Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet10/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

2. Жаҳон адабиёти. Антик адабиётдаги катта ҳажмли асарларни шеърда ёзиш анъанаси XVI аср инглиз адабиётида ҳам давом этди. Бу жиҳатдан В.Шекспир, Ф.Шиллер асарлари эътиборли. Жумладан, Вильям Шекспирнинг драматик турга мансуб асарлари деярли шеърий шаклда битилган. “Гамлет”, “Отелло” асарларининг бадиий жозибаси шеърий нутқ билан боғлиқ. Қолаверса, бу шеърий шакл жаҳон адабиёти мавжуд вазнлар қонуниятларига ҳам мос келади. Шекспирдан сўнг немис адабиётида, аниқроғи, Фридрих Шиллер ижодида шеърий драмалар яратилгани маълум. Унинг “Макбет”, “Макр ва муҳаббат” асарлари шеърда ёзилган драматик асарларнинг мумтоз намуналаридир.
Рус адабиётида эса А.С.Пушкин, Ю.Лермонтов каби мумтозлар ижодида шеърий драма катта мавқе эгаллади. Юнон драмаларидаги анъанавийлик хусусияти драматург ижодида ўзига хос бадиий шаклда намоён бўлди. Бу қарашларни академик Иззат Султон фикрлари тасдиқлаб туради: “Жаҳон адабиёти тарихида шеърий шакл устунлик қилган даврлар бўлди. (Масалан, XV аср ўзбек адабиётида ғазал ва маснавий, Европада классицизм ижодий методи даврида шеърий драма ҳукмрон эди”36. Ҳақиқатан, Иззат Султон шеърий драманинг қадимийлигини таъкидлаган ҳолда, унинг генезисини ҳам антик давр адабиёти билан боғлайди.
Шулар асосида айтиш мумкинки, лиро-эпик тасвир асосида қурилган бу жанрдаги асарларда ҳар бир замоннинг ҳаёти муаммолари бош мавзуга айланди, тарих ва давр манзаралари акс этди. Драмада вақт ҳисси нуқтаи назаридан тасвирланаётган воқеалар кўз олдимизда ҳозир бўлиб тургандек, бўлиб ўтаётган воқеалардек намоён бўлади. Шу хусусияти билан драматик асарлар бошқа турдаги асарлардан фарқланиб туради.
ХХ асрда бу адабий анъана А.Блок, С.Есенин, М.Цветаева каби шоирлар томонидан муваффақиятли давом эттирилди. Рус адабиётида “шеърий драма”га синоним сифатида "поэтик драма" (“поэтическая драма”), “лирик драма” (“лирическая драма”, “стихотворная драма”) терминлари қўлланилади ва бунда драматик асарларнинг шеърий йўл билан ёзилганлигига ишора қилади. О.Журчеванинг ёзишича, ХХ асрда "лирик драмалар"нинг мукаммал вариантлари А.Блок, Н.Гумилёв, М.Цветаевалар томонидан яратилган. Бу асарлар ўша даврда "поэтик театр" ёки "шоирларнинг театри" асарлари сифатида баҳоланган. А.Арбузов ва А.Володинлар эса адабиётшуносликда 1980-йилларнинг "янги тўлқин" драматурглари номини олган37. Кўринадики, олима жанрнинг фанга кириб келиши ва термин сифатида барқарорлашувини ХХ аср бошлари рус адабиёти билан боғлайди ва терминнинг бундай номланиши уларнинг шеърий шаклда ёзилиши деб ҳисоблайди. У яна бир жиҳатни таъкидлаб ўтади: рус адабиётшунослигида “лирик драма” терминининг кириб келиши А.Блок номи билан боғлиқ38. Бу эса терминнинг илмий истеъмолга қўллана бошлаганини исботловчи илмий далилдир. Қолаверса, биринчи марта термин таърифи Россия Театр Энциклопедиясига киритилган. Унда "лирик драма" операнинг эскича аталиши сифатида баҳо берилган (бунда "лирик" сўзининг юнончада “куй” маъносини билдириши назарда тутилган)39. Демак, терминнинг театр соҳасида қўлланилиши ўтган асрнинг 60- йиллари билан боғлиқ.
Т.Власованинг ёзишича, маълум вақт оралиғида бу жанр ўзининг театр билан алоқасини узиб, адабиётшуносликнинг энг мураккаб жанрига айланди ва "Фақат ўқиш учун пьеса" деб атала бошланди. А. Блок бу жанрни драматик асарларга, "техника, тил ва пафоссиз" – умуман ҳаракатларсиз қалб изтиробларини чуқурроқ тасвирлашга ёрдам беради" дейди. ХIХ-ХХ аср оралиғидаги адабий эврилишлар мутлақо янгича – сюжет ва ҳаракатни шеърий шаклда тасвирловчи янги жанрни юзага чиқарди. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида "натуралистик" адабиётдан узоқда турувчи бутунлай янги "театр шоирлари"ни яратди40. Олима бунда шеърий драманинг жанр хусусиятини ҳам кўрсатиб беради. Биринчиси, А.Блок таъбири билан айтганда, “умуман ҳаракатларсиз қалб изтиробларини чуқурроқ тасвирлашга ёрдам бериши” жанр намуналарида лиризмнинг устуворлик қилишини асослайди. Иккинчиси, “сюжет ва ҳаракатни шеърий шаклда тасвирловчи янги жанр” дер экан олима, шеърий драмани ХIХ-ХХ аср оралиғидаги адабий эврилишлар маҳсули эканлигини таъкидлайдики, бу жанр намуналарининг сидирғасига (ремарка бундан мустасно) шеърда ёзилиши жанр белгиси эканлигини исботлаб туради. Шу хусусиятларидан келиб чиқиб, бизнингча, олима шеърий драмани “адабиётшуносликнинг энг мураккаб жанри” деб атайди.
Т.Власова шеърий драмаларнинг янгича театр кўринишини яратганлиги таъкидлар экан, ёзади: “Энди театрлар поэтик, тушунарли ва томошабинга яқин жиҳатларга эга бўлди. Мазкур жанр ўз олдига биринчи ўринда маиший мавзуларни эмас, балки маънавий муаммоларни ёритишни мақсад қилиб қўйди. Кўзимизга кўринадиган ҳаётни эмас, балки аслида бор дунёни кўрсатишга эътибор қаратди. Бунда масалани четда турган муаллифнинг "мен"лик таҳлилларига қараб акс эттиради. Натижада аниқ даврга тааллуқли зиддиятлар вақт билмас зиддиятларга айланади, муаллифнинг бадиий тўқимаси асосида баъзан зерикарли, аслида исёнкор туйғуларни юзага чиқаради”41. Кўринадики, олима шеърий драмага жанр табиатига хос қуйидаги жиҳатларни алоҳида таъкидлаган: 1. Бу жанрдаги асарларда маиший мавзулар эмас, маънавий муаммоларнинг қўйилиши. 3. Унда лирик “мен” муаллифнинг ўзи эканлиги. 3. Бадиий тўқима орқали лирик кечинма, исёнкор туйғуларни ифодалаш мумкинлиги.
О.Журчева ҳам жанр табиатига хос муҳим хусусиятни қуйидагича изоҳлайди: “Бунда қаҳрамоннинг ўзаро ички курашлари, бир-бирига мос келмайдиган характер жиҳатлари, орзудаги ва реал ҳаётдаги номутаносибликлар лирик жиҳатдан тасвирланади”42.
Академик Иззат Султон: “Лирик драма” термини эса, асар қаҳрамонлар муносабатларида мавжуд ҳиссий моментларга алоҳида урғу қилинганини кўрсатади” деб ёзади43. Демак, бунда лирик драма жанр табиатига хос воқеликка ҳиссий муносабат билдириш хусусиятига эътибор қаратилган.
Т.Власова драматик асарлар структурасини таҳлил қилар экан: “Драматик асарлар асрлар ўтиши билан умумийликдан хусусийликка қараб боради. Натижада сюжетнинг лириклашуви юзага келади” – дейди ва ўз қарашларини О.К.Страшкова фикрлари билан "янгича драма" 2 та таркибий қисм: шартлилик ва кайфиятдан иборат тарзида асослайди44. Ўзбек адабиётшунос олими Д.Қуронов қарашлари бу фикрларни яна бир карра тасдиқлаб туради: “Драматург асарда жонлантирмоқчи бўлган ҳаёт материалининг барча унсурларини ҳам саҳнада қайта яратиш имконияти мавжуд эмас. Шунга кўра, драматик асар аввалбошдан “шартлилик” касб этади. Яъни муаллиф мавжуд ижро имкониятларидан фойдаланган ҳолда айрим ишоралар орқали ўқувчи (томошабин) тасаввурида ўша “саҳнада қайта яратиш мумкин бўлмаган нарсалар”ни уйғотиши ва бу билан бевосита саҳнада жонлантирилиши мумкин бўлган воқеаларни тўлдириши зарур бўлади”45. Кўринадики, Д.Қуронов ҳам “шартлилик”ни драмага хос хусусият сифатида қайд этади.
Юқоридаги фикр ва қарашлар асосида шеърий драманинг жаҳон адабиётидаги генезиси, келиб чиқиш манбаларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish