Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet47/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Шахс структураси. Шахс структураси қуйидаги тузилмалардан иборат: эго, персон, анима (анимус), соя ва ўзлик.

  • Эго – онгнинг маркази бўлиб, ўз-ўзининг англашнинг асоси ҳисобланади.

  • Персон – бу жамоа кишиси бўлиб, инсон ўзини бошқалар билан ўзаро муносабатда намоён қилади.

  • Салбий ва ижобий персонлар мавжуд. Биринчи навбатда у индивидуалликни ифодалаб, коммуникацияга мувофиқлаштиради. Иккинчидан – персон индивидуалликни бўғиб қўйиши мумкин. Шу боис персон-онгнинг юқори қатлами, эго анча чуқурлашув, ботиқ қисми.

  • Соя ўзида шахснинг сиқиб чиқарилган томонини ифода этади. Соя эгонинг акс эттирилишида мавжуд. Соя шахснинг социал стандартлар мавжудлиги билан муросага қила олмаслигини ифодаловчи хоҳишларини қамраб олган. Соя – ҳаёт қувват, ижод манбаини сақловчи саналади. Шу сабабли эго соя қувватини зарур оқимга йўналтиради.

Анима ва анимус. Анима – эркакдаги аёлнинг ички тимсоли, яъни онгсиз намоён бўлувчи аёллик томони; Анимус – аёллардаги эркакнинг ички тимсоли, унинг онгсиз намоён бўлувчи аёллик тимсоли. Юнг анима ва анимус инсон хулқ-атворида уйғунлашаган тарзда намоён бўлиши керак, бу унинг ҳар томонлама мувофиқлашувини таъминлайди.
Ўзлик. Ўзлик – шахснинг яхлитлик архетипи. Ўзлик онглилик ва онгсизликни бирлаштириб, бошқа барча элементлар уюшувини ташкил этувчи айнлана маркази ҳисобланади. Руҳнинг барча жабҳаларини интеграциясига эришганда, инсон уйғунликни сезади. Шу сабабли, ўзликни ривожланиши инсон ҳаётининг бош мақсадидир.
10.5. А.Адлернинг индивидуал психологияси
Альфред Адлер (1870-1937) индивидуал психологиянинг асосчиси ҳисобланади.
Унинг асосий асарлари: «Нерв характери ҳақида» (1912), «Индивидуал психологиянинг назарияси ва амалиёти» (1920), «Инсоншунослик» (1927), «Ҳаётнинг мазмуни» (1933).
Инсон табиати. Инсон – ягона ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи организм. (individuum (лот.) – бўлинмас) Инсон ҳаётий фаоллигининг ҳеч бир намоён бўлишини изоляцияда кўриб бўлмайди, лекин фақат шахсга муносабатда тўлиқ кўриб чиқиш мумкин.
Инсон ҳаёти – шахс учун аҳамиятли мақсадлар йўналишидаги ўсиш ва ривожланишга узлуксиз ҳаракат ҳаёт мақсадлари инсоннинг тақдирини белгилайди.
Инсон хулқ-атвори – ирсият ва муҳит таъсири натижасигина эмас, балки инсоннинг ўз ҳаётининг архитектори саналган ижод кучидан ҳам иборат.
Индивид жамиятдан ташқари кўриб бўлмайди, унинг хулқ-атвори эса социал контекстдан ташқарида. Ҳар бир инсонда умумийлик ва социал қизиқишнинг табиий туйғуси мавжуд, яъни ҳамкорликнинг социал муносабатларига туғма равишда интилиш мавжуд.
Инсон хулқ-автори ўзи ва атроф олам ҳақидаги тасаввурлари билан белгиланади «апперцепция схемаси».
Эришилмаган мақсад ёки вазифалар инсон хулқ-атворини йўналтириб, ҳаракатлантириб туради.
Инсонга ягона, яхлит, унсурлари бир-бири билан ўзаро мувофиқ келувчи мавжудот сифатида қарайди.
Индивидуум мия ва тана, онглилик билан онгсизлик, тафаккур, туйғу, ҳаракат, шахсда намоён бўлувчилар ягонадир.
Шахснинг структурасини ҳаёт услуби билан аниқлаш мумкинлигини тавсия этади. Шахсий аҳамиятга эга мақсадларга талпиниш, камолотга интилиш, индивидуум органик жиҳатдан яхлитликни ифодалайди ва ўзининг ҳаётини бошқаради, ижодий кучини ва эркинликни танлашини намоён қилади.
Шахснинг структурасини ҳаёт услуби билан аниқлаш мумкинлигини тавсия этади. Шахсий аҳамиятга эга мақсадларга талпиниш, камолотга интилиш, индивидуум органик жиҳатдан яхлитликни ифодалайди ва ўзининг ҳаётини бошқаради, ижодий кучини ва эркинликни танлашини намоён қилади.
Индивидуум жамиятдан, бошқа инсонлардан холи ҳолда бўлмайди, инсоннинг хулқ-атвори социал детерминантлар билан аниқланган социал мазмунда содир бўлади, оқибатда инсонда бошқа инсонлар билан ҳамкорликда социал ўзаро муносабатларда иштирок этишга интилишни ифодаловчи социал қизиқишлар шаклланади.
Номукаммаллик атамасини А.Адлер фанга олиб кириб, ушбу туйғуни барча болалар жисмоний ўлчамлари, кам кучлилиги ва имкониятларининг пастлиги оқибатида намоён этилиши билан боғлиқ хусусиятларини илмий ва эмпирик жиҳатдан асослаб берди.

Назорат саволлари:



  1. Ҳаёт услуби ва шахс типларини тушунтиринг.

  2. А.Адлернинг индивидуал психологияси ҳақида нималарни биласиз?

  3. К.Юнгнинг аналитик психологияси

  4. Психоанализ ва унинг ривожланишини тушунтириб беринг.

  5. Гештальтпсихологияга умумий тавсиф беринг.

  6. Спинозанинг «Аффект» ҳақидаги фикрларини тушунтиринг.

  7. З.Фрейднинг фанга қўшган ҳиссасига тавсия беринг.


Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish