Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet158/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Кўргазмали ҳаракат тафаккури. Тарихий таракқиёт давомида одамлар ўз олдиларида турган масалаларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи назаридан ечганлар; кейинчалик ундан назарий фаолият ажралиб чиққан. Масалан: бизнинг узоқ авлодимиз ерни даставвал амалий (қадамлаб ва ҳоказо) равишда ўлчашга ўрганган ва шундан кейингина мана шундай амалий фаолият давомида кўринган билимлар асосида, аста-секин махсус назарий фан сифатида геометрия фани юзага келган ва ривожланган. Амалий ва назарий фаолият ўзаро чамбарчас боғлангандир. «Ғоялар, тасаввурлар ва онг ишлаб чиқариши даставвал бевосита моддий фаолиятга қўшилиб кетган бўлади». Бу шуни англатадики, соф назарий фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Амалий фаолиятнинг тараққиёти давомида ундан нисбатан мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиқади.
Кўргазмали-образли тафаккур. Кўргазмали-образли тафаккур содда формада кўпинча боғча ёшидаги болаларда, яъни тўрт-етти ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади.
Бу ёшдаги болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоқаси гарчи сақланиб қолса ҳам, лекин бу алоқа аввалгидек мустаҳкам, тўғри ва бевосита бўлмайди. Бола билаётган объектини анализ ва синтез қилиши давомида қизиқтираётган нарсасини қўллари билан албатта ва ҳамма вақт ҳам ушлаб кўриши шарт эмас. Жуда кўп ҳолларда тизимли равишда объектни амалий таҳлил қилиб кўриш талаб қилинмайди. Лекин барча ҳолларда мазкур объектни аниқ идрок қилиш ва яққол тасаввур этиш шартдир. Бошқача қилиб айтганда, боғча ёшидаги болалар фақат кўргазмали образлар билан фикр юритадилар ва ҳали тушунчаларга эга бўлмайдилар.
Мавҳум тафаккур. Болалар амалий ва кўргазмали-ҳиссий тажрибалари асосида уларнинг мактаб ёшидаги даврларида аввал содда шаклдаги мавҳум тафаккур, яъни мавҳум тушунчалар шаклидаги тафаккур ривожланади. Тафаккур бу ерда фақат амалий ҳаракатлар тарзида ва кўргазмали образ шаклида эмас (идрок ва тасаввурлар каби), балки аввал мавҳум тушунчалар ва муҳокамалар шаклида намоён бўлади.
Мактаб ўқувчиларининг турли фанлар – математика, физика, тарих асосларини ўзлаштиришлари давомида тушунчаларни эгаллашлари уларнинг ақлий тараққиётлари учун катта аҳамиятга эгадир. Математика, география, физика, биология ва бошқа кўплаб тушунчаларни мактаб таълими давомида таркиб топтириш ва ўзлаштириш жуда кўп тадқиқотларнинг предметини ташкил этади (П.Я.Гальперин, В.В.Давидов, Г.С.Костюк, Н.А.Менчинская, Р.Г.Катадзе, Д.Б.Эльконин ва бошқалар). Бу ишларда тушунчаларнинг хусусан қайси белгилари, қандай изчилликда, қандай шароитларда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши батафсил қараб чиқилган. Мактаб таълимининг охирига келиб, болаларда маълум даражада тушунчалар тизими таркиб топади. Ўқувчилар фақат айрим (масалан, «солиштирма оғирлик», «сут эмизувчи», «танқидий реализм») тушунчаларни эмас, балки тушунчаларнинг бутун бир синфлари ёки тизимларини ҳам (масалан, геометрик тушунчалар тизими) муваффақиятли равишда ишлата бошлайдилар.
Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, ҳатто энг мавҳум тафаккурнинг ҳам ҳиссий билиш чегарасидан анча чиқиб кетишига қарамай, ҳеч қачон сезги, идрок ва тасаввурлардан тўла-тўкис ажралиб кетмайди. Фикр юритиш фаолиятининг кўргазмали-ҳиссий тажриба билан бундай чамбарчас боғлиқ бўлиши ўқувчиларда тушунчаларни таркиб топтириш давомида яна ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish