Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Шеърий шакл драматизм трагедияга хос фожеавийлик



Download 0,78 Mb.
bet7/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Шеърий шакл драматизм трагедияга хос фожеавийлик
Лирик тур + драматик тур + драматик тур = шеърий драма
О.Журчеванинг ёзишича, “шеърий драма”да муаллиф воқеликни “мен”и орқали тасвирлаши, ўзи ҳис қилган ёки ҳис қилаётган кечинмаларни образлар орқали лирик тарзда акс эттиради. Олима бу қарашларини “муаллиф асарга лирик жиҳатдан тегишли бўлиши ҳам мумкин” тарзидаги Л.Гинзбург қарашлари билан асослайди. Яъни бунда муаллифнинг воқеликка лирик муносабати шеър ёки қўшиқлар, лирик чекиниш орқали ифода этилади. Асарда қаҳрамонлар хатти-ҳаракати орқали зиддиятлар, конфликт юзага чиқади. Қолаверса, шеърий драмада ремаркалар (ташқи олам ҳақидаги муаллифнинг фикр-мулоҳазалари) асар атмосфераси, саҳнадаги суҳбат оҳанги ва ритмига таъсир ўтказади9. Бунда драма учун танланган шеърий шаклнинг вазифалари аниқлаштирилган. Яъни шеърда лирик “мен” орқали воқеликка руҳий муносабат билдирилади. Бу муносабат драма таркибидан ўрин олган лирик кириш, лирик чекинишларда ўз ифодасини топади. Ташқи олам ҳақида ремарка орқали маълумот берилади.
Б.Алперс жаҳон адабиётшунослигида шеърий драманинг жанрий белгиларини кўрсатиб берди. Олимнинг фикрича, бу жанрда ҳар бир қаҳрамон "Алоҳида инсон, алоҳида шахс, қайсики маълум давр ижтимоий ҳаётидан олинмаган". Бунда қаҳрамоннинг ўзаро ички курашлари, бир-бирига мос келмайдиган характер жиҳатлари, орзудаги ва реал ҳаётдаги номутаносибликлар лирик жиҳатдан тасвирланади10. Демак, юқорида тилга олинган жиҳатлар шеърий драмада қаҳрамоннинг ички кечинмалари тасвирига кенг ўрин берилади.
Л.Пригожина А.С.Пушкиннинг “Борис Годунов” шеърий драмасини ўрганар экан, унда ҳам синтез жараёнлари кечганлигини таъкидлайди. Буни олима “уйғунлик услуби” деган термини билан атайди. Адабиётшуносликда бу уйғунлик эпик поэма ва шеърий драма хусусиятлари драманинг бирлашган кўриниши деб аташ ҳам урф бўлган. “Шеърий драма” аслида уч турнинг синтезидан таркиб топади. Қолаверса, олима синтез жараёни билан боғлиқ “прозанинг қадрсизланиши”, “лириканинг зарба олиши” терминларини қўллайди, объектив ва субъектив фикрни ёнма-ён қўяди11. Бунда олима “прозанинг қадрсизланиши” деганда шеърий шаклни назарда тутган бўлса, “лириканинг зарба олиши” деганда лиризмни назарда тутади.
Д.Катышеванинг фикрича, ХХ аср драматургиясидаги жанрий синтез жараёни фақат шеърий драмаларга хос эмас. Балки В.Маяковский, Г.Лорка, Апполинер, В.Незвала, П.Неруда поэзиясида ҳам кўзга ташланади12. Кўринадики, замонавий адабиётда жанр синтези бошқа турдаги асарларда ҳам кузатилган. Бироқ бу хусусият шеърий драмаларда ёрқин кузатилган.
Шу жиҳатдан олима жанр синтезини Европа ва рус театрини қиёсий ўрганиш жараёнида кузатади. Унинг таъкидлашича, қоришиқлиқ, аралаш жиҳатлар: фожиа ва юморнинг, ҳазил ва жиддийлик унсурлари инглиз адабиёти намуналарида, ҳатто рус халқ оғзаки ижодиётида ҳам учрайди13.
Рус олимаси Т.Власова эса шеърий драманинг янги ва ўзига хос жанр эканлигини таъкидлаган ҳолда, у, яъни шеър шаклидаги драма антик ва классик давр адабиётининг меросхўри деб ҳисоблайди. Олима ўз қарашларини П.Н.Сакулин фикрлари орқали тасдиқлайди. Яъни мазкур жанр романтизм давридан неоромантизм босқичига ўтган даврда юзага келган. Шу боис шеърий драмалар иккита асосий феноменга бўйсунади – ташқи жиҳатдан лирик феномен ва ички жиҳатдан драматик хусусият14. Бунда олима катта ҳажмли эпик характердаги асарларни шеърда ёзиш антик давр ва Уйғониш даври адабиётида адабий анъана бўлганлигига эътиборини қаратади.
Олиманинг фикрича, шеърий драма алоҳида адабий нутқ талаб қилади, “лирик мен” бу вазифани адо этади ва лирик жиҳатларни ўз ўрнида тўғри қўллай олишиниши инобатга олинади15. Бунда Т.Власова “алоҳида адабий нутқ” деганда ҳиссий тўйинтирилган шеърий шаклни назарда тутади.
Т.Власованинг жанр назариясига оид қуйидаги қарашлари ҳам эътиборни тортади ва айтиш мумкинки, шеърий драмага берилган таъриф, дейиш мумкин: “Шеърий драмалар янгича театр кўринишини яратди, энди театрлар поэтик, тушунарли ва томошабинга яқин жиҳатларга эга бўлди. Бу жанр биринчи ўринда маиший муаммоларни эмас, балки маънавий муаммоларни ёритишни қўйди. Афзалликни кўзимизга кўринадиган ҳаётни эмас, балки аслида бор дунёни кўрсатишга берди, бунда масалани четда турган муаллифнинг “мен” таҳлилларига қараб акс эттиради. Натижада аниқ даврга тааллуқли зиддиятлар вақт билмас зиддиятларга айланади, “муаллифнинг бадиий тўқимаси асосида баъзан зерикарли, аслида исёнкор туйғуларни юзага чиқаради”16. Кўринадики, шеърий драма асосида маънавий муаммолар ётиши, “лирик мен” образи, исёнкор туйғуларни ифода этиши кабилар шеърий драманинг спецификасини белгилаб беради.
Жанр назариясга оид юқоридаги талқинларга таяниб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
Биринчидан, адабий жанрлар системаси динамик характер касб этади. Яъни ҳар бир давр адабиётида қайсидир жанр пайдо бўлади ва замонлар ўтиши билан барқарорлашиб боради. Шеърий драма ҳам шундай жанрлар силсиласида туради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish