Шахсни изоҳлаш. Шахс психологиясининг предмети уни изоҳлашга нисбатан анчагина мураккаб характерга эга, чунки инсонлар хилма хил бўлганлиги боис ҳар хил вазиятларга қараб, ўзгариб турадилар. Шу сабабли шахсни тушунарли тилда изоҳлаш учун мос аниқлик ва изоҳга эга бўлиш лозим. Ўз навбатида шахсни мос тарзда изоҳлашга мос келадиган тилга ҳам эга бўлиш керак. Оқибатда шахсни ўрганишнинг ўзига хос принциплари ва баҳолаш воситалари - тестларни шакллантиришга олиб келди.
Шахс психологиясида ўрганиладиган асосий муаммолардан бири шахс ривожланишини таҳлилидир. Шахс психологияда таҳлил қилишда унинг ҳаётининг барча босқичлари, онгсизлик таъсир кўрсатадими ёки болаликдан кейинги даврларда шахс сифатида ўзгариш юз берадими? Ушбу тарздаги саволларга жавоб излаш зарур бўлади.
Мазкур масалаларни шахс психологиясининг методологик масалаларидан ҳал этиш учун қатор шахс назарияларни кўриб чиқиш зарур бўлади.
Шахсни ўрганишга доир ёндашувларнинг ҳар бир муаммонинг ўзига хос бошқотирма сифатида унинг ҳал этишга эътибор қаратганликларини гувоҳи бўламиз.
Ҳаттоки, айрим ёндашувларни ўрганиш эса ўнлаб йилларни тақозо этади. Шахс психологияси эса мазкур масалаларга жавоб топишга интилади.
Онгни ўрганиш. Шахс муаммосини ўрганишга ёндашувнинг бир жиҳати унинг онгини ўрганишга йўналганлигидир. Психология шахснинг ушбу жиҳатини ўрганишда табиий фанларнинг методларини модификация қилиш асосида эришди. В.Вундт ва бошқа психологлар инсон табиатини ўрганишда табиий-илмий фанлар таъсирида уни инсоннинг ақлини ўрганишда фойдаландилар. Ушбу тадқиқотларда психик жараёнлар экспериментал ўрганилган бўлса-да, аммо уларда чекланишлар бор эди.
Хулқ-атворни ўрганиш.XX-асрнинг дастлабки ўн йиллигида америкалик олим Джон Б.Уотсон биологик масалаларни ўрганишга эътибор қаратди ва бу эса шахс хулқ-атворини ўрганишга қаратилган бўлиб, Вильгельм Вундтнинг қарашларига зид эди. Уотсоннинг бу ҳаракатлари бихевиоризм деб номланди. У психология инсон табиатининг моддий жабҳаларини ўрганишга қаратилган бўлиши керак, деган ғояни илгари сурди. Унинг ғоясича, ташқи хулқ-атвор психологиянинг ўрганиш асоси бўла олади. Бу эса хулқ-атворни ўрганишга эҳтиёж туғдиради. Бихевиоризм эса инсон табиатини механик тасвирини ўзида ифода этди. Кейинчалик бу ғояни Скиннер бойитди.
Шахс психологиясининг методологик масалаларини бошланғич бўғинидан бири сифатида Фрейд фаолиятини қайд этиш мумкин. Веналик врач Фрейд психоанализга асос солди. Бу эса унинг врачлик фаолиятида эмоционал бузилишлардан азият чеккан инсонларни ўрганиш орқали ўзининг илмий ёндашувига асос солди. У ўзининг узоқ вақтли сеанслари асосида унинг ҳаёт тўғрисидаги ижодий талқинларини тақдим этди. Унинг ёндашуви экспериментал ўрганишдан кескин тафовут қилди. Фрейднинг психоаналитик ёндашуви инсон табиати ҳақидаги ноёб қарашларни ишлаб чиқишга сабаб бўлди.
Г.Оллпортнинг хизматлари ҳисобида ўтган асрнинг 30-йилларига қадар Гарвард университетида шахс психологияси америка психологиясида бир тизимга келтиришга эришилди. Бунинг учун тадқиқот ишлари, ўқув курслари ва илмий журналлар нашр этишга эришилди.
Шахсни баҳолаш методлари. Шахсни назарий ўрганиш оқибатда уни баҳолаш методлари шакллантрилди. Ушбу методлар ўзининг объективлиги, ишончлилиги ва аниқлиги билан фарқ қилади. Методлар ўз навбатида шахсни ўрганиш назарияларига мувофиқдир.
Бугунги кунда шахсни баҳолашда асосий ёндашувлар қуйидаги тадқиқот методларига таянади:
Ўзи ҳақида ҳисоб бериш ёки объектив материаллар орқали баҳолаш;