Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet150/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари

  1. Хаёл тўғрисида умумий тушунча.

  2. Хаёл турларининг психологик тавсифи.

  3. Хаёлнинг хусусиятлари юзасидан мулоҳазалар.

  4. Хаёлнинг психологик хусусиятлари.

  5. Хаёлнинг физиологик асослари.



XXII-БОБ. ТАФАККУР
Таянч тушунчалар: тафаккур, ихтиёрий тафаккур, ҳукм, хулоса,тушунча, ҳиссий билиш, акс эттириш, абстракт, мавҳум ва бавосита тафаккур.
22.1. Тафаккурнинг умумий характеристикаси
Кишининг бутун ҳаёти унинг олдига ҳамиша жиддий ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва муаммоларни қўяди. Бундай муаммоларнинг, қийинчиликларнинг, тасодифларнинг юзага келиши атрофимиздаги воқеликда ҳали жуда кўп номаълум, тушуниб бўлмайдиган, кутилмаган, яширин нарсалар борлигидан далолат беради. Демак, оламни борган сари чуқурроқ ўрганиб бориш, унда одамлар ва нарсаларнинг тобора янги-янги жараёнларини, хусусиятларини ва ўзаро муносабатларини очиш лозим. Тафаккур шунинг учун ҳам зарурки, ҳаёт ва фаолият давомида ҳар бир индивид нарсаларнинг қандайдир янги, илгари маълум бўлмаган хусусиятларига дуч келади. Ўтмишдаги билимларимизнинг камлиги билиниб қолади. Коинот чексиз бўлганидек, уни билиш жараёни ҳам чексиздир. Тафаккур ҳамиша ҳали билиб олинмаган, янгиликнинг ана шундай чексиз чуқур жиҳатларига қаратилган бўлади. Ҳар бир одам тафаккур қиларкан, бунинг билан шу пайтгача қандайдир янгиликни, номаълум нарсани мустақил равишда кашф қилади (бу инсоният учун эмас, балки фақат «ўзи учун», арзимас бўлса ҳам, ҳар ҳолда янгилик кашф этади). Масалан, ҳар бир ўқувчи бирон ўқув вазифасини ҳал қилар экан, ўзи учун албатта қандайдир янгилик очади.
Тафаккур – жиддий равишда янгиликни қидириш ва очишга социал жиҳатдан боғлиқ, алоқадор психик жараёндир, унинг таҳлили ва синтези жараёнида воқеликни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёнидир. Тафаккур амалий фаолият асосида ҳиссий билишлардан пайдо бўлади ва ҳиссий билиш чегарасидан анча ташқарига чиқиб кетади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish