Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet11/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Биринчидан, шеърий драма антик адабиёт бағрида юзага келган. Эсхил трагедиялари, Софоклнинг Эдип ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилган асарлари “Эдип шоҳ”, “Эдип Колонда” ва “Антигона” асарлари шеърий шаклнинг бадиий қудратини намоён этиб туради.
Иккинчидан, шеърий шакл орқали юнон ижодкорлари бутун бошли романда берилиши бўлган мумкин бўлган кенг қамровли воқеаларни ифодалашга эришганлар.
Учинчидан, антик адабиётдаги катта ҳажмли асарларни шеърда ёзиш анъанаси Уйғониш даври инглиз адабиётида ҳам давом этди. Вильям Шекспирнинг драматик турга мансуб асарлари бадиий жозибаси шеърий нутқ билан боғлиқ ҳолда намоён бўлган.
Тўртинчидан, В.Шекспирдан сўнг немис адабиётининг таниқлди намояндаси Фридрих Шиллер “Макбет”, “Макр ва муҳаббат” асарларини шеърда ёзган. Бу ҳам жанр тадрижийлигини кўрсатиб туради.
Бешинчидан, рус адабиётида эса А.С.Пушкин, Ю.Лермонтов каби мумтозлар ижодида шеърий драма катта мавқе эгаллади. ХХ асрда бу адабий анъана А.Блок, С.Есенин, М.Цветаева каби шоирлар томонидан муваффақиятли давом эттирилди.
Олтинчидан, рус адабиётида “шеърий драма”га синоним сифатида "поэтик драма" (“поэтическая драма”, “стихотворная драма”), “лирик драма” (“лирическая драма”) терминлари пайдо бўлдики, бу янги жанр юзага келганлигини кўрсатиб туради.
Еттинчидан, ХIХ-ХХ аср оралиғидаги адабий эврилишлар маҳсули сифатида шеърий драманинг специфик хусусиятлари: жанр намуналарининг сидирғасига (ремарка бундан мустасно) шеърда ёзилиши; лиризмнинг устуворлик қилиши, улар асосига маънавий муаммоларнинг қўйилиши; лирик “мен” муаллифнинг ўзи эканлиг; бадиий тўқима орқали лирик кечинма, исёнкор туйғуларни ифодалаш мумкинлиги; воқеликка ҳиссий муносабат билдиришнинг устунлиги сингариларда намоён бўлганлиги кузатилади.
Ўзбек адабиётида шеърий драма генезиси Шарқ, аниқроғи, мумтоз адабиётга бориб туташади. Хусусан, мунозара жанридаги ва маснавий шаклида ёзилган асарлар мисолида мулоҳазаларимизни асослашга ҳаракат қиламиз.
Адабиётшунослик луғатлари, энциклопедиялар ва адабий жанрлар тадқиқига бағишланган ишларда мунозаранинг специфик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, “Ўзбек классик жанрлари” китобида шундай таъриф берилган: “Мунозара – тортишув, фикр олишув маъноларини билдиради. Мунозарада турли нарса, ҳодиса, тушунча, ҳолат ва бошқалар конфликтга киришади. Образлар кўпинча рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар. Ўзбек ёзма адабиётида бу жанр XIV аср охири ва XV асрнинг биринчи ярмидан тараққий қилди”. Мисол сифатида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Мевалар мунозараси”, Султон Жўранинг “Тиниш белгилар мажлиси” шеърий мунозаралари келтирилади46. Демак, мазкур таърифдаги мунозаранинг тортишув асосига қурилиши шеърий драма жанри табиатини белгилаб беради.
Н.Ҳотамов ва Б.Саримсоқовлар мунозаранинг учта жиҳатини таъкидлайдилар:1. Айтишув, баҳслашув тарзида ёзилиши. 2. Назмда ҳам, насрда ҳам битилиши. 3. Мумтоз адабиётдаги мунозараларнинг кўпроқ мажозий образларга асосланиши. 4. Унинг баъзан катта эпик асар тўқимасида келиши47. Бунда ҳам шеърий драмага хос хусусият баҳслашув тарзида ёзилиши ва назмда ҳам битилиши билан боғлиқ ҳолда намоён бўлган. “Адабий турлар ва жанрлар” китобида мунозара “айтишув” деб берилган: “Бу жанрда ёзилган асар ҳам поэзия, мусиқа ва хонандалик билан боғлиқ”. Бу жанр жаҳон мусиқасидаги “дуэт” билан боғланган ва айтишувга асосланишига урғу берилган. Бу жанр намуналарига ХХ аср адабиётидан мисоллар келтирилган48. “Айтишув” мунозарага синоним сифатида қўлланилган. Иззат Султон бу ҳақда ёзади: “Ўзбек классик адабиётида “мунозара” номли поэтик жанр борки, у ҳам нуқул диалогик шаклдан фойдаланади. Диалогик шакл лирик поэзияда ҳам ҳамма замонларда фойдаланиб келинган бир шаклдир”49. Академик олим қарашлари эса шеърий драма асоси мунозарага бориб туташишини яққол тасдиқлайди. Диалогик шаклнинг мумтоз адабиётда мунозара жанрида кўпроқ қўлланилганлиги мазкур қарашнинг илмий ҳақиқатга яқинлигини исботлаб туради.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да мунозарага қуйидагича таъриф берилади: “1) баҳс, фикрлар тортишуви; 2) мумтоз адабиётда кенг тарқалган жанр. Фикрлар кураши шаклида ёзилган бадиий асар. Мунозарада турли нарса, ходиса, тушунча, ҳолат ва бошқа конфликтга киришади. Образлар кўпинча рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар. Мунозаранинг ҳиссадан ҳисса чиқариш ёки муаллифнинг муайян масала ҳақидаги хулосаси билан тугалланган шакллари ҳам бўлади. Асади Тусийнинг (11-аср) "Кеча ва кундуз мунозараси", "Найза ва ёй мунозараси", Амирийнинг "Банг ва Чоғир орасидаги мунозара" (15-аср), Яқиний "Оқ ва ёй орасидаги мунозара" (15-аср). Фузулийнинг "Бангу бода", "Сиҳат ва мараз" асарлари мунозаранинг намуналаридир. Ҳозирги замон ўзбек шеъриятида ҳам бу жанрда асарлар яратилган (Султон Жўра, "Тиниш белгилар мажлиси")”50.
Юқоридаги таърифларга асосланиб, мунозарада шеърий драмага хос қуйидаги жиҳатлар намоён бўлганлигини таъкидлаш керак бўлади:
1. Мунозараларнинг, асосан, шеърда ёзилиши.
2. Айтишув, диалогга асосланиши. Бинобарин, мунозарага хос шеърий савол-жавоб хусусиятидан келиб чиқилса, диалог асосида тортишув ётиши аёнлашади.
Демак, шеърий драмада ҳам қаҳрамонларнинг диалогларида конфликт, зиддият ётади. Чунки тортишув моҳиятан айнан конфликтга мос келади. Зеро, И.Султон тўғри таъкидлаганидай, диалогик шаклнинг лирик поэзияда ҳамма замонларда фойдаланиб келинганлиги ҳам шеърий драманинг генезиси мумтоз шеъриятдаги мунозара билан алоқадорлигини кўрсатиб туради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish