Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet144/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Хотиранинг турлари. Хотирадаги индивидуал фарқлар ана шундай ҳолларда намоён бўладики, бир хил одамлар образли материалларни (нарсаларни, тасвирларни, товушларни, рангларни ва шу кабиларни) бирмунча самарали эсда олиб қоладилар, бошқа бировлари эса сўз материалларни (тушунчалар, фикрлар, сонлар ва ҳоказоларни) яхши эсда сақлаб қоладилар, учинчи бир тоифа одамларда эса муайян материални эсда олиб қолишда яққол устунлик сезилмайди. Шунга мувофиқ равишда, психологияда хотиранинг кўргазмали-образли, сўз-абстракт ва оралиқ турлари фарқланади. Хотиранинг бу турлари маълум даражада одамларнинг олий нерв фаолиятларидаги биринчи ва иккинчи сигнал тизимларининг ўзаро муносабатига боғлиқдир. Ҳаёт фактларининг тасдиқлашича, эсда олиб қолишда образлар ёки фикрларнинг устунлик қилиши, биринчи навбатда одамларнинг ҳаёт шароитлари ва фаолияти билан белгиланади. Ҳаёт, касбий фаолият талаблари у ёки бу турдаги хотиранинг озми-кўпми даражада ёрқинроқ намоён бўлишига сабаб бўлади. Жумладан, хотиранинг кўргазмали-образли тури кўпроқ рассомларда, сўз-абстракт тури кўпроқ назариячи олимларда учрайди. Лекин одатда хотиранинг у ёки бу турининг устунлиги кузатилмайди.
Турли таассуротларни эсда олиб қолаётганда қайси анализаторнинг энг маҳсулдор бўлишига қараб, хотиранинг кўргазмали-образли тури дифференциаллашади. Шунга мувофиқ хотиранинг ҳаракат, куриш ва эшитиш турлари фарқ қилинади. Лекин хотиранинг бу турлари соф ҳолда кам учрайди. Кўпинча хотиранинг: кўриш-ҳаракат, кўриш-эшитиш, эшитиш-ҳаракат каби аралаш турлари кўпроқ учраб туради. Киши ўз хотирасининг тегишли хусусиятларидан хотира махсулдорлигини ошириш усули сифатида фойдаланади.
Ўспиринлик ёшидаёқ хотира фақат тарбия объекти эмас, балки ўз-ўзини тарбиялаш объекти ҳам бўлиши керак. Хотирани шакллантириш қонуниятларини билишга асосланган тақдирдагина хотиранинг ўз-ўзини тарбиялашида анчагина ютуқларга эришилади. Шу муносабат билан хотирада материалнинг сунъий мустаҳкамланишини таъмин этадиган расмий усуллар биргаликда келишини билдирадиган мнемониканинг фойдаси тўғрисида гапириш керак. Лекин мнемоника фақат мантиқий мазмунни алмаштиради ва ҳеч қачон унинг ўрнини босмайди. Шахснинг мазмунли билиш фаоллиги маъноли хотиранинг ривожлантириш асосидир.


Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish