Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet145/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Хотира ҳақида умумий тушунча.

  2. Хотиранинг нейрофизиологик асослари.

  3. Хотиранинг физиологик асослари.

  4. Хотира турларининг психологик тавсифи.

  5. Эсда олиб қолиш турлари ҳақида мушоҳадалар.

  6. Эсга туширишнинг психологик моҳияти.

  7. Хотира маҳсулдорлигини ошириш йўл ва воситалари.

  8. Хотира патологияси ва уни тузатиш усуллари.

  9. Инсонда хотиранинг ривожланиши.

XXI-БОБ. ХАЁЛ
Таянч тушунчалар: хаёл ёки фантазия, орзу, хаёл турлари, хаёл операциялари.
21.1. Хаёл ҳақида тушунча ва унинг инсон психик фаолиятидаги роли
Хаёл ва муаммоли вазият. Хаёл ёки фантазия, тафаккур каби, юксак билиш жараёнлари қаторига кириб, кишининг ўзига хос инсоний характерга эга бўлган фаолиятларида намоён бўлади. Меҳнатнинг тайёр натижасини хаёлга келтирмай туриб ишга киришиб бўлмайди. Фантазия ёрдами билан кутилаётган натижани тасаввур қилиш – инсон меҳнатининг ҳайвонлар инстинктив фаолиятидан туб фарқидир. Исталган меҳнат жараёни зарур тарзда хаёлни ўз ичига қамраб олади. Хаёл бадиий, конструкторлик, илмий адабий, музикавий ва умуман ижодий фаолиятнинг зарур томони сифатида намоён бўлади. Қисқа қилиб айтганда, қўлда оддий бир стол ясаш учун операцияси ёки бирор қисса ёзишга қараганда оз хаёл талаб қилинмайди, столнинг қандай шаклда бўлишини, унинг баландлигини, кенглигини, оёқлари қандай махкамлигининг овқатланиш столи, лаборатория столи ёки ёзиш столи сифатида ўзининг белгиланган хизматига қанчалик жавоб беришини олдиндан тасаввур қилиш лозим. Бир сўз билан айтганда, ишни бошлашдан олдин бу столни тайёр ҳолда кўра билиш талаб қилинади.
Хаёл инсон ижодий фаолиятининг зарур элементи бўлиб, меҳнатнинг охирги ва оралиқ маҳсулотларида ўз ифодасини топади, шунингдек муаммоли вазият ноаниқлик кўрсатган ҳилларда хулқ-атвор дастурини тузишни таъминлайди. Унинг билан бирга хаёл актив фаолиятни дастурловчиси эмас, балки унинг ўрнини алмаштирувчи тимсоллар ҳосил қилиш воситаси сифатида юзага чиқади.
Хаёлнинг психик жараён сифатидаги биринчи ва муҳим вазифаси шундан иборатки, у меҳнатни бошламасдан олдин унинг натижасини тасаввур қилиш имкониятини беради. Хаёл меҳнаткашнинг фақат сўнгги натижасинигина эмас (масалан, битказилган тайёр маҳсулот сифатидаги стол), балки меҳнатнинг оралиқ маҳсулотларини (мазкур ҳолда столни ясаб битказиш учун тайёрланадиган деталларни ҳам) тасаввур қилиш имкониятини беради. Бинобарин, хаёл одамга фаолият жараёнида меҳнат маҳсулотларининг охирги ёки оралиқ психик моделларини ҳосил қилиш йўли билан йўл-йўриқ кўрсатади. Бу эса меҳнат маҳсулотларини нарсалар сифатида гавдалантиришга ёрдам беради.
Хаёл тафаккур билан маҳкам боғлангандир. Хаёл ҳам тафаккур сингари, келажакни олдиндан кўриш имкониятини беради.
Тафаккур билан хаёл ўртасидаги умумийлик ҳамда улар ўртасидаги фарқлар нималардан иборат? Хаёл тафаккур сингари, муаммоли вазиятда, яъни масала ечишнинг янги усулларини қидириб топишда юзага келади. Тафаккур сингари, хаёл шахснинг эҳтиёжларига асосланади. Эҳтиёжларни қондиришнинг реал жараёнидан олдин эҳтиёжларни қондиришнинг сохта, хаёлий жараён содир бўлади, яъни бу эҳтиёжларнинг қондирилиши мумкин бўлган вазиятни жонли, ёрқин тасаввур қилиш мумкин. Хаёл жараёнларида амалга ошириладиган воқеликни олдиндан акс эттириш ёрқин тасаввурлар тарзида ва конкрет-образ шаклида содир бўлади. Унинг билан бир пайтда тафаккур жараёнларида олдиндан акс эттириш оламни умумлаштириб, воситали тарзда билиш имконини берувчи тушунчалар билан ишлашда содир бўлади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish