Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Шеърий драманинг келиб чиқиши мумтоз адабиётдаги маснавий шаклида ёзилган асарлар билан боғлиқ



Download 0,78 Mb.
bet12/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Шеърий драманинг келиб чиқиши мумтоз адабиётдаги маснавий шаклида ёзилган асарлар билан боғлиқ. Чунки замонаивй адабиётдаги Фитратнинг “Шайтоннинг тангрига исёни”, Ҳ.Олимжоннинг “Муқанна”, Ойбекннинг “Маҳмуд Торобий”, М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди”, Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий”, Усмон Қўчқорнинг “Имом Бухорий” драмаларида маснавий шаклидан самарали фойдаланилган. Бу шеърий драмани замонавий достонга ҳам яқинлаштиради.
Маснавий – арабча сўз бўлиб, иккилик деган маънони билдиради. Шеърий терминологияда эса ҳар икки мисраси алоҳида-алоҳида қофияланиб борадиган (банди икки мисрадан тузиладиган) шеърлар маснавий – иккилик дейилади. Классик адабиётда сюжетли кичик шеърий асарлар ҳам, достонлар ҳам маснавий деб юритилади. Туркий адабиётда маснавий формаси биринчи марта Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асарида қўлланган. Навоий даврига келиб маснавий эпик шеъриятнинг асосий жанри бўлиб қолди”51. Бунда мумтоз адабиётдаги сюжетли кичик асарлар маснавий жанрида эмас, шаклида ёзилганлиги таъкидланган. Қолаверса, Навоийнинг “Хамса”, “Лисон ут-тайр” асарлари бошдан охир маснавий шаклида битилган. Чунки Алишер Навоий маснавий орқали воқеликни кенг ва батафсил, яъни эпик ифода этиш мумкинлигини инобатга олиб, ёзади:
...Лекин ул барчадин дағи хуби,
Бор дурур маснавийнинг услуби...
Маснавийким бурун дедим они,
Сўзда келди васиъ майдони52.
Бизнингча, шеърий драмаларнинг ҳам маснавийда ёзилганлиги воқеликни ўзига хос изчилликда эпик тасвирлаш имкониятларини яратган. Яъни драмага эпик руҳни олиб кирган.
“Месневи – арабча сўз бўлиб, “иккилик” дегани. Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари поэзиясидаги шеърий шакллардан бири. Маснавийнинг ҳар бир банди (а-а, б-б, в-в каби) ўзаро қофияланувчи икки мисрадан иборат бўлади.
Маснавий ўзининг ҳажми жиҳатидан ҳам, конкрет вазн жиҳатидан ҳам чегараланмаганлиги учун Шарқда эпик асарларда кенг қўлланилган. Шарқ адабиётидаги хамсачилик анъанаси, умуман, достоннавислик фақат маснавий шакли билан боғлиқдир.Шунинг учун классик адабиётшуносликда маснавий термини достон маъносида ҳам қўлланилади”53. Бунда ҳам маснавий достончилик анъаналарига боғлиқлиги таъкидланган. Достоннинг синкретик хусусияти инобатга олинса, шеърий драмалар илдизини ҳам маснавий боғлаш тўғри бўлади.
“Маснавий шакли катта лирик-эпик асарга ҳам ўнғай, шакли содда, ҳашамсиз. Маснавийнинг фольклордаги илдизлари узоқ, дастлаб Яссавийда учрайди. Навоий маснавийни қулай деб мақтади. Бу шакл, хусусан, эпос учун бопдир. Маснавийда янги ўй ва туйғулар равон куйланди”54. Шеърий драма ҳам лиро эпик характер касб этганидан, замонавий шоирлар асарларининг аксарияти маснавийда ва бармоқ вазнида битилганлигини кузатиш мумкин. Бунда анъанавийлик бор. Сабаби, маснавийни бармоққа солиш Яссавий ҳикматларида қўлланилган. Қолаверса, мазкур шакл драмага эпиклик руҳини олиб киради ва воқеликни бадиий изчилликда, ўзига хос хронологияда ифода этишга кўмаклашади. Шунинг учун бўлса керак, адабиётшунос Д.Қуронов ҳам мазкур шеърий шаклнинг эпик шеърият учун қулай эканлигини қуйидагича ифода этади: “Маснавий – (иккилик) иккита ўзаро қофияланган мисралардан таркиб топувчи банд тури, шундай бандлардан таркиб топувчи шеърий асар; шеър шакли. Мисраларнинг ўзаро қофияланиши (аа, бб, сс, dd каби). Маснавийни воқеалар баёни учун жуда қулай шаклга айлантиради. Шунинг учун ҳам Шарқ адабиётида воқеабанд шеърлар ва достонлар, асосан, маснавий шаклида яратилган бўлиб, улар бирдек маснавий деб юритилаверган”55. Юқоридаги қарашлар шеърий драманинг келиб чиқишини маснавий шакли билан ҳам боғлиқлиги аёнлашади.
Кўринадики, ХХ аср бошларида бадиий воқеликка айланган шеърий драма, аввало, янги жанр, шу билан бирга, Ғарб ва Шарқ адабий анъаналари синтези маҳсули сифатида муҳим аҳамият касб этди. Фитрат, Усмон Носир ижодида юз кўрсатган мазкур жанр намуналари сидирғасига шеърда ёзилиши, диалог ва монологлардан тузилиши, лиро- эпик тасвир асосига қурилиши сингари жиҳатлар билан синкретик мазмунга эга бўлди.
ХХ аср ўзбек адабиётида ўндан ортиқ шеърий драмалар дунё юзини кўрди. Мазкур жанрдаги асарлар Фитрат, Усмон Носир ижодида шаклланган бўлса, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Иззат Султон, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Усмон Қўчқор, Иқбол Мирзо сингари замонавий шоирлар ижодида бадиий такомил топди.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish