Бу ҳақда 30 март, чоршанба куни «Интерфакс» агентлиги хабар қилди



Download 14,81 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi14,81 Kb.
#520637
Bog'liq
kun ma`lumotlar


Россия ҳукумати параллель импортни қонунийлаштириш масаласини маъқуллади, бу импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларга уларни товар белгиси эгасининг рухсатисиз Россияда сотиш имконини беради. Бу ҳақда 30 март, чоршанба куни «Интерфакс» агентлиги хабар қилди.
«Ушбу механизмнинг мақсади - интеллектуал фаолият натижаларини ўз ичига олган товарларга бўлган талабни қондириш. Шу пайтгача уларни муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз мамлакатимиз ҳудудида сотиш мумкин эмас эди», деди Россия бош вазири Михаил Мишустин санкциялар шароитида мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини ошириш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида. 
«Бундай ёндашув, жумладан, хорижий сиёсатчиларнинг нодўстона ҳаракатларига қарамай, мамлакатимизга товарлар етказиб беришни кафолатлайди», — деди у.
Мишустиннинг сўзларига кўра, муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз Россияга олиб кириш мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати саноат тармоқларининг таклифи бўйича Россия Саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Параллель импорт ёки «хуфиёна» импорт товар белгисига эга бўлган товарларни товар белгиси эгасининг рухсатисиз мамлакатга олиб киришни англатувчи атамадир, яъни бундай товарлар ваколатли дилерлар орқали расмий олиб киришга «параллель» равишда кириб келади.
Яқин вақтгача параллель импорт Россия Фуқаролик кодексининг 1487-моддаси билан тақиқланганди, унга кўра товарлар тўғридан тўғри ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан олиб кирилиши мумкин. Россия қонунчилигига кўра, «соядаги» импорт товарларнинг қонуний импорти кўринишида яширинган контрабанда ҳисобланади. 
Бироқ, Мишустиннинг сўзларига кўра, Россия «яқинда ҳукуматга дунёнинг исталган нуқтасида товар эгаси томонидан сотилган товар белгисига бўлган ҳуқуқлар бекор бўлишини англатувчи халқаро принцип ўрнатилган маҳсулотлар рўйхатини белгилаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди».
Украинадаги вазият муносабати билан кўплаб ғарб компаниялари Россияга ўз товарларини етказиб бериш ва мамлакатда ишлашни тўхтатганини эълон қилди.
Download 14,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish