9.3. Сезги органлари психофизиологияси Сезги органларининг психофизиологияси рефлекслар акти илмига ўхшаб, узоқ муддат механистик детерминизм таъсирида бўлди. Ташқи туртки ва механизмдек анатомик тузилиш фақат шу иккита факторлар ҳаракат ва сенсор актлар тўғрисидаги детерминистик билимни ташкил қилар эди.
Ҳар ҳолатда механизм ўзини тўқнашувини туғдирар эди. Рефлекс тўғрисидаги илмга ҳаракат реакциясининг мақсадга мувофиқлиги ва вариантивлиги қийинчилик туғдирар эди. Сезги органларини ўрганишда эса ўзига қабул қилишда предметлилиги, ташқаридан проектлаштирилганлиги тўсқинлик қилар эди. Сабаб сезгини назариясига кўра қабул қилиш органига буюмни таъсири тез келар эди.
Эффектдан буюм тўғрисида онгдаги информацияга ўтиш йўли туртки ва органни материал ўзаро ҳаракати аниқланмади. Улар ўзаро ҳаракатдан ташқаридан изланди. XIX асрнинг биринчи ярмида баъзи психофизиологлар Вебер, Пуркиньеда сенсор ва ҳаракат сферасида ўзаро боғланиш бор, деган фикр туғилди.
Кейинчалик ҳар хил рецепторларни фаолиятини экспериментал ўрганиш сезги образларини яратилиши илмий табиий анализнинг имкониятини кенгайтирди. Тажриба, машқ кўп нарсани тушуна олиши мумкинлигини аниқлади. Физиолог учун машқ материал органини активлигини назорат қилиш ва объектив ўрганиш учун қулай бўлди.
Сезги органларини физиологияси ривожланган сари қабул қилишни (ўзлаштириш) детерминловчи муносабати тўғрисидаги баҳс ниҳоятда кучайган эди.
«Манивизм − эмпиризм» антитезаси пайдо бўлди. Бу антитеза, айниқса, яққол масофа кўриниши табиати ҳақидаги баҳсда билинади. Баҳсда бу кўриниш ўз асосида кучланиш (нативизм) ёки тажрибада олганлиги (эмпиризм) деган савол турарди.
Эмпириклар ва нативистлар ўртасидаги баҳс шуни билдирадики, табиий ташкил тўғрисидаги тушунча қайта кўриб чиқишга муҳтож. Буни сезги органлари физиологияси муваффақиятлари ҳам талаб қиларди.
Гельмголц (1820-1894) бу муваффақиятларга янги асрни очди.
XIX асрда унинг номи билан физиологик тушунчасини тубдан ўзгариши боғланган. Янги кучли илмий тадқиқот йўналиши нерв толасида қўзғалишни тарқалишини тезлигини ўлчаш имкониятига эга бўлади.
Гельмголцни «Эшитиш органларини мусиқа назариясининг физиологик асоси сифатида ўрганиш» ва «Физиологик оптика» асарлари ҳозирги замон сезги органларининг физиологиясини фундаментини ташкил қилди. Гельмголцни физиолог сифатида кўрсатган хизмати айниқса, фалсафани қизиқтириб келаётган баъзи масалаларни тушунтириш тамойили ва методларини физиологияга тарқалишида муҳим аҳамиятга эгa.
Гельмголц табиатшунос сифатида материализмга яқин. Контнинг фалсафаси И.Мюллер концепцияси билан бирлашиб у ҳам ҳар бир сезги органи аппарат бўлиб «махсус энергия» билан зардядланган, сезиш шу энергияни баъзи бир физик сабаб ҳаракатини озод бўлиши натижасида ўтади.
Гельмголц фикрича, муаммони символлар назарияси ҳал қилади: сезгиларни объектив дунёга муносабати символ ёки белги формасига эга. У сезги органларини табиатшунослик ўрганиши учун Мюллер доктринаси хавфли эканини назарий жиҳатдан тушуна олмас ва уни физик қўзғалиш, нерв моддасидаги жараён ва сенсор акти ўртасидаги тўғри сабабли боғланиш деб ўйлaр эди. Бу Гельмголц назариясини уни сезги органларининг психофизиологияси тўғрисидаги материалистик йўналишдаги ёзган ишларига қарама-қарши бўлди. Аммо Мюллер схемаси Гельмголцни конкрет экспериментал ишларида бошқаради, методологик томони уни қониқтиради, дейиш хато ҳисобланарди.
Физиолог олим Э.Х.Вебер (1796-1878) ишининг тақдири эса ўзгачароқ бўлди. Тери ва мускул сезгисини эксперимент йўли билан ўрганиб Вебер физик қўзғатувчи ва сенсор реакцияси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни математик формула билан ечиш мумкин, деган хулосага келди. Вебер фикрича, қўшимча қўзғатувчи ҳар бир ёрдамчи берилган масофага нисбатан бир хил масофада бўлиши керак, шунда аранг сезилиш фарқи бўлади. Бу хулосанинг аҳамияти катта. Ташқи қўзғатувчидан олинган сезишни тартибли характерда эканлигидан ташқари методологик жиҳатдан психологияни келажаги учун муҳим хулоса, яъни сон ва ўлчовга бутун психик кўринишлар тобелиги физик кўринишга сабаб бўлди.