Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Шеърий драмада замонавийлик



Download 0,78 Mb.
bet19/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

2.3. Шеърий драмада замонавийлик

Драматургия жанрларида ижод қилиш янги ўзбек адабиёти илк босқичининг новаторлик хусусиятини белгилаб беради. Жумладан, бу турнинг илк намуналари Фитрат, Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Ҳамза сингари адиблар томонидан ёзилганлиги маълум. Таъкидлаш керакки, дастлабки ўзбек драмаларининг анъанавий хусусияти шундаки, Фитрат, У.Носир сингари шоирлар жаҳон адабиётининг бадиий-эстетик тажрибаларига таяниб, ўз асарларини шеърий шаклда яратдилар. Жумладан, Фитратнинг “Шайтоннинг тангрига исёни”, Усмон Носирнинг “Атлас” асарлари бу жиҳатдан муваффақият қозонган шеърий драмалардир.


ХХ аср адабиётида яратилган шеърий драмалар назардан ўтказилса, тарихий мавзу талқини замонавий воқелик тасвиридан устунлик қилганлиги кузатилади. Шунга қарамай, замондошларимизнинг ҳаёти, фикр-ўйлари ва қалб кечинмалари ифода этилган шеърий драма намуналари яратилди. Бу жиҳатдан У.Носирнинг “Атлас”, Э.Воҳидовнинг “Истанбул фожиаси” асарлари алоҳида аҳамият касб этади.
Маълумки, Усмон Носир шеърияти ХХ аср ўзбек адабиётининг ёрқин саҳифасини ташкил этади. У қисқа ижодий умри давомида такрорланмас асарлар яратишга улгурди. У ўзбек адабиётига янги оҳанг, янги руҳ, янги образлар олиб кирди. Асарларидаги фикр ва туйғулар содда, равонлиги билан эътиборга молик. Пок севги, муҳаббат куйланган, ўтган асрнинг 30-йиллари ёшлари ҳаёти тасвирланган “Атлас” шеърий драмаси 1933 йилда ёзилган. Асарда Атлас ва Орзуманд исмли олийгоҳ талабаларининг бир-бирига бўлган муҳаббати, ёшлик кечинмалари, бу йўлдаги хатолар ўз ифодасини топган. Энг муҳими, драма мағзига ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлиги ғояси сингдирилган.
Шеърий драма ўн бир кўринишдан иборат. Биринчи саҳна Орзуманд билан Атласнинг бир-бирига севги изҳор қилиши билан бошланади. Улар барча севишган ёшлар каби жуда бахтли, тақдирдан миннатдор.
Фан агар топширса элчилик,
Учардим шу баланд фазога.
Кўрардим қайси бир сайёра
Оламда бахтлидир бизчалик!89
Шу ўринда унутмаслик керакки, ҳар бир ижодкор ўз даврининг фарзанди. Усмон Носирдай истеъдоди шоир ҳам собиқ тузумнинг пуч ғояларига маълум бир вақт ишонди. Шу руҳ асарга сингганлиги юқоридаги сатрларда кўриниб туради. Халқимизнинг асл ўғлонлари қатағонга учраган ўша машъум йилларда ёшларнинг бундай “бахт”ни туйиши, албатта, ҳайратланарли. Бироқ драманинг муҳим жиҳати, муҳаббатга тўла қалб изҳорларининг лирик усулда китобхонга етказилиши билан боғлиқ.
Асар олий мактаб ҳаёти ифода этилган. Унда тасвирланишича, Атлас ва Орзуманд имтиҳонларга тайёрланиб ўтиришганида, аудиторияга профессор кириб келади. У ёшларга ҳавас билан боқади. Профессор кўзи олдига ўз ёшлиги гавдаланади. Драматург ҳаётнинг нақадар гўзаллигини, севгидек пок туйғуларни профессор сўзлари орқали ифодалайди:
Нақадар шириндир – тотлидир ҳаёт
Ёшлик, у баҳорги япроқдир, сабий
Бахтлилар... ишлари тоқату сабот
Бахтлилар тоғларнинг бургути каби!90
Худди шу пайтда, яъни Атласга профессор Семён Николаевич ўзининг ёшлигини, севгисини сўзлаб бераётган лаҳзаларда Орзуманд кириб келади ва бу суҳбатни нотўғри тушунади. У профессор Атласни севиб қолган, деган хаёлга боради ва рашк отига минади. Бу туйғу унинг кўзларини кўр қилиб қўяди. Натижада профессорнинг ҳар бир ҳаракатида ўзига нисбатан ноҳақликни ҳис этади. Ҳар гал Атлас билан профессорнинг бирга суҳбат қураётганини кўрганда қалбидаги рашк туйғуси янада оловланади. У нотўғри хаёлларга бориб, Атласдан аразлайди. Шундай кезларда яқинда келган доцент Нозим Камолов ҳам уларнинг севгисига раҳна солади. Орзуманднинг қизиққонлиги, ёшлик нодонликлари ҳақиқатни кўришига монеълик қилади. У отаси тенги профессорнинг ёшларга, талабаларга меҳри беғаразлигини тушунмайди. Орзуманд билан Атласнинг ўртасидаги тушунмовчиликдан фойдаланган доцент Нозим Камолов эса қизни аврашга ўтади. Таъкидлаш керакки, ушбу драмани ёзган пайтда Усмон Носирнинг ўзи ҳам асар қаҳрамонларидек талаба, навқирон 21 ёшда эди. Шу ёшдаги жўшқинлик, муҳаббат дардининг қувончу изтиробларини у ўз бошидан ўтказган, албатта. Ёшлардаги ғўрлик, ишонувчанлик, мавжуд воқеликка тўғри баҳо бера олмаслик ҳаётнинг издан чиқишига, хатолар қилишга олиб келади.
Асар воқеалари туйғулар курашида давом этади. Бинобарин, Нозим Атласни ширин сўзлар билан алдаётган вақтда унинг Орзумандга нисбатан муҳаббатини, илиқ муносабатини биларди. Шунга қарамай, у қизни ўз тузоғига илинтиришга ҳаракат қилади. Нозим бир ўринда ўз хатти-ҳаракатларига ўзи баҳо бериб: “Сайёдда макр бўлмаса, домига ов илинармиди? Сен, фақат ва фақат нафснинг моли эдинг. Мен сендан бошқа нарса изламадим”, – дейди91. Бундан кўринадики, Нозим покиза муҳаббат кишиси эмас, у макр йўли билан қизнинг қалбини “забт” этмоқчи бўлган “сайёддир”. У ўзини доно кўрсатиб, Атласга буюк кишиларнинг муҳаббат ҳақидаги сўзларини келтиради ва шу йўл билан ўз “севгиси”га ишонтиришга ҳаракат қилади. Натижада Орзуманд жаҳл устида Атласдан узоқлаша бошлайди. Атлас ҳам асарда ўта содда, оддий талаба қиз сифатида тасвирланган. У Орзуманддаги ўзгаришларни сезмайди ҳам. Атлас профессорга нисбатан самимий устоз-шогирдчилик муносабатини давом эттиради. Жаҳл отига минган Орзуманд маърузалардан бирида профессорнинг сўзларидан хато топиб, уни уялтиради. Бундан барча талабалар ҳайрон бўлишади, Атлас Орзуманддан хафа бўлади. Шундан сўнг унда иккиланиш пайдо бўлади, Орзуманддан кўнгли қолади. Натижада севгига ишонмай қўяди.
Шу тарзда асардаги кейинги воқеалар ўз хатолари туфайли туйғулари, орзуларининг саробга айланган Орзуманднинг руҳиятидаги тушкунлик ҳолатлари тасвир этилади. Усмон Носир ўз қаҳрамонини Орзуманд деб ном танлаши ҳам бежиз эмас: у орзу қилади, шу орзу билан яшайди, бироқ ноўрин рашки, ишончсизлиги туфайли муҳаббатини йўқотади ва тушкун лаҳзаларни бошидан кечиради. У ҳақиқатни кеч англайди. Яъни аслида Атласни йўлдан урган Нозим эканлигини билгач, афсус чекади, профессорга қилган нотўғри муомаласидан уялади. Орзуманднинг севгисидан айрилган лаҳзалардаги қалб изтиробларини, афсус ва надоматларини монолог орқали акс эттиради:
Эҳ... Қалбим, йиғлаган қон қора қақшаб,
Эҳ, ширин дамингни азасин тутгин
Кўз ёшим айлансин юрак қонига,
Эй, умр, қайғургил, лахта қон ютгин 92.
Бу муҳаббатни қадрига етмаган қалб изҳорларидир. Усмон Носир иқтидори юқоридаги мисраларда ҳам намоён бўлган. Шоир лирик қаҳрамоннинг эзгин кайфиятини аллитерация (“Қалбим, йиғлаган қон қора қақшаб) орқали таъсирчан ифода этган.
Асарда совуқ урушга нафрат туйғулари ҳам акс этган. Профессор бир кўзи ожиз кампирнинг ҳаётининг устуни – яккаю агона ўғлини фронтга жўнатгани ҳақидаги ҳикояни келтиради: бир онаизорнинг ўғли урушга кетади, бироқ ундан бирор хабар келмайди. Кампир бечора ўғлининг фироқида адо бўлади. “Эсласанг, оналар болаларини, болалар оналарини, эрлар хотинларини, хотинлар эрларини йўқотадилар. Бу ҳам севги. Аммо севгиларининг ҳижрони тун бўлмади. Ҳозир улардан сўрасанг йиғламай-нетмай, сенга бутун тарихни айтиб берадилар. Чунки улар биладиларки, шу билан кенг, ялпи ижодий ҳаёт қуриш дарвозасини очдилар”93. Шоир инсонларга муҳаббатнинг бемисл туйғу эканлигини юқоридаги фикрлари орқали теран тушунтириб беради.
Драманинг замонавийлиги – Орзуманд, Атлас, Нозим сингари ёшлар ҳаётида юқоридаги каби воқеалар ҳамма даврда кузатилиши билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Бинобарин, севги йўлида муваффақиятсизликка учраш бу ҳаёт тугади, дегани эмас. Инсоният тарихида Данте, Бетховен деган машҳур кишилар ҳам муҳаббатда муваффақиятсиз бўлишганлиги маълум. Аммо Дантенинг шеърларини, Бетховен яратган куйларни миллионлаб бахтли муҳаббат эгалари ўқишади, тинглашади.
“Ўз баҳорини йўқотган бечора капалак” Атлас Нозимга алданиб, ундан на севги, на меҳр-оқибат кўради. Асарда Нозимга ўхшаганлар ўз нафсининг қули, беқарор ошиқ сифатида намоён бўлади. Унинг номардлиги шундаки, Атласга рисоладагидек уйланмайди, бунинг устига, қизнинг номусини ҳам поймол этади. У ўз мақсадига эришгандан сўнг Атласга эътибор бермай қўяди. Ҳатто қиз Нозимнинг онаси томонидан ҳам таҳқирланади. Шундан сўнг Атлас бу хонадондан чиқиб кетади. У ўз хатоларини англагач, бошини эгиб Орзуманд ҳузурига боради. Орзуманд гарчи рашки туфайли хатоларга йўл қўйган бўлса ҳам, унда мардлик, олижаноблик фазилатлари мужассам эди. Шунинг учун ҳам у Атласни кечиради, фарзандини ўз боласидай қабул қилишини айтади. Яшашдан умидини узган ҳар иккала ёш учун ҳаёт энди бошланади. Драмада бу руҳий ҳолатлар табиат тасвири билан уйғунликда ремаркада берилади: “Кеча. Шамол, бўрон. Кучли ёмғир. Чақмоқ”94.
Усмон Носир келажак ҳақидаги орзуларини профессор сўзлари орқали баён этади: “Боражак жамиятимиз одамнинг бутун ҳислари ва хусусиятларининг гуллаш давридир”95. Бу фикрлар, халқимизга тўкин ҳаёти ваъда қилган, бироқ асоси пуч бўлган собиқ тузумга ишонган инсонинг қалб изҳорларидир, аслида. Айтиш мумкинки, зоҳиран қараганда, шоир ёшлар ҳаётини мавзу қилиб олган бўлса-да, унинг ботинида юқоридаги каби давр фожиаларини англаш ва унга киноявий муносабат билдириш руҳи устуворлик қилади. Чунки шоирнинг ўзи кейинчалик бу тузумдан бениҳоя озор чекди ва унга бўлган озгина озгина ишончи ва умидлари сўнгани маълум.
Умуман олганда, шеърий драмадаги воқеалар асосида ёшлар ҳаёти ётади. Уларнинг талабалик даври ҳаёти, муҳаббат ва изтироблари лиризм уйғунлигида китобхонга етказилади. Бу асар мавзуси ва мазмуни жиҳатидан Ҳ.Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” достони воқеаларига ҳамоҳанг жаранглайди.
Ўзбек драматургиясида Улуғ Ватан уруши, унинг халқ бошига солган кулфатлари бадиий акс эттирилган асарлар талайгина. Шу даврда халқ бошига тушган кўргуликлар ўзига хос йўсинда бадиий акс эттирилган асарлар орасида “Истанбул фожиаси” шеърий драмаси ажралиб туради. Бир қарашда асар тарихий мазмун касб этгандай туюлади. Аслида уруш келтириб чиқарган бугуннинг фожиалари акс этган.
Бу асар жанрини белгилашда адабиётшунослигимизда хилма-хиллик кўзга ташланади. Бир қатор адабиётшунослар уни драматик достон дейишса, бошқа бирлари шеърий драма, дея аташади. Шоирнинг ўзи ҳам асарни шеърий драмалар қаторига қўшган. Академик Б.Назаров “Истанбул фожиаси”ни адабиётимиз ва саҳнамизнинг кўрки бўлишга муносиб асарлардан бири эканлигини таъкидлаб, ёзади: “Бу ерда гап ўткир сюжет, кескин ва қизиқарли воқеалар, коллизиялар асосига қурилганидагина эмас, албатта. “Истанбул фожиаси”нинг асосий қиммати иккинчи жаҳон муҳорабаси ўзбек кишисининг ҳам тақдирида, қалбида қолдирган асоратлар негизи уруш даҳшати ва ваҳшатидан ташқари, шўро тузуми шароитида, мафкурасида, Инсон ва унинг иймонига бўлган муносабатида экани теран бадиий очиб берилганида. Бу сиёсатнинг тинчлик замонларида ҳам давом этган кўринишлари жамият равнақи ва инсон қалби хўрланиши эмас, хорланишига нечоғлик таъсир этганини ўткир пафос билан ўзига хос поэтик-драматик йўсинда фош этилганида”96. Кўринадики, адабиётшунос шоирнинг ғоявий-бадиий концепциясини тўғри белгилаб, унда драмага хос хусусиятларнинг устунлик қилишини кўрсатган.
Шоирнинг мазкур драмасини ўрганган адабиётшунос М.Ҳошимова ёзади: “Истанбул фожиаси”да ҳаётнинг шафқатсиз ҳақиқатига дуч келамиз. “Истанбул фожиаси” – давр тўзонлари, ҳаёт чигалликлари ичра чангиб, нохуш тўлқинлар исканжасига тушиб қолган, адашган, аммо кечикиб бўлса-да, хатосини англаган одамлар фожиаси. Драмада қаҳрамонлар қисмати замоннинг муҳим тарихий-ижтимоий воқеа-ҳодисалари – Иккинчи жаҳон уруши, урушдан кейинги даврда дунёда юзага келган кескин зиддиятлар, мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги муаммолар билан боғлиқ ҳолда талқин этилади”97. Кўринадики, асарда тасвирланган бугуннинг муаммолари уруш йиллари воқелиги билан чамбарчас боғланган. Бу асарда шоирнинг “Нидо” достонидаги каби урушнинг “энг бахтсиз қурбони, тирик қурбони” Искандар фожиаси қаламга олинади.
Искандарни уруш қилди тирик хароба,
Харобаки, тиклаб бўлмас... уруш бўлмаса
Балки у ҳам ўз бахтини топиб кетарди98.
Драмада, асосан, уч образ – Жалол, Саодат, Искандар кабилар ҳаракат қилишади. Уларнинг ғоят мураккаб саргузашти асар воқеалари тизмасини ташкил қилади. Асар ғояси ана шу қаҳрамонларнинг фаолиятлари, хатти-ҳаракатлари, диалог ва монологларига жуда моҳирлик билан сингдириб юборилган. Искандарнинг ватангадога айланиши, “бир хазон япроғи”дек “тақдир шамоли” туфайли ўз боғидан йироқларга учиб кетишига ҳам манфур Гитлер бошлаган уруш сабабчидир. Яна бир сабаб – севган ёри билан акасининг хиёнати, уларга нисбатан қалбида сақлаган бир умрлик адовати, гинаси. Искандар Саодат билан акаси Жалолнинг унга нисбатан қилган адолатсизликларини ҳазм қила олмани учун ҳам шунча йиллар Ватанга қайта олмаган.
Асли уйдан кетганида у юрагида кек
Муштумдек қор эди гўё. Умр йўлида
Юмалата-юмалата тоғдек қилибди,
Тоғдек қилиб кек остида ўзи қолибди,
Энди унинг юртга қайтиб бериши қийин99.
Драмада поклик билан нопоклик, тўғрилик билан эгрилик, ҳалоллик билан кўзбўямачилик, адолат билан адолатсизлик, самимийлик билан носамимийлик ўртасидаги кескин тафовут ва кураш ҳозирги давр талаблари асосида ёрқин акс эттирилган. Ундаги образлар ҳақиқатга интиладиган, ватанпарвар инсонлар. Жалолнинг ўз хато-камчиликларини англаб етиши унинг сўзларида, иқрорларида кўринади:
Искандарга, бош эгиб бор юртингга; дедим,
Мана ўзим юртга бошни эгиб бораман.
Кечир, Ватан, шуҳратпараст эканман, кечир.
Искандар – оқ, мен олдингда юзи қораман.
Ғариб юртда у хоинмас, инондим, билдим,
Мен бағрингда яшаб туриб нонкўрлик қилдим100.
Драмада 30-60-йилларда яратилган асарларга хос жиҳатлар кўзга ташланади. Бундай анъанавий ёндашув асарда ўзига хос сюжетни вужудга келтирган. Оға-ини севги туфайли бир-бирига рақиб бўлиб қолган – олғир оға ўз иниси кўнгил қўйган қизни йўлдан оздириб, унинг васлига эришиб бахтиёр бўлади, иниси эса ҳижрон, фироқ алангасида ўртаниб, ватангадоликда юради. Мазкур воқеалар асар моҳиятининг очилишида асос вазифасини ўтаган.
Искандар юрагига тушган биринчи дард – акаси Жалолнинг ўз севгилиси Саодатга уйланишидан бошланади. Аламига чидай олмаган Искандар кўнгиллилар қаторида фронтга жўнайди, жанггоҳларда мардлик намуналарини кўрсатади, командирлари, қуролдошлари ҳурматини қозонади, душман танкларини мажақлашда фидойилик қилади. Бу қаҳрамонликларни кўрсатишда унга кучли муҳаббат ҳамда алам туртки бўлади.
Сен билмайсан, мен ўшанда жангга кетаркан,
Юрагимга алам ўша ўтин солиб кетганман.
Ўша ўтни тиғ учида олиб ўтганман.
Шу ўт билан тикка бордим найзабозликка,
Ёнаётган биноларга ўзимни урдим.
Қаҳрамонлик қидирмадим, ўлим қидирдим.
Лекин афсус... Ажал деган ит экан асли,
Қочсанг қувар экан, қувсанг қочавераркан101.
Бир тасодиф туфайли ҳушидан кетиб, душман қўлига асир тушади. Қуролдошлари, командири уни ўлган ҳисоблаб, уйига “қора хат” юборишади. У эса кўп йиллар Ватан меҳрига зор ва хор бўлиб, чет элларда сарсон-саргардонликда ҳаёт кечиради. Ватанга бўлган муҳаббати, мусофирлик қисмати уни қанчалик азоблаганини Жалол билан бўлган суҳбатларида баён этади:
Ватан, мени тупроғингдан бенасиб этма,
Заррин хатли сағаналар менга керакмас,
Оқ мармардан поғоналар менга керакмас,
Менга фақат бир қулоч ер берсанг, кифоя102.
Искандар душман лагеридан қочиб, тақдир тақозоси билан Истанбулга келиб қолади. Ака-ука Жалол ва Искандар тасодифан Истанбулда учрашиб қоладилар. Ака шўровий Ўзбекистондан келган машҳур киши – колхоз раиси. Ука урушда жасорат кўрсатиб, ҳушсизликда асирга тушган, чексиз қийноқлардан омон ўтиб, Туркияга келиб қолган бир муҳожир. Она Ватандагилар эса, унинг тириклигидан бехабар. Ҳатто у яшаган қишлоқ Искандаробод деб аталадиган бўлган. Уканинг шуҳрати аканинг колхоз раиси сифатида шон-шавкатларга буркалишига сабаб бўлади.
“Истанбул фожиаси” – бадиий етук асар. Унда уруш ва инсон қалби, иймон, виждон муаммоларининг бадиий талқинида Эркин Воҳидов ўзбек адабиётидаги янги бир ҳақиқатни айтишга журъат этади. Шу вақтгача ёзилган асарларнинг барчаси ёки аксарида урушга кетган қаҳрамон ким ёки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, албатта, фақат ватанпарвар, фақат тузум фидоийси сифатида тасвирланар эди. Асарга хос шу муҳим хусусиятни тўғри ва теран англаган академик Б.Назаров ёзади: “Тўғри, қаҳрамон ҳаракат қилаётган давр учун бунда кўп ҳам ғайритабиийлик йўқдир. Бироқ бундай ҳолат қаҳрамон характерини муайян бир хилликка олиб келиши ва айниқса, айрим шахсларнинг, ҳатто бу масалага муносабатидаги турли-туманликни, жонлиликни, демакки, ҳаётийликни эътиборга олмасликдир. Ахир феъли, табиати, тақдири, дарди турлича бўлган инсоннинг урушга ҳам муносабати худди ҳаётнинг ўзидагидек ҳар хил ранг-баранг бўлмайдими. Шу масала нуқтаи назаридан Эркин Воҳидов “Истанбул фожиаси”нинг бош қаҳрамони Искандар қиёфасида ўзбек адабиётида янги образ олиб кирди, дейиш мумкин”103.
Аслида китобхон асар воқеалари давомида Искандарнинг қисмати шу ҳолга келиб қолишида ундаги қўрқоқлик, жасоратнинг етишмаслигини сабаб деб ўйлайди. У акаси Жалолга нисбатан юрагида кек сақлайди. Жалолнинг эса укасини учратганида қалбидан ўтказган изтироблари, руҳий ҳолати, бир кунлик учрашувда ҳаётини қайтадан сарҳисоб қилиши, виждони олдида жавоб бериши, пушаймонлик, шуҳратпарастликка берилгани унинг ўз тилидан таъсирли қилиб ифодаланган:
Мен бу кеча бир лаҳза ҳам ухлаганим йўқ,
Искандарнинг узоқ йиллар чеккан дардини
Бир кечада юрагимдан кечирдим бугун.
Бу ерда мен ўлиб кетган укам биланмас,
Ўлиб кетган виждон билан учрашиб қолдим.
Сен билмайсан, анча-мунча гуноҳларим бор104.
Искандар ҳам бошқа тенгқурлари қатори фронтга Ватан фидоийси сифатида кетиши мумкин эди. Бироқ унинг тақдири ўзгалардан бошқача бўлгани боис бу масалага қараши ҳам ўзгача эди. Шунинг учун Искандарни ватанпарварликдан маҳрум киши деб эмас, дарди ва тақдири ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиқувчи ҳаётий қаҳрамон сифатида талқин этиш тўғри бўлади.
Демак, шоир асарни “Истанбул фожиаси” деб номлаш билан фақат Искандарнинг фожиали қисматини назарда тутган эмас. Бу фожиалар уч йўналишга эга: уруш, шахс, жамият фожиаси ўзаро уйғун ҳолда тасвир этилган. Яъни уруш Искандарга ўхшаганларни ватанидан йироқлаштирди. Айни пайтда Искандар фожиасининг илдизи оиласи билан боғлиқ. Чунки акаси Жалол у севган қизга уйланмаганда, воқеа бу тарзда кескин тус олмас эди. Иккинчидан, Искандар тирик бўла туриб ўз ватанига қайтишни истамади, лекин қирқ йил давомида онаси ва юрти соғинчи, дарди билан яшади. Шахс фожиасининг биринчи ипи қаҳрамон уканинг акаси бўлиб шон-шарафга бурканган Жалолга ва иккинчиси, Искандарнинг муҳаббатини оёқости қилиб акасига турмушга чиққан Саодатга бориб туташади. Яъни Искандар тақдирининг бу қадар аянчли тус олишини шоир, аввало, шу икки образ билан боғлайди. Кейин эса бу уруш билан боғланиб кетади. Буларнинг барчаси бир бутунликда жамият фожиасини келтириб чиқаради.
Академик Б.Назаров асарни таҳлил этар экан, унга хос бир қусурни тўғри таъкидлайди: “Жалол ҳам маълум маънода мураккаб шахс. Фақат яхши ёки ёмон деб баҳоланадиганлар тарзидан эмас. Бироқ фикрлашлари, қарашлари, табиати, характери уни тарбиялаган шароит ва тузумга мос тайёр қолипларнинг изи бор. Истанбулдаги воқеа муносабати билан “Бу ерга мен ўлиб кетган укам биланмас, ўлиб кетган виждон билан учрашиб қолдим”, деган Жалол виждонида ўзгаришлар, тозаришлар рўй бериб, Ватанга қайтгач, сохта унвону шон-шуҳратлардан воз кечишга, ўз меҳнатидаги кўзбўямачиликни очиб ташлашга аҳд қилса-да, бу нарса бизда, ўрганиб қолганимиз қаҳрамоннинг қайта тарбияланишидек бирмунча сунъий тасаввур қолдиради”105. Бу фикрга қўшилиш мумкин. Чунки Жалол ва Саодат йиллар давомида йўл қўйган хатоларни бир зумда тузатишлари ниҳоятда қийин. Бунинг устига улар ҳаётларининг катта қисмини яшаб қўйишган, умрни қайтадан бошлашнинг эса иложи йўқ. Фақатгина ўзлари қилган хатоларни англаб, афсус чекишлари бир қадар ҳаётий ва табиийдир.
Шундай ечим топишига қарамасдан, “Истанбул фожиаси” шеърий драмасида инсон ва виждон, инсон ва бурч масаласи ниҳоятда теран ёритилган. Унда изтироблар, афсуслар, ўкинчлар, армонларга тўла қалб манзаралари шеърий мисраларда акс эттирилган. Шу маънода драма уруш мавзуидаги ноанъанавий йўналишда яратилган асар сифатида адабиётимиз саҳифаларини бойитди. Искандарнинг аччиқ қисматини кўрсатиш орқали Ватан ҳисси, унинг соғинчи нақадар бебаҳо эканлигини, ўз юртида гадо бўлса-да, юрт нафасини ҳис қилиб яшаш нақадар бахт эканлигини драмада келтирилган парчаларда, қаҳрамонларимиз иқрорларида кўрамиз:
Эсингдами, Жалол эски гузарда бир чол
Девонаваш ўлтирарди, эгни турфаҳол.
Кўзи кўрмас эди, бизлар кулиб ўтардик.
Дўпписига чақамас, тош ташлаб кетардик.
Гоҳи дейман ҳаддан ортиқ эзганида ғам,
Қани эди, ўз юртимда ўша чол бўлсам.
Гадо эмас, подшо сезар эдим ўзимни,
Юрагимни қувончларга тўлдирар эдим.
Дўппимга тош солиб эмас, тепиб ўйнашса
Болаларни дуо қилиб ўлтирар эдим106.
Ушбу шеърий драма тил, қофия ва вазн жиҳатидан ҳам пухта, меъёрида ишланган. Шу билан бирга драмада ҳаёт ҳақиқатига мос, чуқур мазмунли фикрлардан, халқ мақоллари ва ҳикматларидан фойдаланилган.
Мард бир ўлар, номард юз.
Эгилган бошни қилич кесмас.
Тани бошқа дард билмайди.
Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдирмоқ.
Ёпиқ қозон ёпиғлиқ қолсин.
Халқ бошини ҳақ кўтарар, ёлғон эгади.
Драмада муҳаббат, нафрат, садоқат, хиёнат сингари инсоний туйғулар Ватан туйғуси, она юрт соғинчи билан муштарак ҳолда, ҳам ижтимоий, ҳам лирик-романтик, ҳам психологик контраст бўёқларда талқин қилинади. Унда, айниқса, ўз юртидан узоқда, дарбадар, муҳожир бўлиб кун кечираётган кимсаларнинг аянчли қисмати ва изтиробларини лўнда, йирик бадиий лавҳаларда ифода этишга аҳамият берилган.
Юқорида таҳлил этганимиз шеърий драмаларда ёшлик хатолари туфайли келиб чиққан ҳаётий фожиалар чуқур лиризм уйғунлигида бадиий ифода этилган. Жумладан, У.Носирнинг “Атлас” драмасида замона ёшларининг тимсоли, талаба қиз Атласнинг соддалиги ва ишонувчанлиги муҳаббатига раҳна солган бўлса, Э.Воҳидовнинг “Истанбул фожиаси” қаҳрамони Искандарнинг ватангадолик қисмати асосида илк муҳаббат изтиробларига чидай олмаган навқирон йигитнинг кечинмалари акс этган.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish