10.3. Психоанализ ва унинг ривожланиши
З.Фрейд ғарб маданиятига чуқур таъсир кўрсатди. Фрейднинг клиник психология ва психиатриядаги илмий қарашларини алоҳида ўринга эга. Фрейднинг кузатишлари қатор неврологик бузилишларнинг психологик сабаблари мавжудлиги тўғрисидаги хулосага олиб келди. Бу орқали Фрейд онгсизликни кашиф қилди. Унинг фикрича кўзи ожизлик ёки карлик, беихтиёр кўрмаслик ва эшитмаслик хоҳиши инсонга кескин хавотирликни уйғотар экан. Фрейд гипноз онгсизликка йўл дейди ва пациентларни даволашда ундан фойдаланди. Натижада беморлар гипноз туфайли ўзларининг англаб бўлмас қобилиятларини очадилар. Сўнгра у пациентлар ўзларини руҳий енгиллашишларига имкон берувчи эркин ассоциация усулини олиб кирди. Ушбу усулга кўра мижоз ўзининг дардларини баён этади. Бу эса пациентларга руҳий енгиллик олиб келди. Фрейд руҳий бузилишларнинг замини, бугунги безовталанишларнинг сабаби пациентларнинг ўтмиши билан боғлиқ, болаликдаги туйғуларига бориб боғланишини таъкидлади. Касалликларнинг онгсизлик сабабларига таянган шахс назариясини психоанализ даволаш методи билан боғлади.
Фрейд топографик моделдан фойдаланиб, психик ҳаётни уч даражасини ажратди:
Онг даражаси аниқ дамдаги инсоннинг маълумотларини сезги ва кечинмаларидан ташкил топади. Онг мияда сақланувчи маълум кам фоизли ахборотларни қамраб олади. Сўнгра маълумотлар онг олди ёки онгсизлик соҳада юкланади.
Онгсизлик соҳа. Инсон психикасининг энг чуқур ва аҳамиятли қатлами онгсизликдир. Бу онгга қанчалик босим ўтказувчи эмоция ва хотиралар орқали инстинктив қўзғалишларини сақловчи, аммо ушбу англашилмаган материаллар кўпинча инсоннинг кундалик фаолиятини белгилайди.
Онголди соҳа, баъзан хотирага кириш мумкин бўлган, ўзида барча тажрибани киритади, айни дамда англанилмаган, аммо тасодифий ёки минимал куч сарфлаш натижасида онгга тез қайтиши мумкинлиги.
У − психиканинг онгсизлик қисми бўлиб, биологик инстиктли майллардан иборат: агрессия ва сексуал. У жинсий майл − либидо билан тўйинган. Инсонда яширин энергетик тизим бўлиб, бу қувват ҳар бир кишида миқдори - доимий ўлчамга эга. Онгсиз ва иррационал бўлади. У қониқиш, яъни сўнгида бахт, энг асоси инсон ҳаётидаги асосий мақсад тамойилига бўйсунади.
МЕН − иккинчи тамойил – гомеостаз − ички мувозанатни сақлаш тенденцияси. Мен (Эго) − онг – доимий равишда У билан низода бўлади, сексуал майллар таъсирида бўлади. У жамият таъсири остида шаклланади. Менга уч та куч таъсир кўрсатади:У, Кайвоний Мен ва инсонга ўз талабаларини қўювчи жамият. МЕН улар ўртасидаги уйғунликни таъминлашга ҳаракат қилади, қониқиш эмас, балки реаллик тамойилига бўйсунади.
ОЛИЙ МЕН (юқори мен) ахлоқий стандартларни ташувчи, шахснинг бу қисми танқид, цензура, виждон роли бажаради. Агар Мен У га мос ҳаракатни амалга оширса ёки унга мос қарор қабул қилса, Кайвоний Мен унга қарши чиқади. Натижада айбдорлик, уят, виджон таъналари кўринишидаги жазони бошдан кечиради.
Барча ҳимоя механизмларининг мақсади “Мен”га ёрдам беришдан иборат. Шу сабабли ҳам у учта асосий безовталанишга йўналтирилган, яъни “Мен”ни зарарлаши мумкин бўлган невротик , ахлоқий, ва реал.
Бироқ, “Мен” ичдан чиқадиган норозиликдан ҳимояланиб қолмасдан, илк даврларда “Мен” хавфли инстинктив стимуллар билан танишади, шунингдек у норозиликни кечиради.
Фрейд психосексуал ривожланиш босқичларини 5 даврини келтириб ўтади. У қуйидаги 1-жадвалда ўз аксини топган:
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |