Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,78 Mb.
bet6/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация иши натижалари 6 та, жумладан, 3 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза кўринишида баён этилган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича 11 та илмий иш, жумладан, Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 2 та, хорижий журналда 2 та мақола чоп этилган.
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация 146 саҳифадан иборат бўлиб, кириш, уч асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган.

I БОБ. ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ШЕЪРИЙ ДРАМАНИНГ ШАКЛЛАНИШИ



    1. Жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида шеърий драмага оид илмий- назарий қарашлар тадқиқи

Адабий тур ва жанрлар муаммоси ҳамма даврларда адабиётшуносликнинг долзарб мавзуларидан бўлиб келган. Адабий тур деганда воқеликни бадиий ифодалаш усули тушунилади. Ҳозирги қадар адабиёт илмида воқеликни бадиий акс эттиришнинг уч мустақил тури фарқланади: эпик, лирик ва драматик тур. Бу турлар, ўз навбатида, жанрларга бўлинади. “Жанр французча сўз бўлиб, тур, жинс маъносини билдиради. Бадиий асарларнинг ўзига хос композицион қурилишга, бадиий тасвир принциплари ва воситаларига, баён усулларига, ҳаётий қамров имкониятларига кўра туркуми”дир4. Бинобарин, бадиий адабиётда ҳар бир жанр ўзининг шаклланиш асосларига эга. Адабиётшунос Д.Қуронов таъкидлаганидай: “Тарихий категория сифатида адабий жанрлар системаси муттасил ҳаракатда яшайди: янги жанрлар вужудга келади, такомиллашади, истеъмолдан чиқади; ҳар бир алоҳида жанрда ҳам муттасил сифат ўзгаришлари кузатилади, бадиий ижод амалиёти унинг шаклий ва мазмуний хусусиятларига муттасил ўзгартиришлар киритиб боради”5. Ҳақиқатан, адабиёт тарихининг деярли ҳамма босқичларида янги жанрлар пайдо бўлади. Шеърий драма ҳам янги жанр сифатида ўтган асрнинг бошлари ўзбек адабиётида бадиий воқеликка айланди. Бу жанр ўз спецификасига, табиатига, жанрий белгиларига эга бўлиб борди. Бу жанрий хусусиятда антик давр адабиёти, жаҳон адабиёти ва ўзбек мумтоз адабиётининг синтези сифатида ўзини намоён этди.


Шеърий драма жаҳон ва рус адабиётшунослигида атрофлича тадқиқ этилган. Хусусан, рус адабиётшунослигида Л.Садыкова-Грачева, Б.Алперс, А.К.Минакова, Ч.Добрев, Л.Г.Пригожина, О.К.Страшкова, О.В.Журчева, Т.О.Власова, Д.Н.Катышева тадқиқотлари, диссертация ва мақолалари мазкур жанр назариясига бағишланганлиги билан эътиборни тортади.
Рус олимаси Л.Садыкова-Грачева шеърий драмага хос хусусиятларни ўтган асрнинг 50-60 йиллари рус адабиётида яратилган асарлар мисолида очиб беради6.
Гончарова-Грабовская эса XIX аср охири ХХ аср бошлари рус драмаларига тўхталар экан, шу даврда ёзилган драмалар поэтикаси, модели, тузилиши, унда макон ва замон тасвири, яъни хронотоп масаласини таҳлил этади7. Шу таҳлиллар давомида олима А.Блок, С.Есенин асарларига мурожаат этади.
Д.Катышева драма назариясини ўрганар экан, унинг таркибида, композициясидан кечган ўзгаришларни очиб беради ва бевосита шеърий драма билан боғлиқ ҳолда жанр синтези масаласига тўхталади. Унинг фикрича, "Борис Годунов" асаридаги жанр синтези Пушкиннинг бошқа асарларидан тубдан фарқ қилади. Шоир бунда барча жанрлар, хусусан трагедия элементларидан унумли фойдаланган. Маълумки, бу янги жанр ҳақидаги назарий маълумотлар эндигина ривожлана бошлаган бўлиб, буни Пушкин мактубларидаги драма ҳақидаги фикрларидан ҳам билиб олиш мумкин8. Олима Пушкиннинг “Борис Годунов” шеърий драмасига хос синтезни трагедия эементлари билан боғлайди. Буни қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish