Қисқача хулосалар
Инвестиция лойихалари бор экан улар билан боғлиқ таваккал хавфи хар доим бўлади. Бизнинг вазифамиз инвестиция лойихалари самарадорлигини аниқлашдир. Албатта, қалтис ни хисобга олмасдан лойихаларни бахолашимиз, солиштиришимиз мумкин. Аммо бу хақиқий холатни кўрсатмайди. Агар шу лойихадан мавжуд қалтис а қўл уришимизга арзийдиган манфаат олсаккина уни амалга оширамиз. Яна бизни лойиха қалтис ини бошқариш усуллари қизиқтиради ва қалтис ни бошқаришга харажатларни хам лойихаларни бахолашда хисобга олиш мумкин. Умуман, бошқарса бўладиган (суғурта ва бошқалар орқали) қалтис лар маълум харажатларни лойихага қўшиш орқали хисобдан чиқарилиши мумкин. Бу бойихалар маълум даражада қалтис лардан холи холда бахоланиши ва солиштирилиши мумкин. Шунинг учун лойиха самарадорлигини бахолашда уларнинг қалтис и хисобга олинади ва у асосан қандай қалтис лардан иборатлиги ўрганилади. Уларни бартараф қилиш имконияти мавжудлиги ўша лойиханинг ютуғи хисобланади.
Инвестицияларда қалтис хавфи деганда турли омиллар таъсирида инвестиция даромадларининг кўзда тутилган миқдордан камайиш хавфи тушунилади.
Инвестиция жараѐнлари билан боғлиқ қалтис хавфининг асосий турлари бўлиб;
а) иш билан боғлиқ қалтис хавфи;
б) молиявий бозор тасодифи хавфлари;
в) ахолининг харид қобилияти билан боғлиқ бўлган молиявий хавф;
г) фоиз хавфи ва бошқалар хисобланади. Бу хавфларнинг барчаси охир-оқибат соф келтирилган қиймат, инвестициялар рентабеллиги каби кўрсаткичларни пасайишига олиб келади.
Ўз таъсир кучига кўра қалтис хавфлари оддий ва мураккаб хавфларга бўлинади. Мураккаб хавфлар деганда бир-бирига боғлиқ бўлган хавфлар тушунилади. қалтис хавфни аниқлашда эксперт бахолаш услубидан кенг фойдаланилади. Экспертлар бахолари қайта ишланиб, хар бир хавф тури бўйича ва умумий хавф кўрсаткичи хисоблаб топилади. Одатда тайѐрлов босқичи, қурилиш босқичи, ва объектнинг ишга тушурилгандан кейинги босқичдаги хавфлар босқичма-босқич хавф турларига қараб бахоланадилар. Буларга иқтисодий ва молиявий хавфлар, социал хавфлар, техникавий хавфлар, экологик хавфлар киради. Хар бир хавфнинг ахамиятлилик даражасини кўрсатувчи коэффициент ва экспертлар бахолари лойихадаги умумий қалтис хавфи даражасини хисоблаб топиш, хамда уни амалга ошириш ѐки оширмаслик тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |