Бухоро давлат университети



Download 2,51 Mb.
bet9/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

Иқтисодий лойихалар

Корхоналарни хусусийлаштириш, аудиторлик тизимини ташкиллаштириш, янги солиқ тизимини киритилиши – бу ўзининг хусусиятларига эга бўлган барча иқтисодий лойихалар: лойиханинг мақсади тизимнинг иқтисодий кўрсаткичлари ишлашининг яхшиланиши хисобланади, шунинг учун уларни аввалроқ кўриб чиқилган холатларга нисбатан бахолаш қийинроқдир; мақсадлар тахминан белгиланади, лекин лойихани силжиб бориши бўйича тўғриланишини (корректировка) талаб қилади; лойиха муддатлари хам худди шундай, лойиха учун ресурслар зарурият юзасидан имконият доирасида тақдим этилади; харажатлар тахминан аниқланади, иқтисодийлиги назорат қилинади ва лойихани силжиб бориши аниқланади. Бу шуни билдирадики, иқтисодий натижаларга белгиланган муддатларда ўрнатилган харажатлар асосида эришилиши керак, ресурслар талаб бўйича тақдим этилади.




Ижтимоий лойихалар

Ижтимоий таъминот тизимини қайта қуриш, соғлиқни сақлаш, ахолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий химоя қилиш, табиий ва ижтимоий силжишлар оқибатларини енгиб ўтиш – буларнинг барчаси ўз хиссасига эга ижтимоий лойихалардир: мақсадлар фақат оралиқ натижаларга эришиш доирасида тўғриланиши керак ва кўзда тутилади, уларни миқдор ва сифат жихатдан бахолаш анча мураккаблашган; лойиханинг муддати ва давомийлиги тахмининй омилларга боғлиқ ѐки фақат белгиланади ва оқибатда аниқланиши зарур; лойиха харажатлари, одатда бюджет ассигнацияларига боғлиқ; ресурслар талаб бўйича имконият доирасида ажратилади. Ижтимоий лойихалар юқори аниқликка эга.



28


Лойиханинг амалга оширилиши маълум ички динамик ва ташқи мухит қуршовида юз бериб, унга маълум таъсирини ўтказади. Шу билан бирга, қурилиш

лойихаларида бино этилаѐтган қурилма конструкцияларига тушадиган барча турдаги статистик ва динамик юкларни аниқлай олиш ва хисоблай олиш зарурлиги каби, кенгроқ кўламдаги лойихада хам, лойихага ва унинг мухитига таъсир қилиши мумкин бўлган барча жисмоний, иқтисодий, ижтимоий, молиявий ташкилий ва х. омилларни аниқлаш ва хисобга олиш мухим, маълум шаротларда бундай омилларнинг хар бири лойиха учун хавфли бўлиб чиқиб ,унинг бузилишига олиб келиши мумкин.


Лойиха атроф мухит ўртасидаги муносабатни маълум бир махсулот ишлаб чиқарадиган корхона учун махсулотни ривжлантириш лойихаси мисолида кўриб чиқиш мумкин. Оддий, узоқ муддат фаолият ташкилот ўзгаришлар ва яегиланиш шароитида талабнинг юзага чиқишига асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса, натижада лойиханинг пайдо бўлишига олиб келади. Қачонки лойиха хақиқатдан бошланган бўлса, у мустақил ривожлана бошлайди. Лойихани амалга ошириш жараѐнида унинг иштирокчилари ўз вазифаларини бажаришга диққат қаратадилар. Улар ўз лойихалари оламида яшашади, фикрлашади ва харакат қилишади. Корхонани узоқ муддат


доирасида ташкил қилишда, кичик нисбатан қисқа муддатли «лойиха» ташкилоти пайдо бўлди.


Лойихани амалга ошириш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш, бошқарувдаги оддий хаѐти давом этаверади. Худди шу холат лойиханинг мухитига хам тегишли. Бу ерда хам ўзгаришлар юз бериб, улар корхона орқали лойихага таъсир этади. Лойиханинг мавжуд шарт-шароит ва уларни ривожидан ажралиб бўлмайди. Демак, олдиндан лойиханинг бевосита мухитини (яъни, корхонанинг ўзини) ва атроф мухитини (яъни, корхона атрофини) хисобга олиш керак.


Уларнинг ўзгариши, натижасида, лойиха муваффақияти учун хал қилувчи ўринни эгаллаши мумкин.



29


2.2. Лойиха тушунчаси.

Лойиха тахлилига адабиѐтларда турлича тарифлар берилган. Биз улардан энг соддасини келтирамиз. Лойиха чекланган вақт давомида хамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир.


Тармоқларда яратилаѐтган объектлар шу қадар мураккабки, уларни амалга ошириш ишлари лойиха эмас, балки дастур доирасида олиб борилади. Дастурлар узоқроқ муддатга, кенгроқ кўламга эга бўлиб, асосий мақсадга хизмат қилувчи бир неча лойихани ўз ичига олиши мумкин. Бу лойихалар дастурнинг хизмат муддати ва кўлами бўйича бир нечтани ташкил этиб, мақсади, тури бўйича ўзаро фарқ қилиши мумкин.


Лойиханинг асосий элементлари қуйидагилардир:





Фикр

Амалга

Амалгаошириш

муаммо,

ошириш,

мақсадлари

вазифа)

воситалари

(кутилаѐтган




Б)

натижалар)

Лойиха атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро боғланган:



  • лойиха даври (босқичи);




  • лойиха тахлили;




  • лойиха менежменти;




  • лойихани молиялаштириш.

Лойихаларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:


1. Ўлчамчилик – лойиха бўйича фаолият ва

кутилаѐтган натижаларни миқдорий ифодалаш имкониятларини мавжудлиги.


30

  1. Вақт бўйича чекланганлиги – лойихани ишлаб

чиқиш хамда амалга ошириш муддатларининг чекланганлиги.





  1. Алохида фаолият турлари билан боғлиқ ходисаларнинг аниқ белгиланган кетма-кетлиги.

4. Мақсадга йўналтирилганлиги.


Хар бир лойихани белгиловчи 4-асосий омил мавжуд:



  1. Лойиха кўлами (кичик лойиха, мегалойиха)




  • кичик лойиха – кўламига кўра катта бўлмаган содда ва чекланган хажмдаги, (қиймати 15 млн. АҚШ долларигача бўлган лойихалар);




  • мегалойихалар мақсадли дастурлар бўлиб, мақсадлар умумийлиги, ресурслар ва вақт бўйича ўзаро боғланган бир неча лойихани ўз ичига олади. Бундай лойиханинг қиймати 15 млн.доллардан 1 млрд. гача ѐки мехнат сиғими 20 млн. киши соатидан кўп бўлади.

2. Амалга ошириш муддатлари (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли лойихалар).

3. Сифатли (деффектсиз лойиха).


4. Ресурсларнинг чекланганлиги (мультилойиха).

Шунингдек, модуль лойихалар, халқаро ва инвестиция лойихалари фарқланади.


Биз ушбу қўлланмада инвестиция лойихаларини кўриб чиқамиз ва Жахон банки томонидан инвестиция


лойихаларини бахолашда қўлланиладиган баъзи тартибларга асосланган холда фикр юритамиз.


Инвестиция лойихалари тушунчаси икки маънода қўлланилади:





  1. Белгиланган мақсадларни амалга оширишга қаратилган хатти-харакатлар мажмуини амалга оширишни кўзда тутувчи иш, фаолият, тадбир сифатида.




  1. Бу фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-хуқуқий ва хисоб-молия хужжатлари тизими сифатида.

31





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish