Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet62/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Психология фанининг предмети, мақсади ва вазифаларини кўрсатиб ўтинг.

  2. Психология фанининг шаклланиш босқичлари тўғрисида нималарни биласиз?

  3. Психологиянинг моддий асоси нималар билан белгиланади?

  4. Онг тушунчасининг моҳиятини изоҳланг?

  5. Инсонларда онгсизлик ҳолати қачон рўй беради?

  6. Ҳозирги замон психологиясининг тадқиқот методлари қайсилар?

  7. Ташкилий гуруҳ методларини тушунтириб беринг.

XIII-БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ЗАМОНАВИЙ ФАНЛАР ТИЗИМИДА
Таянч тушунчалар: Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси, психология тармоқлари, психология соҳалари, ижтимоий психология, тиббиёт психологияси, психотерапия, педагогик психология.
13.1. Психологиянинг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни
Психология кўплаб фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб бормоқда. Фанлар орасидаги боғлиқликлар психологиянинг фанлар тизимидаги ўрнини белгилаб беради. Бизга маълумки, мавжуд фанлар гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади. Бир қатор бир-бири билан ёндош бўлган фанлар мазкур таснифлашга киритилади, лекин психология мустақил фан сифатида намоён бўлади. У инсон руҳий фаолиятининг табиий, тарихий ва ижтимоий томонини ўрганади. Психология барча турдаги фанлар орасида муҳим ўринни эгаллайди. Психология фалсафа, тарих, санъатшунослик, техника, педагогика фанлари билан узвий боғлиқ. Шунга мувофиқ психологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлигини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Психология фалсафа фани билан чамбарчас боғланган. Бу боғлиқлик иккала фаннинг инсон ва унинг ҳаёти моҳиятини тўла англаш ва ривожлантириш анъаналарини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқади.
Табиат, жамият ва инсон тафаккурини ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлар билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик мафкураси ва миллий онгни шаклланишига таалуқли, умумий, илмий қонуниятларни тизимлашда бу иккала фан − фалсафа ва психологиянинг ҳамкорлиги бевосита сезилмоқда. Бу боғлиқлик аввало янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш муаммоси кўндаланг турган тарихий даврда миллий истиқлол ғояларини юртдошларимиз онги ва тафаккурида шакллантириш каби долзарб вазифаларни бажаришга хизмат қилмоқда.
Социология фани ҳам янгича муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг муҳим босқичига эришар экан, психология ушбу фан томонидан қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг қўлланилишига, оммалашишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса, психологиядан мустақил равишда ривожланиб, ажралиб чиққан бугунги тараққиёт давримизда алоҳида аҳамият касб этган ижтимоий психологиянинг социология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва ривожланишни таъминлаш ишига хизмат қилади. Қолаверса, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик билан амалга ошираётган Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва демократик ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрлигини амалда таъминлаш бу соҳада мунтазам тарзда ижтимоий фикр, инсонлар фикр ва қарашларидаги ўзгаришларни ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиёт мезонларини ишлаб чиқишда иккала фан методологияси ва методларини бирлаштириш билан боғлиқ тадбиқий аҳамият касб этади.
Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ёш авлод тарбиясининг замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир. Ўз-ўзидан равшанки, бундай алоқа ҳамиша ҳам мавжуд бўлиб келган ва буни илғор психологлар ва педагоглар тушунтириб беришга ҳаракат қилишган. Рус педагоги ва психологи К.Д.Ушинский педагогика учун ўз аҳамиятига кўра психология барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган эди. Кишини ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, - деб қайд этган эди К.Д.Ушинский, уни ҳар жиҳатдан ўрганмоқ даркор.
Республикамизда амалга оширилаётган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни амалга оширилиши ҳам икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Миллий дастурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, уни чуқур билимлар соҳиби бўлиб етишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида янги педагогик технологияларни таълим ва тарбия жараёнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари етарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш анъаналаридан тортиб, токи янгича ўқитиш технологияларини бола томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий қобилиятларга нечоғлик таъсир кўрсатаётганлигини ўрганиш, шу асосда ишни ташкил этиш, психологиядаги методларни дидактик методлар билан уйғунлаштиришни тақозо этади.
Табиий фанлар − биология, физиология, кимё, физика ва бошқалар психик жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиш қонуниятларини объектив ўрганиш учун материаллар беради. Айниқса, бош миянинг ҳамда марказий асаб тизимининг психик фаолиятларини бошқаришда ва уларни мувофиқлаштиришдаги ролини эътироф этган ҳолда психология фани табиий фанлар эришган ютуқлар ва улардаги тадқиқот усуларидан омилкорона фойдаланади. Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо этганлиги сабабли унга табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан ўз ўрнида фойдаланади ва биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу кунгача эришган ютуқларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психология фанининг предметини мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган.
Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика фани томонидан қўлган киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус дастурлардан ўз ўрнида фойдаланади. Айниқса, маълумотлар асри бўлган ХХ-асрда ва ҳар бир алоҳида маълумотнинг қадр-қимматини ошиши башорат қилинган ХХI-асрда глобал ахборий жараёнлар ва янги илғор технологияларни моделлаштириш борасида психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. Масалан, оддий мулоқот жараёнини янада такомиллаштириш, ҳар бир сўзнинг шахслараро муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш мақсадида, ҳамда ана шундай ижтимоий фаолиятли жараёнда шахс тизимини такомиллаштиришда турли кибернетик моделлардан ўринли фойдаланиш замонавий психологиянинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширади ва махсус компьютер дастурларининг кенг қўлланилиши, инсон мияси ва руҳий олами сирларини тез ва аниқ ўрганишни кафолатлайди.
Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги айниқса, ҳозирги кунга келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан, мураккаб техникани бошқарувчи инсон муаммосини ечишда, иккинчи томондан психик ҳолатни мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника тараққиётига бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан мулоқот қилаётган шахс фаолиятини янада такомил-лаштириш ва унинг имкониятларига мослиги масаласи ҳам ана шу ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган масалалардир.
Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ХХ асрнинг янгиликларидан бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳам иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фанга хизмат қилади.
Психологиянинг табиатшунослик билан алоқасининг тобора мустаҳкамланишига қуйидаги омил асосий сабаб бўлган. Бу жараён ХIХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган эди. Эксперимент методининг Г.Фехнер томонидан фанга жорий этилганлиги ана шу жумладан бўлиб, бу И.М.Сеченовнинг “Бош мия рефлекслари” китоби босмадан чиққанидан кейин айниқса кенг тус олган эди. Бу китобда психик ҳодисалар ҳам худди одам организмининг бошқа барча функсиялари каби табиий ҳодисалар эканлиги, улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв тизимининг рефлектор акс этиши фаолияти натижаси эканлиги кўрсатиб берилган эди. И.М.Сеченовнинг рефлектор назарияси психологик билимларнинг табиий-илмий негизини ташкил этади. Бу назария кейинчалик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотида унинг шогирдлари Л.А.Орбели П.К.Анохин К.М.Биков, Н.И.Красногорскийларнинг асарларида, шунингдек, А.А.Ухтомский Н.А.Бернштейн, И.С.Бериташвили ва бошқаларнинг асарларида янада ривожлантирилади. ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг нейрофизиологик механизмлари ўрганилаётганлиги ҳисобига тобора кучайтирилмоқда.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish