Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet146/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

21.2. Хаёл турлари
Хаёл ўзининг активлиги ва фаоллиги билан характерланади. Унинг билан бирга хаёл аппарати фақат атрофдаги оламни ўзгартиришга қаратилган шахс ижодий фаолиятининг шарти сифатида фойдаланилиши мумкин ва фойдаланилади. Айрим ҳолларда хаёл фаолиятнинг ўрнида, унинг сунъий аралашмаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Мана шу ҳолларда одам ўзига ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринадиган масалалардан, турмушнинг оғир шароитларидан, ўз хатоларининг таъқибидан ва шу кабилардан яшириниш учун реал тасаввурлардан узоқ бўлган фантастика оламига вақтинча кириб кетади Н.В.Гогол Манилов образини яратиб, фойдасиз орзуларда фаолиятдан қочишнинг қулай имкониятини топган одамлар типининг умумлаштирилган образини ифодалаб беради. Бу ерда фантазия ҳаётда гавдаланмайдиган образларни яратади, амалга ошмайдиган ва кўпинча амалга ошириб бўлмайдиган иш-ҳаракат программаларини белгилайди. Хаёлнинг бундай формаси пассив хаёл деб аталади.
Киши пассив хаёлни олдиндан ўйлаб юзага келтириши мумкин: жўрттага юзага келтирилган ирода билан боғлиқ бўлмаган, лекин ҳаётда гавдалантиришга қаратилган хаёлнинг мана шундай образлари ширин хаёл деб аталади. Қандайдир қувончли, ёқимли, қизиқарли нарсалар ҳақида ширин хаёл суриш ҳамма одамларга хосдир. Мана шундай ширин хаёлларда фантазия маҳсулотлари билан эҳтиёжлар ўртасидаги алоқа сигнали намоён бўлади. Аммо инсон хаёлий жараёнларида ширин хаёл кечириш ҳоллари кўпроқ бўлса, бу шахснинг пассивлигидан далолат берувчи нуқсон ҳисобланади. Агар киши пассив бўлса, у келажакда яхши ҳаёт учун курашмаса, унинг ҳозирги ҳаёти эса қийин, кўнгилсиз бўлса, бундай ҳолда у ўзининг эҳтиёжлари тўла қондириладиган, истаган нарсасини қўлга кирита оладиган, ҳозирги пайтда умид қила олмайдиган бирон мансабни эгаллайдиган сохта ҳаётни кўп вақт хаёл қилади.
Пассив хаёл ўйлаб қўйилмаган тарзда ҳам юзага келиши мумкин. Бу асосан онг фаолиятининг, иккинчи сигнал тизимининг сусайишида, кишининг вақтинча ҳаракатсизлик ҳолатида, уйқусираш ҳолатида, аффект ҳолатида, уйқуда (туш кўришда), онгнинг касалликка учраб бузилишида (галлюцинацияда) ва шу кабиларда содир бўлади.
Агар пассив хаёлни олдиндан ўйлаб ва ўйламасдан қилинган турларга бўлиш мумкин бўлса, актив хаёлни ижодий ва қайта тикловчи хаёл турларига бўлиш мумкин бўлади,
Ижодий хаёл, қайта тикловчи хаёлдан фарқ қилган ҳолда, оригинал ва қимматли моддий маҳсулотларда амалга ошириладиган янги образларнинг яратилишини таказо килади. Меҳнатда пайдо бўлган ижодий хаёл эҳтиёжларини қондириш йўлини излашда яққол тасаввурлар билан актив ва мақсадга мувофиқ иш тутадиган техник, бадиий ва исталган бошқа ижодиётнинг ажралмас томони бўлиб қолади.
Инсон шахсининг қиммати кўп жиҳатдан унинг структурасида хаёлнинг қайси тури устунлигига боғликдир. Агар ўсмирлар ва ёшларда конкрет фаолиятларда амалга ошириладиган ижодий хаёллари пассив, қуруқ хаёлпарастликдан устунлик қилса, бу шахснинг тараққиёт даражаси юксакроқ эканлигидан далолат беради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish