Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Генетик психология. Россияда психологиянинг ривожланиши



Download 4,06 Mb.
bet53/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

11.3. Генетик психология. Россияда психологиянинг ривожланиши
Бир неча ўн йиллар давомида миллий психология тадқиқотлари шахс фаолияти тамойилларига асосланган эди. Бу тамойиллар муаллиф ҳақида аниқ ва ишончли маълумотлар йўқ. Бу тамойиллар биринчи бўлиб 1922 йил Рубинштейннинг “Шахс ижодий фаолияти тамойили” мақоласи орқали юзага келган” деган фикрлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ўтган асрнинг 20-30 йилларида Л.С.Выготский томонидан ёзилган бир неча асарлар ҳам бу тамойилларнинг фундаментал ғоаяларига асос бўлган деган маълумотлар ҳам мавжуд. Бу тамойилнинг маъно мазмуни миллий психолог Л.Я.Галперин ёритган эди. Унинг ёзишича шахс ижодий фаолияти фақатгина шахс тор доирасида эмас, субъектнинг ташқи ва объектив фаолиятини ўз ичига олиб ўрганиш керак; шахс ижодий фаолияти психиканинг зарурлигини, унинг таркиби ва тузилиши ташқи фаолият билан узвий боғлиқлигини ўрганиш; психологик фаолиятда шахс иштирок этмайдиган жараён эмас, субъектнинг муаммоли ҳолатдаги фаолияти билан кўриб чиқиш.
Миллий психологияда шахс икки хил қараш билан ўрганилади.
Барча психологик жараёнлар – диққат, хотира, тафаккур шахсга тобе бўлган танланган характерга эга фаол ҳолатга эгадир (мотивация, қизиқиш, мақсад, характер).
Л.С.Выготский (1896) – методолог-психолог, кўп йиллар давомида бола психикасини ўрганишда эмпирик усуллардан фойдаланиш дастури устида иш олиб борган. 10 йил давомида олиб борилган тинимсиз ва тиғиз изланишлар орқали у 180 дан ортиқ асарлар ёзиб қолдирган. Бу асарлар орасида “Санъат психологияси”, “Фикр ва нутқ”, “Педагогик психология”, “Психологик кризиснинг тарихий мазмуни” каби асарлари машҳурдир.
Ички психик жараёнларни тушуниш учун инсон организми доирасидан чиқиб, унинг атроф-муҳит билан бўладиган муносабатини ўрганиш керак эди.
Унинг концепцияси маънавий-тарихий деб аташ мумкин эди, чунки онг ва психик жараёнларга интерпретацияни фақатгина уларнинг ривожланиши ва қурилиши орқали бериш мумкин эди. Выготскийнинг асосий ғояси, юқори психик функцияларнинг ривожланишини тасдиқлаш билан боғлиқ эди. Улар ёш болада катталар билан мулоқот давомида ривожланади. Выготскийнинг фикрича, ривожланиш, маънавий белгиларни уларнинг ичида энг соддаси бўлган сўзларни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлади. Олий психологияга доир муоммолар бирга инсонда туғилишдан мавжуд бўлган функциялар хусусида ҳам баҳс юритилади. Выготскийнинг фикрига кўра ривожланиш икки йўналишга бўлади:
Бола ривожланишида бу икки йўналиш ҳам иштирок этади ва биз уларни из ҳолатда филогенезда учратишимиз мумкин: булар; биологик ва тарихий, табиий ёки маънавий хулқнинг ривожланишидир. Онтогенезда бу икки жараёнлар ўз паралелларига эгадир.
Табиий функциялар булар механик хотира, диққат, образли фикрларни органик ривожланишлар бўлиб, улар ташқи муҳит билан бўлган алоқа давомида шаклланди. Олий психик функцияларга – мантиқий хотира, дунёқараш, тушунчаларда фикрлаш. Биринчи-табиий стимул реакция тамойили асосида, иккинчиси эса қонун билан ривожланади.
Выготский иккита гипотезани олдинга сурган:

  1. Олий психик функцияларнинг тарқалиши;

  2. Ташқи интеграция йўли орқали ички фаолиятнинг вужудга келиши. Изланишлар шуни кўрсатдики, хулқ-атворни ўзлаштириш аввал ташқи (социал) планда, катталар билан мулоқот давомида ривожланади ва шундан сўнг функциялар ичига айланади. Бу қонуният, маънавий ривожланишнинг умумгенетик қонуни, - деб аталади. Шахснинг шаклланиши, Выготскийнинг фикрича, моддий ривожланишни акс этади. Унинг фикрича бола шахсияти билан моддий ривожланиш ўртасида тенг белгисини қўйишимиз мумкин. Шахс шундай тарихий ривожланишда шаклланади. Шахснинг кўрсаткичи деб, табиий ва олий психик функциялар кўринишида кўришимиз мумкин. Инсонда қанча маънавий функциялар кўп бўлса, унда шунча дунё ва ўз хулқ-атвори устидан бўлган бошлиқлиги кучаяди.

А.Н.Леонтьев (1903-1979) – психолог, илм ташкилотчиси, фаолият назарияси асосчиси. Унинг асарлари орасидан “Психика ривожланиши”, “Фаолият, онг, шахс”, кабилари машҳурдир. Леонтьев концепцияси инсон ривожланишида ижтимоий детерминациянинг ўрни ҳақидаги қарашни маъқуллаб, қайсидир маънода Выготский йўлини давом эттирган. Леонтевнинг шахс теорияси асосий тамойили ёрдамида инсоннинг натурал фаолиятини тушуниш билан ифодалаш мумкин. Унинг концепциясининг асосий тушунчаси бу фаолият категориясидир. Фаолият феномени сабаб, атроф олам таъсирида юзага келадиган жараён текширилади.
Рубинштейн (1889-1960) машҳур психолог, файласуф ва психолог, фикрлаш психологияси муоммоси устидан тадқиқотлар олиб борган, психология асосларини яратувчиси, “Умуман психология асослари” номли дарслик муаллифи. “Ижодий фаолият тамойили” мақоласида у онгни актив фаолият деб баҳо берди. Бу ғоя асосида онг бирлиги ва фаолияти тамойилини яратади. Онг бирлиги ва фаолият ҳақидаги ғоялар психологиянинг ривожланишининг айни бир этапида вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 30-40 йилларида интроспектив психология ва бихевиоризм билан боғлиқ муоммоларни ҳал қилиш учун ҳам вужудга келган. Онг бирлиги ва фаолият тасдиғи онг ва психикани пассив бир мавжудлиги деб эмас, субъект фаолияти, реал индивид ва инсон фаолияти уни атроф-муҳит билан бўлган муносабати жараёни ўрганилади.
Рубинштейн алоҳида таъкидлаб шуни айтадики, инсонга фақатгина фаолият эмас, балки шахс ҳам танлов ҳуқуқига эга ҳолда таъсир ўтказиш кучига эгадир. Шахсни ўрганиш давомидаги муҳим дақиқалардан бири, Рубинштейн фикрича фақатгина фаолиятини ёки ҳаёт эмас, бундан кенгроқ жабҳаларниўз ичига олади.
В.С Мерлин (1898-1982) шахсиятининг интеграл назарияларини ишлаб чиқади ва қуйидаги босқичларини кўрсатди.
1. Биокимёвий;
2. Соматик;
3. Нейродинамик;
4. Психодинамик (темперамент босқичи);
5. Шахсият;
6. Жамиятдаги социал роли.
Бу босқичларни орасида бир томонлама, аксинча кўптомонлама боғлиқлик бор, яъни бир босқич бир вақтда бир неча босқичда алоқада бўлади. Темперамент босқичда қуйидагиларни фарқлайди.
Экстраверсия – объектив ҳолатдан келиб чиқиб, психик ўзини тутиш. Сергаклик – тўсиқ бўлаётган ҳолатда қочиш орқали реакцияга киришиш.
Реактивлик – ҳатти-ҳаракатга шундай жавоб қайтариш.
Импулсивлик – тезлик унда эмоциялар ҳатти-ҳаракатнинг кучи.
Эмоцияларни уйғониши қўйилган мақсадга актив ҳаракат қилиш. Шахсий фаолият ҳақида гапирганда, шуни назарда тутганки, психологик воситаларнинг тизими шундайки, инсон ўзининг шахсиятини кўрсатиш учун ҳаракатсиз улардан қочади. Темперамент Б.С.Мерлин фикрича кўра, ўзгартириш мумкин эмас, чунки у генетик жойлаштирилган, лекин унда айрим хусусиятларни тарбиялаш мумкин.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish