Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet54/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Гуманистик психологияга умумий тавсиф беринг.

  2. Гуманистик психологиянинг биринчи назариясини тушунтириб беринг.

  3. Г.Оллпортнинг шахс назарияси ҳақида нималарни биласиз?.

  4. А.Маслоу шахс назариясининг муҳим жиҳатларини изоҳланг.

  5. Роджерс ва Франклнинг психотерапевтик ва назарий концепциясини тушунтириб беринг.

  6. Мен концепцияси характерловчи жиҳатлари қайсилар?

  7. Р.Мейлининг шахс хислатлари

  8. Психологияда экзистенциал йўналишнинг назариясининг моҳиятини тушунтириб беринг

  9. Генетик психологиянинг моҳиятини тушунтиринг..

  10. Россияда психологиянинг ривожланиш тарихини изоҳлаб беринг.



III БЎЛИМ (МОДУЛ). УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯГА КИРИШ
XII-БОБ. УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ, МЕТОДЛАРИ
Таянч тушунчалар: Психология, психика, индивид, шахс, онг, шахсни ўрганиш ёки қиёслаш метология, метод, психология тамойиллари, детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши тамойили.
12.1. Шахсни ўрганишнинг методологик асослари. Инсон ва инсоният ҳақидаги фан
Инсон табиатининг ўзига хос томонларидан бири унинг жамият ҳаёти билан боғланган томони бўлиб, бу шахс муаммосини ўрганишни тақозо этувчи жиҳати ҳисобланади. Инсон мавжудлигининг турли жабҳалардан ўрганиш узоқ тарихий даврли анъаналарга эга. Бу эса инсоннинг шахслилик аспектидаги кўп ўлчамлилик, кўпқирралилик ва хилма хиллик унинг ўзига хослигини белгилайди. Улар қуйидаги жиҳатлар билан характерланади:

  • шахс феноменининг тушуниш асосида қарашлар, эътиқод, тафаккурлаш услублари билан боғлиқлиги;

  • шахс тушунчасининг фанлараро мавқега эгалиги;

  • шахснинг тавсифлашнинг имкониятлари кенг ва бой эканлиги;

  • индивид, индивидуаллик, фаолият субъекти ва шахс тушунчаларининг ўзаро ўхшашлиги ва ўзаро алоқадорлиги;

  • шахс тушунчаси этимологиясининг хилма хиллиги.

Психология фанида инсон зотига хослик масаласи индивид (лотинча individ ажралмас, алоҳида зот деган маъно англатади), шахс, индивидуаллик (яккаҳоллик) тушунчалари орқали акс эттирилади. Катта ёшдаги руҳий соғлом (эси-ҳуши жойида) одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади. Бироқ булардан биринчисинигина шахс деб аташ анъана тусига кириб қолган, чунки ўша зотгина ижтимоий мавжудод, ижтимоий муносабатлар маҳсули, ижтимоий тараққиётнинг фаол қатнашчиси бўла олади. Индивид сифатида ёруғ дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Илк болалик чоғиданоқ индивид муайян ижтимоий муносабатлар тизими доирасига тортилади, бундай шахслараро муносабатлар тарзи тарихий шаклланган бўлиб, у ёшлигиданоқ шу тайёр (аждодлар яратган) ижтимоий муносабат, муомала, мулоқот тизими билан таниша боради. Ижтимоий қуршов (оила аъзолари, маҳалла аҳли, жамоатчилик, ишлаб чиқариш жамоаси), ижтимоий гуруҳ ичида (кишиларнинг оғушида, уларнинг қалб тўрисида) одамнинг бундан кейинги ривожланиши уни шахс сифатида шакллантирувчи, унинг онги ва иродасининг хусусиятларига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳар хил хусусиятли муносабатлар мажмуасини вужудга келтиради.
Бир хил турмуш шароитлари шахс фаоллигининг турли шаклларини яратиш ҳамда ҳар хил ҳаётий вазиятни вужудга келтириш имкониятига эга. Ҳаётда бирон бир танбеҳ беришнинг ўзи кимгадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам юқмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзғатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмлари (томонлари, жиҳатлари, жабҳалари, таркиблари) тузилиши йиғиндиси билан бойитилиши эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади.
Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири − бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккаҳоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас. Масалан, яқин одамдан айрилганлиги қайғу-алам, унинг билан бирга эса ҳаётда тиклаб бўлмовчи ва бошқаларда такрорланувчи фазилатлар мураккаб воқеликнинг мангуликка йўналиши билан изоҳлаш мумкин. Шахс ўзининг қадр-қиммати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қилиши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ўзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор олий зотдир.
Шахснинг таркиб топиши бир қатор омилларга боғлиқ деган назариянинг намояндалари бўлмиш ҳозирги замон узоқ чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швецария ва бошқалар) психологлари оқибат натижасида шахснинг тузилишини ўша иккита асосий омилларга, яъни биологик ва ижтимоий (социал) воқеликларнинг таъсирига боғлиқ бўлган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордирлар.
Ҳар бир шахснинг ҳаётда эришган ютуқлари, бахтини характерловчи маълум мезонлар борки, уни ўрганишда алоҳида фан йўналишига зарурат туғилади. Бу эса инсоннинг ижтимоий фаоллигини таъминловчи шахс тушунчаси билан характерланади. Шахс фаол фаолият субъекти бўлиб, у ҳаётининг барча босқичларида шаклланиб, ривожланиб боради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish