Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Хаёлий образларни қайта ишлаш механизмлари



Download 4,06 Mb.
bet147/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

21.3. Хаёлий образларни қайта ишлаш механизмлари
Киши фаолиятида хаёлнинг бажарадиган вазифаси аниқлаб олингач, фантазия тарзининг яратилишини амалга оширадиган жараёнлар қараб чиқилиши ва уларнинг структуралари аниқланиши лозим.
Одамга амалий ва ижодий фаолиятларда йўл кўрсатувчи фантазия тарзлари қандай пайдо бўлади ҳамда уларнинг тузилиши қандай? Хаёл жараёнлари, идрок, хотира ва тафаккур жараёнлари каби аналитик-синтетик характерга эгадир. Таҳлил идрок ва хотирадаёқ объектнинг айрим умумий, муҳим белгиларини ажратиш ва сақлаш ҳамда муҳим бўлмаган белгиларидан четлашиш имкониятини беради. Бу таҳлил синтез билан, яъни ўзига яраша эталон ҳосил қилиш билан тугалланади. Ана шундай эталон ёрдами билан бутунлай ўзгартириб юборилганда ҳам маълум ўхшашлик доирасидан четга чиқмайдиган объектларни билиш амалга оширилади. Таҳлил ва синтез хаёлда бошқача йўналишга эга бўлиб, образлар билан қилинадиган фаол жараёнларда бошқа тенденцияларни топиб, очиб беради.
Хотиранинг асосий тенденцияси образларни қайта тиклаб, эталонга максимал яқинлаштиришда, яъни илгари ҳаётда бўлган, идрок қилинган, тушунилган, англанган иш ҳаракат ёки объектни оқибат натижада аниқ нусхасига яқинлаштиришдан иборатдир. Хаёлнинг асосий тендепцияси оқибат натижада мутлақо янги, шу пайтгача ҳосил қилинмаган вазият моделини ҳосил қилишни таъминлайдигаи тасаввурларни (тимсолларни) қайта тузишдан иборатдир. Ҳар иккала тенденция ҳам нисбий характерга эгадир, биз ўз танишимизни, гарчи унинг белгилари, кийимлари, ҳатто овози сезиларли даражада ўзгариб кетган бўлишига қарамай, жуда кўп йиллардан сўнг ҳам таний оламиз. Фантазия яратган ҳар қандай янги образда эскилик, илгаридан маълум бўлган белгилар кўриниб туради.
Хаёлни унинг механизмлари жиҳатидан таърифларканмиз, шуни таькидлаб ўтиш керакки, хаёлнинг моҳияти тасаввурларни қайта тузиш жараёнидан ва ўзимиздаги мавжуд образлар асосидаги янги образлар яратишдан иборатдир. Хаёл, фантазия реал воқеликни янги, кутилмаган ҳамда одатдан ўзгача қўшилиш ва боғланишларда акс эттиришдан иборатдир.

Агар ҳатто қандайдир мутлақо ғаройиб нарсани ўйлаб чиқариб, унга синчиклаб қараганимизда у нарсанинг барча элементлари – ҳаётдан, ўтмиш тажрибадан олинганлиги, булар ижодий фантазиянинг бирон босқичидаги каби, беҳисоб фактларнинг олдиндан ўйлаб ёки ўйламасдан қилинган таҳлилнинг натижалари бўлиб чиқади. Бу ҳолат бадиий ижодда қатнашадиган хаёлга нисбатан К.Паустовскийнинг айтган қуйидаги гаплари билан ифода қилиниши мумкин: «Ҳар бир дақиқа, бехосдан ташланган ҳар бир сўз ва нигоҳ, ҳар бир чуқур маъноли ёки ҳазиломуз фикр, киши қалбини учиб тушган терак момиғи ёки тунги юлдуз шуъласи сингари, билинар-билинмас ҳар бир ҳаракати – буларнинг ҳаммаси олтин чанги заррачаларидир.
Хаёл жараёнларида тасаввурлар синтези турли шаклларда амалга оширилади.
Тимсолларни синтезлашнинг энг содда формаси агглютинация бўлиб, бу кундалик ҳаётимизда бирлаштириб бўлмайдиган турли сифатлар, хусусиятлар ва қисмларни «ёпиштириб» бирлаштиришдан иборатдир. Агглютнация йўли билан эртак образлари яратилади (сув париси – Русалка, товуқ оёғида турган уйча, Пегас, кентавр ва бошқалар). Агглютинациядан техника билан боғлиқ бўлган ижодиётда ҳам фойдаланилади (масалан, танк билан қайиқнинг сифатларини ўзида бирлаштирадиган танк-амфибия, фортепьяно билан баян бирлашмаси бўлган аккордеон).
Тасаввур формаларини ўзлаштириш жиҳатидан агглютинацияга яқин турувчи – гиперболизациядир. Гиперболизация нарсаларни фақат катталаштириш ёки кичиклаштириш (тоғдек катта одам ва бош бармоқдек кичик бола) билан эмас, балки нарсалар қисмининг. миқдорини ва уларнинг ўрнини алмаштириш билан, ҳам характерланади: ҳинд афсонасидаги кўп қўлли худолар, етти бошли аждарлар ва шу кабилар.
Фантазия тимсолларини яратиш мумкин бўлган йўллардан бири нарсаларнинг қандайдир сифатларини, белгиларини қайд қилиш, уларга диққатни жалб этишдан иборатдир. Ана шу усул ёрдами билан ўртоқлик ҳазиллари ва аччиқ карикатуралар яратилади. Бундай ҳолда фантазия образлари яратиладиган тасаввурлар қўшилиб кетса, фарқлар йўқолиб кетади, ўхшаш томонлар эса биринчи қаторга ўтиб олади, бу схематизациялашни амалга оширишга ёрдам беради. Схематизациялашга рассомнинг ўсимликлар дунёсидан андаза олиб, нақш яратиши яхши мисол бўлади. Ниҳоят, хаёлда тасаввурлар синтези типиклаштириш ёрдами билан амалга оширилиши мумкин. Типиклаштиришдан бадиий адабиётда кенг қўлланилади, у орқали бирор жиҳатдан бир хил бўлган фактларда такрорланадиган муҳим томонлар ажратилади ва улар конкрет образда гавдалантирилади.
Ижодий хаёлнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у ўхшатишларнинг одатдаги йўлини инкор этиб, уларни айни чоғда санъаткор психикасида ҳукмрон бўлган ҳис-туйғулар, фикрлар, интилишларга бўйсундиради. Гарчи ўхшатиш механизмлари узгармай қолса ҳам, яъни ўхшашлик, изчиллик ёки контраст қарама-қаршилик ўхшатишлигича қолсада, тасаввурларни тўплаш ана шу сабабий боғланиш тенденцияси билан белгиланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish