1.3. Инвестициялар тахлилида асосланиладиган асосий иқтисодий концепциялар
Инвестицияларни тахлил қилиш, уларнинг самарадорлиги даражасини аниқлаш бир қанча иқтисодий концепцияларга таяниб амалга оширилади.
1.Инвестицияларнинг фирма бойлигини оширишдаги роли.
Хар қандай фирма инвестиция қилар экан, аввало, ўз бойликларини оширишни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсад фирманинг фойдани кўпайтириш каби кўпинча асосий деб қараладиган бошқа бир мақсадидан анча кенгроқдир. Чунки фирманинг асосий мақсади фойдани
кўпайтиришдан иборат дейилганда фойда ва рентабеллилик даражасини дархол кўпайтиришни эмас, балки бозордаги ўз секторини кенгайтириш ѐки номоддий
активларини оширишга қаратилган тижорат стратегияларини тушуниш қийин бўлар эди. Демак, фирма бойлигини ошириш инвестициялашга ундовчи анчагина универсал бўлган сабабдир.
Фирма бойлиги ўз ичига фирма ўз капиталининг
бозор қийматини (ЎКБҚ) хамда фирма мажбуриятларининг бозор (МБҚ) қийматини олади. Яъни:
Фирма бойлиги ЎКБҚ МБҚ
Фирма бойлиги – фирма эгалари (хох улар ягона хўжайин, хох минглаб акциядорлардан бири бўлсинлар) ихтиѐрида бўлган (ѐки улар хохласалар ва ўз мулкларини сотсалар, пул кўринишида олишлари мумкин бўлган) реал бойликдир. Шу нарса равшанки, фирманинг реал бойлиги унинг капитали (юқори ликвидли активлар кўринишида турган капитални истисно қилган холда) қанчалик кўплиги билан эмас, балки бу капитал товарлар ва хизматлар бозорида фирмага қандай холатни таъминлаб бериши билан белгиланади. Шу сабабга кўра, инвестициялар фирмаларнинг рақобатбардошлигини яхшиласа ва улар капиталининг даромадлилигини оширса, уларнинг бойлиги кўпаяди хамда эгалари янада бойийдилар. Акс холда инвестициялар фирма баланси пассивларини
кўпайтиргани холда унинг рақобатбардлшлигини оширмаса, фирманинг рентабеллилиги пасайиб кетиши, бунинг оқибатида эса унинг бойлиги камайиши мумкин. Айтилганлардан хулоса шуки, инвестициялар, шу
жумладан, реал активларга қилинадиган
инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини бахолашнинг асосий мезони бўлиб, уларнинг фирма бойлигига қандай таъсир этиши хисобланади.
Пул тушумлари хақида тушунча.
Пул тушумлари (пул объект оқимларининг, cash flow) иқтисодий адабиѐтларимизда яқиндан буѐн қўлланилаѐтган атама бўлиб фирма тижорат фаолияти натижасида олинган соф тушумларни, яъни пул киримлари ва чиқимлари ўртасидаги фарқни кўрсатади. Пул тушумлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Асосий фаолият бўйича:
пул ўтказиш йўли билан сотишдан олинган пул тушумлари.
Инвестициялар бўйича:
қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан даромадлар;
шуъба корхоналар ва хориждан тушумлар;
активларни сотишдан келадиган тушумлар.
3. Молиявий операциялар бўйича:
қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумлар;
Фирманинг пул чиқимлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Асосий фаолият бўйича:
хом ашѐ ва материаллар учун тўловлар;
иш хақи тўловлари:
солиқ тўловлари;
суғурта тўловлари.
Инвестициялар бўйича:
Молиявий операциялар бўйича:
фоизлар ва дивидендлар тўлашга;
ссудаларваоблигацияларбўйича
мажбуриятларни сўндиришга.
Пул тушумлари ва чиқимлари ўртасидаги фарқ, яъни соф пул тушумлари фирма бойлиги ошишини таъминловчи соф пул қолдиғидир. Аммо фирма фаолиятининг якуний натижасини бахолашда бухгалтер ѐндашуви билан молиячи ѐки иқтисодчи ѐндашуви ўртасида фарқ бор.
Бухгалтер ѐндашувига кўра фирма фаолиятининг якуний натижасини солиқлар тўлагандан кейин фирма ихтиѐрида қолган соф даромад ташкил этади. Молиячи ва иқтисодчи ѐндашувига кўра якуний натижага нафақат фирма ихтиѐрида қолган соф даромад, балки фойдаланилиши меъѐрий хужжатлар билан чеклаб қўйилган, аммо пировардида фирманинг умумий бойлигига қўшилиб, уни кўпайтирадиган пул маблағлари
хам киради. Бундай маблағларга амортизация
13
ажратмалари хамда хисобланган, аммо тўланмаган солиқлар киради.
Амортизация ўзининг иқтисодий мохиятига кўра, асосий капиталнинг маънавий ва жисмоний эскиришини қоплаш учун маблағ жамғаришни таъминлайдиган мақсадли ажратмадир. Бу ажратмалар миқдори уч омилга боғлиқ:
асосий капитал таркибига кирган ускунанинг баланс қийматига;
хисоблаш услубига.
Амортизация ажратмалари мақсадли пул жамғармасини ташкил этиш манбаи бўлгани холда, шунингдек, фирма фойдасидан бошқа харажатлар сингари айириб ташланса-да, фирма мулки бўлиб қолаверади. Фирма асосий капитални янгилашга киришганда
амортизация жамғармасидан соф фойда каби фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан амортизация жамғармасини шакллантириш фирманинг инвестиция захирасини жамғаришни англатади.
Шу сабабга кўра, хисобланган амортизацияни фирма тижорат фаолиятининг якуний натижасига, яъни (соф) пул тушумларига киритиш мантиқан тўғри бўлади.
Бухгалтерия хисобининг Америка стандартлари GAAP (Generally Accepted Accounting Principles) атамаларидан фойдалансак, пул тушумларини аниқлаш тенгламаси қуйидагича ѐзилади:
ПТ МРТ (ЖХА) ФТСтўл.
Бу ерда: ПТ – пул тушумлари; МРТ - махсулот реализацисидан тушум; ЖХ - жами харажатлар;
- амортизация; ФТ - фоиз тўловлари;
С тўл.- тўланган солиқлар.
Иқтисодий назария нуқтаи назаридан қараганда хар қачон фирманинг бойлиги келажакда бўладиган барча
пул тушумларининг хозирги қийматига тенг. Инвестициялар мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун барча пул тушумлари ва чиқимлари тўғри бахоланиб, улар фирма бойлигини қанчага кўпайтириши аниқлаб олинади. Олинган натижа эса якуний қарор қабул қилиш учун асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |