Капитални “тўғри” бошқариш йўлидаги уч қадам.
Фойданинг ўсиши қиймат узоқ муддатга яратилишига калит ҳисобланади, бошқарув жараёнларидан ҳеч бири капитални бошқаришга қараганда ўсишнинг фойда кўришига катта таъсир кўрсата олмайди. Бироқ капитални бошқариш иқтисодий ўсишда асосий роль ўйнашига қарамасдан, унга камдан-кам ҳоларда зарур даражада эътибор берилади.
Кўпчилик компанияларда капитални тақсимлаш ҳар йилги бюджетлаштириш жараёнида юз беради ва стратегияни эмас, балки аниқ бир лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилади. Натижада бизнес стратегия билан боғлиқ бўлмаган ва яхши натижаларни таъминламайдиган инвестиция стратегияси юзага келиши мумкин.
Жаҳон тажрибасига кўра, энг яхши компаниялар – бу узоқ вақт давомида акциядорлик капиталига маблағ юқори қайтарилишини таъминлайдиган ва интеграциялашган стратегик ва иқтисодий доираларда капитални бошқарадиган ҳамда уни аниқ стандартларга ва қарор қабул қилиш қоидаларига мувофиқ тақсимлайдиган компаниялардир.
Капитални бошқаришнинг ҳар бир жараёни тақсимлаш ва маъқуллаш билан боғлиқ бўлган қарорларни ва мониторингни ўз ичига олади (бу капитални қайта тақсимлашга олиб келиши ёки олиб келмаслиги мумкин). Бироқ капитални бошқаришнинг анъанавий жараёнида бош директор “ким биринчи бўлиб мурожаат қилган бўлса, ўша олади” принципи бўйича янги лойиҳаларга инвестицияларга тегишли бир қанча сўровномалар кўриб чиқилади. Сўнгра босқичлар ўртасидаги тафовут ўчириб ташланади, чунки тақсимлаш ўз-ўзидан маъқуллашни кафолатлайди, стратегик ечим эса одатда ўзгармайди ва унга тузатиш киритилмайди.
Капитални яхши бошқарилганда тақсимлаш танлашнинг кенг стратегик вариантлари бўйича ресурсларни тақдим этади: қайси бозорларда ўсиш бор, молиялаштиришнинг қайси турларидан биргаликда фойдаланиш мумкин ўсиш органик юз берадими ёки ютиб юбориш йўли билан. Бу капиталнинг дастлабки вазифаси ҳисобланади ва у агар ушбу вариантларга эришиш учун талаб қилинадиган аниқ лойиҳалар учун ресурслар аниқ кўрсатилган тақдирда, кейинчалик маъқуллашни тақозо этади. Маъқуллаш босқичида тасдиқланган стратегия билан уйғунликдаги аниқ лойиҳалар кўриб чиқилади. Маъқуллаш зарур молиявий ва стратегик ахборот билан қўллаб-қуваатланган лойиҳаларгина ривожланишини кафолатлайди.
Тақсимлаш ва маъқуллаш ўртасидаги тафовут муҳокама қилишнинг ҳар хил типларидан, жалб этиладиган одамлардан, кўриб чиқилган ахборотдан иборатдир. Бош директор тақсимлаш жараёнида деярли ҳамма вақт иштирок этади, бироқ у кўпинча капитални маъқуллаш ваколатини молия бўйича директорга ва стратегия амалга оширилиши учун масъул бўлган бўлинмалар бошлиқларига беради.
Мониторинг стратегиялар ва лойиҳалар натижаларини кузатиб боради ва қолоқ лойиҳаларни аниқлаш учун тақсимлаш ва маъқуллаш босқичларида шакллантирилган кутилган натижалар билан таққослайди. Фақат лойиҳаларга йўналтирилган инвестиция қилинадиган капиталнинг – “ҳар йили” ўсиб борадиган инвестицияларнинг тахминан атиги 10 фоизини кузатиб боради. Энг яхши компаниялар эса стратегияни қўллаб-қувваатлайдиган барча инвестицияларни кузатиб боради ва агар стратегия барбод бўлаётгандек туюлса, капитални қайта тақсимлашга ҳамиша тайёр туради.
Ички ресурслардан капитални жалб қилиш раҳбарлардан бизнеслар ва стратегияларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция киритиладиган капиталнинг муқобил қийматини аниқлашни талаб қилади. Капитал чекланган бўлса, бу молиялаштиришнинг энг арзон усули бўлиши мумкин. Масалан, йирик халқаро молиявий ташкилот иқтисодий фойда берадиган бизнесни сотиш акциядорлар учун фойдали бўлади деган қарорга келади, чунки инвестицияларни қўллаб-қувватлашнинг муқобил қиймати қийматни яратиш бўйича бошқа имкониятларга нисабатан ниҳоятда юқоридир.
Бошқача айтганда, бой берилган имкониятлар қиймати менежментнинг фикрича, мавжуд бизнес қийматидан юқори бўлган бўлар эди. Бундай ёндашув портфель стратегиясига инстизомни олиб келади (агар капитал чекланган бўлса), олинган капитални ишлашга мажбур қиладиган жойни аниқ тушунмасдан, сотиш қўшимча қиймат яратиши учун янги имконият қайтаришнинг қандай даражасини таъминлашини аниқламасдан бирорта ҳам бизнес сотилмаслигини кафолатлайди.
Капитални бошқаришнинг учта босқичи ўртасидаги фарқни эътироф этиш — бу бир жиҳат, ҳар бир босқичда қарор қабул қилиш — мутлақо бошқа масала. Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, капитални бошқаришга тегишли қарорлар сифати қуйидаги учта принципга амал қилинганда ўсишни келтириб чиқариши мумкин Булар: ҳамма вақт муқобил вариантларни кўриб чиқиш, қарор қабул қилишнинг аниқ қоидаларини белгилаш ва уларга амал қилиш, капитални қаерга ва қандай қилиб инвестицияга қўйишни очиқ муҳокама қилиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Капитални яхши бошқариш барча имкониятларни аниқлайди, таҳлил қилади ва таққослайди, тақсимлаш ва маъқуллаш босқичларида барча компанияларга энг яхши стратегияларни излаш имкониятини очади. Жаҳоннинг етакчи банкларида, масалан, барча бизнес-бўлинмаларда ҳеч бўлмаганда учта стратегик муқобиллик бўлиши керак. Булар: биттаси узоқ муддатли қийматни максималлаштирувчи, биттаси яқин истиқболда пул оқимини максималлаштирувчи ва биттаси – чиқимларни энг кам даражага келтирувчи. Муқобилликларни баҳолар экан бош директор ва молия бўйича директор ресурсларни аниқ бир стратегияга ёки лойиҳага йўллар экан қандай имколниятлардан воз кечилишини улар яхши биладилар. Буни билиш катта қийматни яратадиган стратегияга олиб келиши аниқ.
Ҳамма вақт яхши шакллантирилган муқобилликларга эга бўлиш зарурлиги капитални бошқариш талабларига жавоб берадиган ахбортга бўлган талабни тақозо этади. Капитални энг яхши бошқарувчилар одатда мавжуд тизимлар билан етказиб бериладиган ахборотдан мамнун эмас. Улар сифатли қарорлар қабул қилиш учун уларга зарур бўлган стратегик, мижозлар бўйича, молияий ва операцион ахборот турларини аниқ шакллантириб қадамма-қадам, пастдан юқоригача ўз ахборотини қурадилар.
Қарор қандай ва нима учун қабул қилиниши капитални бошқариш стандартларига боғлиқ бўлади. Энг яхши компаниялар капитал бўйича қарорлар қабул қилишда менежерлар учун қўлланма сифатида аниқ стандартларни белгилайди. Битта стандарт — нолдан бошлаб капитални тақсимлаш — бутун капитал (фақат ўсиб борувчи эмас) фойда келтирадиган ўсишни молиялаштириш учун мақбул ҳисобланади.
Ушбу стандартни реалликка айлантириш менежментга ўз вақтини жамлаш ва натижаларни кузатиб боришга эътибор бериш ҳамда қўшимча капитал инвестициялар бўйича унинг прогнозлари аниқ бўлиши имкониятини беради. Стандартлар менежмент томоидан доирани яратади ва капитални бошқаришнинг янги жараёни талаб этадиган ўзгаришлар учун муҳим декорация ҳисобланади.
Қарор қабул қилиш қоидалари стратегик муқобилликларни баҳолашга йўналтирилган ва муқобилликлардан қайси бирини молиялаштириш маъқул эканлигини тушунишга ёрдам берадиган мезонлар ҳисобланади. Улар биргина қиймат доирасидан ташқарига чиқади (асосий мезон сифатида) ва исталган танланган муқобиллик билан эришишга бўлган ишончни бериши керак бўлган қўшимча “текширишлар”ни ўз ичига олади.
Қарор қабул қилиш қоидалари молиялаштириш бўйича талаблар сифатини оширади ва нима учун бири маъқулланишини ва иккинчиси рад этилишини тушунишга ёрдам беради. Улар қарор қабул қилиш учун стандартларни белгилайди, устуворликларни аниқлайди ва капитални рақоботлашувчи талабларни шакллантиради ва натижада капитални бошқариш бўйича қарорларни очиқ муҳокама қилиш учун шарт-шароитлар яратади.
Муқобилликлар ва қарор қабул қилиш улар қанчалик очиқ қабул қилиниши ва муҳокама қилинишига боғлиқ бўлади. Яхши менежерлар очиқ муҳокама йўли билан қабул қилинган қарорлар ёпиқ эшиклар ортида қабул қилинган қарорларга қараганда катта эҳтимол билан бажарилишини биладилар. Ҳақиқий мулоқот (монологлар туркумидан фарқ қилган ҳолда) — очиқ муҳокаманинг моҳияти ҳисобланади.
Капитални бошқаришнинг янги жараёнларини жорий этиш ва янги стандартлар бўйича келишиш осон эмас, уларни узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлаш эса янада қийин. Бироқ энг яхши натижаларга олиб келадиган тезроқ ва сифатлироқ қарорлардан олинадиган фойда узини узоқ куттириб қўймайди.
Капитални энг яхши бошқариш энг яхши стратегияларга олиб келади. Танлашнинг “реал” стратегик вариантларининг кенгроқ доираси ва қарор қабул қилишнинг аниқроқ стандартлари иккита асосий фойдали жиҳат ҳисобланади. Уларга қўшимча равишда ахборот ва тизим яхшиланади, чунки даромад ва капитал ташкилотнинг пастроқ даражасида бошқарилади.
Капитални бошқариш — энг кучли восита. У юқори раҳбариятда бизнес-стратегияга ва молиявий натижаларга таъсир кўрсатадаиган омил ҳисобланади. Бошқа ҳар қандай бошқарув жараёнидан фарқ қилган ҳолда у қайтаришни ошириш ва фойда олинадиган ўсишни тезлаштириш учун зарур бўлган интизомни ва ҳисобот беришни жорий этади. У яна компанияларга кутилган натижалар ўзини оқлашида, у билан бирга инвесторлар томонидан талаб кўпайишига ва капиталдан осонроқ фойдаланиш мумкин бўлишида ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |