12.3. Иқтисодий тахлилда яширин бахолар
Жамият нуқтаи назаридан қараганда лойиха махсулотини сотиш ѐки ресурсларини сотиб олиш бахолари доим хам харажатлар ва даромадларнинг мақбул даражасини кўрсата олмайди. Масалан, бахолар уларга солиқ тўлашга кетган харажатлар қўшиб юборилиши натижасида ошириб юборилиши ѐки давлат субсидияси таъсирида пасайтириб юборилиши мумкин. Иқтисодий тахлил учун, икки ѐқлама хисоблашга йўл қўймаслик мақсадида, бахоларни бу элементлардан тозалаш керак.
Икки ѐқлама хисоблаш шу туфайли рўй берадики, жамият, дастлаб, ишлаб чиқарувчига сотиб олинаѐтган махсулот бахосига солиқлар (субсидиялар) қўшилиши натижасида оширилган (камайтирилган) нархда хақ тўлайди, кейин эса ишлаб чиқарувчи даромадининг бир қисмини солиқ сифатида олиб қўяди (ишлаб чиқарувчига субсидия кўринишида қўшимча даромад беради), яъни бу билан солиқ ва субсидияларни икки бор хисобга олади. Бошқа холатларда бахолар монополистик амалиѐти таъсирида, уларнинг давлат томонидан тартибга солиниши, бож тўловлари хамда бошқалар таъсирида мувозанат даражасидагидан фарқ қилиши, яъни хатоли бўлиши мумкин.
Иқтисодий тахлилда бахоларни тозалаш учун хисоблаб топилган, яъни бошқача айтганда яширин (соядаги) бахолардан фойдаланилади. Яширин бахоларни аниқлашда ички бозорда бахолар юқорида келтириб чиқарувчи омиллар мавжуд бўлмаган пайтда қандай бўлар эди, деган шартга асосланилади. Яширин бахоларни аниқлашнинг энг оддий услуби жахон бахоларини олиб, бир неча усулларни қўллаган холда, сўмда қайта хисоблаб чиқишдир.
Буни мисолда тушунтирамиз.
Мисол: Айтайлик, инвестицион лойиханинг мухим элементи экспорт товари бўлган дизель ѐқилғиси бўлсин. Унинг 1 тоннасининг биржа бахоси Ўзбекистонда t даврда 20000 сўмни ташкил этсин. Дизель ѐқилғисининг «яширин» бахосини аниқлаймиз.
1 тонна дизель ѐқилғиси учун ФОБ (Франко-борт, ингл. Free on board) жахон бахосини оламиз ва уни жорий алмашинув кўрси (айтайлик 1$ қ 86 сўм) бўйича сўмга айлантирамиз 250 $ х 86 қ 21500 сўм.
Алмашинув курсини белгилаш пайтида унга (солиқ шаклларидан бири бўлган) бож тўловлари катта таъсир ўтказганини хисобга олиб, хисоб-китобимизга тузатиш киритамиз. Бундай тузатиш тузатиш ўтказиш коэффициенти деб юритилади. Уни товарлар гурухи бўйича (бу махсус ўтказиш коэффициенти дейилади) хамда барча товарлар бўйича (ўтказишнинг стандарт коэффициенти) хисоблаб топиш мумкин. Соддалик учун ўтказишнинг стандарт коэффициентидан фойдаланамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |