9.2. Вюсбург мактаби
Психология фани тараққиётида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини эгаллайди ва асримизнинг бошларида Германияда Вюрсбург психология мактаби деб номланган янги йўналишга эга бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур йўналишнинг йирик вакиллари сифатида О.Кюлпе (1862-1915), К.Бюллер (1879-1922), А.Мессер (1837-1937), Ах Нарсис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш лозим. Улар томонидан олиб борилган экспериментал тадқиқотлар тафаккур муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олди. Вюрсбург психология мактаби вакиллари тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик жараёнларга, яъни сезги ва тасаввурларга ажратиб ўрганишда расионал босқичдаги мураккаб жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб тушунтириш мумкин эмаслигини экспериментал йўл билан исботлашга ҳаракат қилдилар. Олиб борилган тадқиқотларни ўзларининг устиларида ўтказиб, натижаларни объектив бўлишига камроқ эътибор берганлар.
Вюрсбург психология мактабининг намоёндалари тафаккур бу ички ҳаракат актидир, деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини тушунтириб беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, шунга қарамай кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. Шунингдек, улар олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс объектнинг нисбати ва ўзаро муносабатларини ушбу муносабатларнинг аниқ аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари туради. Шунинг билан бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив методларни излашга оид фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан сунъий тушунчаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. Мазкур назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс этиши билан боғлаб, тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ёинки бирламчи маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиёти масаласини кўтариб чиқиб, ўсишнинг фикрларни фаоллаштириш орқали амалий фаолиятдан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Тафаккурни тадқиқ қилишнинг асосий методи − бу ўз-ўзини кузатиш эканлигини тан олади, холос. Мазкур муаммо гноселогик нуқтаи-назардан олиб қаралганда ушбу позиция идеализм измига кириб бораётганлигини англаб олиш унчалик қийин эмас. Вюрсбург мактаби намоёндалари тафаккурни алоҳида мустақил билиш фаолияти сифатида аниқкўрсата билди. Бироқ тафаккурни амалиётда нутқдан ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб ташладилар.
Вюрсбург психология мактаби намоёндаларидан бири О.Зелс тафаккурни интеллектуал операциялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз олдига фикр юритиш фаолиятининг у ёки бу жиҳатлари қай йўсинда шаклланишини кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш ақлий фаолиятнинг продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни бартараф қилиш вазифасини қўйди. О.Зелс масала ечиш жараёнини ўрганишда умумийликка эга бўлган масалани вужудга келтириш босқичларига алоҳида эътибор бериб, элементлар билан предметлар муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг натижасида муаммо комплекси намоён бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу жиҳатларни қамраб олиши назарда тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини бўлакларга ажратиш; б) қидирилувчи номаълумнинг ўрнини аниқлаш; в) номаълум қидирилувчи билан маълум ўртасидаги муносабатларни ажратиб кўрсатиш.
Шундай қилиб, Вюрсбург психология мактабининг намоёндаси О.Зелс психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараён сифатида экспрементал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операциялар ва уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб берган, изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан интилган психологдир. Германияда психологиянинг гешталтпсихология йўналиши вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоёндалари қаторига Х.Эренфелс (1859-1932), В.Келлер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар киради. Гешталтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва элементларни биргаликда акс эттиришдан кўлам жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Гештальтчиларнинг аксиоматик характерга эга бўлган ушбу фикрлари мазкур таълимот ғоясини очиб беришга хизмат қилади, алоҳида олинган қисм ва элементларнинг йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит тузилма қисм ва элементларнинг хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб беришга қурби етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |