиш хамда ички самаралар қаторига киритишга харакат қилиш зарур. Масалан, тўғон қурилиши ер ости сувлари сатхи кўтарилишига олиб келса, лойихага дренажлар қуриш вазифасини хам киритиш зарур.
Айрим лойихаларнинг ташқи самараси таркибига халқаро самара хам киради. Масалан, экспортни оширишга қаратилган лойиха натижасида махсулот бахоси жахон бозорида пасайиши мумкин. Бундан импорт қилувчилар манфаат кўрса, шу турдаги махсулотни экспорт қилувчи бошқа давлатлар зарар кўрадилар ва хоказо. Иқтисодий тахлилда асосан мамлакат ичидаги манфаат ва харажатларгина кўриб чиқилади. Халқаро лойихаларда эса барча иштирокчи давлатларнинг фойда-зарарлари хисобга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |